1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2850]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 22 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларининг (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМЖ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли шахс — ғазначилик бўлинмасининг таркибий бўлинмаси, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, БМЖ бюджетидан маблағ олувчи ва тақсимловчи орган раҳбари ёки уни ўрнини босувчи, тегишли раҳбарлик вазифалари ва функцияларини бажариш юклатилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мақсадли жамғармаларини (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) тақсимловчи орган — қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи ДМЖ бошқариш учун масъул бўлган орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қўйилма буюртмачиси — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, ДМЖ ва БМЖ бюджетларидан маблағ олувчи ва тақсимловчи органнинг ягона буюртмачи хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ходим — зиммасига тегишли хизмат вазифалари ва функцияларни бажариш юклатилган ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мажбуриятлар — бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик мажбуриятлар — тузилган шартномалар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда юзага келадиган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎРМВ» АТ — тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик амалиёт куни — ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида иштирок этувчи Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари, ғазначилик бўлинмалари ва буюртмачиларга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда I гуруҳ харажатларини II гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари). Тегишли бюджетда I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, I ва II гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга оширган ташкилотлар бўйича III ва IV гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. IV гуруҳ бўйича маблағларнинг сарфланиши белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат ва дори-дармон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнилғи ва ёқилғи-мойлаш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда IV гуруҳ ҳисобидан амалга ошириладиган қуйидаги харажатлар I гуруҳ тўловларга тенглаштирилади ва I гуруҳ харажатларига белгиланган муддатларда тўланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нафақалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
натура шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз қариялар учун озиқ-овқат сотиб олиш харажатлари.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида тўловларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Харажатларни тўлашга тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмаларига тўлов амалга ошириладиган санадан кечи билан бир иш куни олдин тақдим этилади. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик бўлинмаларига «UzASBO» ДМ орқали тўловни амалга ошириш кунида юбориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ўн кун муддатгача амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кўчирмаларни электрон ҳужжат кўринишида «UzASBO» ДМдан олади ва электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар буюртмачиларга қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ЯҒҲ билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг банк ҳисобварақларига мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаси томонидан тақдим қилинадиган Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномага асосан ЯҒҲдан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЯҒҲ орқали хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар молиявий ҳисоботларни юқори турувчи ташкилотларга, бюджет маблағлари тақсимловчиларига ва ҳудудий молия органларига тақдим қилишдан олдин молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини тегишли ҳисобот даврида ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилган касса харажатларига мувофиқлигини уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмалари билан солиштиради. Буюртмачиларнинг ҳисоботлари тўғри бўлганда улар белгиланган шаклдаги штамп қўйилган ҳолда ғазначилик бўлинмаларининг бюджет ҳисоби бўйича ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон молиявий ҳисоботларининг қоғоз кўринишдаги асли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва ғазначилик бўлинмаларининг штампи ва имзоси билан тасдиқланмайди. Электрон молиявий ҳисоботларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан ғазначилик бўлинмаси билан ишлаш учун буюртмачининг мазкур Қоидалар талаблари билан таништирилган масъул ходимлари белгиланади. Буюртмачининг ушбу буйруғининг нусхаси тегишли ғазначилик бўлинмасига буюртмачининг кузатув хати билан тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бюджет ташкилотлари томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилиниши, ссуда ва кредитлар олиниши, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига лизинг шартномаларини тузиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Ғазначилик бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. ЯҒҲ ва бошқа ғазна ҳисобварақлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ЯҒҲ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган ва Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи ҳисобланади. Молия вазирлиги (ғазначилик бўлинмалари) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва бошқа банкларда ўзга банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади), ДМЖ ва БМЖ бюджетларига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ЯҒҲга кирим қилинади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мос равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари даромадларида акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур ташкилотларга тушумлар сифатида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бюджет тизими ва БМЖ бюджетлари харажатлари ЯҒҲ ёки Молия вазирлигининг (ғазначилик бўлинмаларининг) бошқа банк ҳисобварақларидан Молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда ҳамда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДМЖ ва БМЖ бюджетлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари қолдиғи доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджет маблағлари бўйича — жорий молия йилида ҳамда молия йилига қўшимча давр мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва БМЖ маблағлари бўйича — жорий молия йилида тегишли касса харажатларини тиклаш орқали кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммаларини кирим қилиш учун «ЎРМВ» АТда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича (4004 маблағлар манбаси билан) шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағлари бўйича — бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ўтган йилларнинг дебиторлик қарздорлигини ҳисобга олиш бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу суммаларни кейинчалик тегишли бюджетларнинг жорий молия йили даромадига ўтказиш билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДМЖ ва БМЖ маблағлари бўйича — ДМЖ ва БМЖ бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича — бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли бюджет даромадига ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда жорий ойнинг охирги иш кунида ғазначилик бўлинмалари ушбу маблағларни мустақил равишда тегишли бюджетлар даромадларига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бюджет ташкилотларнинг товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан, шунингдек инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлар ЯҒҲга кирим қилинади ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида кейинчалик бюджет ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тақсимлаш орқали ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг дебитор қарздорлик суммалари, шунингдек товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва тегишли ДМЖ ва БМЖ бюджетларида жорий молия йилининг даромади сифатида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар тегишли бюджетлар даромадига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўланган дарсликлар ижара тўловлари ва дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмаларни йўқотилганлик ёки яроқсиз ҳолга келтирилганлик учун тўловлар бўйича тушумларнинг кирим қилиниши, шунингдек уларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилиши таълим муассасаларининг тегишли (4011 маблағлар манбаси билан) шахсий ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларининг тегишли (4011 маблағлар манбаси билан) шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилиши «ЎРМВ» АТда автоматлаштирилган равишда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Нақд пул маблағларини олиш учун, шу жумладан буюртмачиларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек хизмат сафари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нақд пул шаклидаги тўловлар учун ғазначилик бўлинмалари томонидан тижорат банкларида мос равишда 23212 «Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари» ва 23214 «Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ғазначилик бўлинмаларининг 23212 «Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари» ва 23214 «Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан хизмат кўрсатувчи банклардан ғазначилик бўлинмалари томонидан мазкур ҳисобварақларда маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида олинади. Кўчирмалар ва уларга иловалар тегишли банклар томонидан электрон ҳужжат кўринишида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизими (тижорат банклари) ва «ЎРМВ» АТ маълумотлар базалари ўртасида маълумот алмашиш йўли билан тақдим қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар ва уларга иловалар қоғоз кўринишида ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларга кирим қилиш имкони бўлмаса, ғазначилик бўлинмалари уларни учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар бўйича электрон тўлов топшириқномалари реестри асосида «ЎРМВ» АТда электрон тўлов ҳужжатини шакллантириш орқали маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан ўтказиб берилган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ЯҒҲдан тўловларни ўтказиш учун «Банк-Ғазначилик» дастурий мажмуаси орқали юборилган тўлов топшириқномаларининг асли Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилмайди ва ғазначилик бўлинмаларида сақланади, бундан «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «ЎРМВ» АТда даромадлар ва харажатлар ёйилмасини шакллантириш ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва келгусида уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бюджет ташкилотларининг тегишли бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметалари рўйхатга олингунига қадар — биринчи чорак учун ойлар кесимида тегишли ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан рўйхатга олинган вақтинчалик харажатлар сметалари маълумотларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметалари рўйхатга олинганидан сўнг — ойлар кесимида тегишли ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан, дастлаб уларга шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Карточканинг бир асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилоти бўлмаса, унда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси мазкур буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг орқа томонида буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари рақамлари ва номлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосари, шунингдек юрисконсульт (юрист) ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари намуналари киритилади ва буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг муҳр изи билан тасдиқланади. Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларида юрисконсульт (юрист) штати мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим. Имзолар намуналари факсимиле орқали қўйилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачиларда бухгалтер лавозими бўлмаганда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг иккинчи имзо қаторида «Назарда тутилмаган» ёзуви кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Вақтинчалик карточка мазкур Қоидаларнинг 31-бандида белгиланган тартибда тасдиқланади. Вақтинчалик карточканинг биринчи асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисининг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида акс эттирилган муҳр ўзгарганда, имзолардан бири алмашганда ёки тўлдирилганда, мазкур буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачиси тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади. Амал қилиш муддати тугаган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкалари ғазначилик бўлинмасида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ғазначилик бўлинмалари имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидан буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда, шунингдек тўловларни амалга оширишда улардаги имзолар ва муҳр изини имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изи намуналарига солиштиришда фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изининг ҳақиқийлигига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
381. Ғазначилик бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур бюджет ташкилотларига тушумлар ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун банклар томонидан шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Тўлов турлари бўйича маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни, шунингдек ДМЖ ва БМЖ шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг қайтарилиши ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади, бундан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш фақат тўлов ҳужжатлари асосида, давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш эса солиқ органларининг тегишли хулосалари ва тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан шартномалар ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар (бундан буён матнда ЮММР буюртмалари деб юритилади) асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига мазкур шартноманинг иккита асли ва битта нусхасини, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки асл нусхада Тўловлар жадвали тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар ЮММР буюртмаларини қоғоз шаклида икки асл нусхада, унда кўрсатилган суммаларни тўлашга тўлов ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур ЮММР буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 47 — 51-бандларига мувофиқ иш юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмаларини қабул қилганларидан сўнг ЮММР буюртмаларига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Буюртма бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Камчиликлари кўрсатиб қайтарилган ЮММР буюртмалари тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик бўлинмалари томонидан «ЎРМВ» АТда электрон шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. ЮММР буюртмаси ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари ЮММР буюртмасининг икки аслига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди ва ЮММР буюртмасининг бир асли буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади. ЮММР буюртмасининг иккинчи асли ғазначилик бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари (уларга қўшимча ва ўзгартиришларни ҳам инобатга олган ҳолда) (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади) асосида ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартномаларда қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. III гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмасдан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Шартномалар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Бунда тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш капитал қўйилма буюртмачиларининг мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартнома бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу юридик мажбуриятни бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур қоидаларнинг 59 — 61-бандларига мувофиқ иш юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Капитал қўйилма буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларида томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг иккита асли ва битта нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
(57-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;
(57-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ танлов (тендер) савдоларисиз тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари натижалари ҳисоботининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экология экспертизаси хулосаси нусхаси (зарур бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларининг Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари мавжуд бўлган объектлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни параллел равишда лойиҳалаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Капитал қўйилмага харажатлар турли манбалар ҳисобидан, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар доирасида, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар, ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари шартномани мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда қабул қилиб олишда Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди, шартномалар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг эса капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига шартномани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда тақдим этилган шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан, мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Шартномаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан ёки ҳисобга олмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Қайтарилган шартномалар тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик бўлинмалари томонидан «ЎРМВ» АТда электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Манзилли рўйхатлар асосида бир неча йил амалга ошириладиган шартномалар бўйича жорий молия йилининг юридик мажбуриятлари ғазначилик бўлинмалари томонидан капитал қўйилмаларнинг жорий молия йили учун тасдиқланган манзилли рўйхатида назарда тутилган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммаси бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектини қабул қилиш бўйича тегишли давлат комиссиясининг далолатномаси нусхаси ва объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси (хати) нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган солиштириш далолатномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манзилли рўйхат нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ғазначилик бўлинмалари томонидан шартномаларга мувофиқ юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Тўловлар жадвалининг барча асл нусхаларига (қўшимча келишувнинг барча варақларига) рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Тўловлар жадвалининг барча асл нусхаларига (қўшимча келишувнинг барча варақларига) ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Капитал қўйилма буюртмачиларининг буюртмачи хизматини сақлаб туришга маблағларни ўтказиш бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш ҳар бир объект бўйича тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатларида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида капитал қўйилма буюртмачиси томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
711. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 712 ва 714-бандларида белгиланган тартибда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига юборишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
712. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари шартнома маълумотларини «UzASBO» ДМга киритишда шартнома бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда) мавжудлигини «UzASBO» ДМда электрон тарзда тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
713. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
714. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(711 — 714-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар (йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича юридик мажбуриятлар) асосида ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. IV гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим, манзилли рўйхатлар асосида муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган капитал таъмирлаш харажатлари бўйича шартномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Шартномалар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Бунда тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш буюртмачиларнинг икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартномани бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур юридик мажбуриятни бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 98 — 100-бандларига мувофиқ иш юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Буюртмачилар томонидан қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида тузилган асосий шартномага қўшимча келишув танлов (тендер) савдолари ўтказилиши талаб қилинмайдиган ҳолларда мазкур қўшимча келишув бўйича Тўловлар жадвалида биринчи чорак учун назарда тутилган сумма асосий шартнома бўйича амалга оширилган касса харажатларидан кам бўлмаслик шарти билан тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Даврий босма нашрларнинг обунаси ва етказиб бериш учун шартномаларни буюртмачилар жорий молия йилида кейинги молия йили учун тузиши мумкин. Бунда мазкур шартномаларда уларнинг амал қилиш муддати келгуси молия йилининг 31 декабри сифатида белгиланади, шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда эса «ЎРМВ» АТда ушбу шартномалар амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Буюртмачилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга битта товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи (пудратчи) билан харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифининг бир нечта коди бўйича шартномалар тузишда шартномаларда ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағи ва улардан тўлов суммаси мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади. Мазкур шартномалар ғазначилик бўлинмаларига вазифа жиҳатидан таснифининг ҳар бир бўлими ва кичик бўлими алоҳида кўрсатилган ҳолда икки асл нусхада Тўловлар жадвали билан бирга тақдим этилади. Бунда мазкур Қоидаларнинг 87-бандида санаб ўтилган ва рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун шартномаларга илова қилинадиган ҳужжатлар буюртмачилар томонидан бир нусхада тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. IV гуруҳ бўйича харажатларни турли манбалар ҳисобидан, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Шартномаларда ёки уларга иловаларда товарлар миқдори (ишлар ва хизматлар ҳажми), товарлар (ишлар ва хизматлар) бирлигининг нархи ва умумий суммаси ёки иш ҳажми суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Буюртмачиларнинг шартномалар тузмасдан қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатлари (счётлар, квитанциялар, хабарномалар ва бошқа ҳужжатлар) асосида қабул қилинадиган юридик мажбуриятларининг рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки асл нусхада Тўловлар жадвали (агар шартнома вазифа жиҳатидан таснифнинг бир нечта кодлари бўйича тузилган бўлса, унда бюджет таснифининг тегишли кодлари алоҳида кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;
(87-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли фаолият тури учун лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхаси (товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлашда — нуқсон далолатномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бино ва иншоотларни жорий ва ўрта таъмирлашда — лойиҳа-смета ҳужжатларини (бажариладиган ишлар суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан ошган ҳолларда) экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса нусхаси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(89-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(90-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Буюртмачилар юридик ёки жисмоний шахслардан бино ёки иншоот сотиб олишда шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
(91-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Амбулатория шароитида даволанаётган алоҳида тоифадаги беморларни имтиёзли рецептлар бўйича дори воситалари билан таъминлаш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бўлимлари ёки амбулатория-поликлиника муассасалари харажатлар сметаси доирасида, беморларга ёзиб берилган рецептлар асосида берилган дори воситалари қийматини тўлаш учун олдиндан танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан дорихоналар билан белгиланган тартибда шартномалар тузади. Мазкур шартномалар ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
(93-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳудудий соғлиқни сақлаш бўлимлари ёки амбулатория-поликлиника муассасалари шартнома суммасидан келиб чиқиб ва харажатлар сметаси доирасида ойлик суммадан 15 фоиз миқдорда ҳар ойлик олдиндан тўловни амалга оширади. Якуний ҳисоб-китоб дорихоналар томонидан ҳақиқатда етказиб берилган дори воситалари миқдоридан келиб чиқиб ёзиб берилган хисобварақ-фактуралар асосида амалга оширилади.
(93-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Буюртмачиларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда «Ўқитиш харажатлари», «Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари», «Бошқа харажатлар» ва харажатлар сметасининг бошқа харажат моддаларидан нақд пул олиш бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик бўлинмаларида буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш тартиби бўйича рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки асл нусхада ЮММР буюртмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачиларнинг (ходимни хизмат сафарига юбориш, тадбирни ўтказиш ва бошқалар тўғрисидаги) буйруғи нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат илмий-техник дастурларини бажаришга иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида маблағлар олувчи буюртмачиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ЮММР буюртмаси асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 95-бандида белгиланган харажатларни нақд пул маблағлари орқали амалга ошириш мазкур буюртмачиларнинг раҳбарлари томонидан тегишли буйруқ қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Буйруқда тадбир тури, муддати ва ўтказилиш жойи, иштирокчилар сони ва харажатларнинг умумий суммаси, иштирокчиларга нақд пул маблағлари кўринишида тўланиши лозим бўлган сумма алоҳида кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Вояга етмаган болаларга (вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти нусхаси асосида) тўланиши лозим бўлган нақд пул маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилганидан сўнг ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санани кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди, шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномани ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг асли ҳисобга олиш рақами ҳамда санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс имзоси билан тасдиқлаш йўли билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олингандан сўнг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларнинг икки асли ва Тўловлар жадвалларнинг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномаларнинг нусхаси, Тўловлар жадвалининг иккинчи асли ва буюртмачилар томонидан шартномалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик бўлинмаларида сақлаш учун қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг ва Тўловлар жадвалининг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, иккинчи асли ҳамда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномалар суммасига нисбатан молиявий мажбуриятларни кам миқдорда рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши натижасида юзага келган харажатларни қоплашга тегишли манба (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) бўйича ишлатилмаган қолдиқ мавжуд бўлганида буюртмачилар амал қилиш муддати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугамаган шартномалар бўйича — тегишли ҳисобот даври учун шартнома суммасини камайтиришни ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча келишув тузиши ва ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугаган шартномалар бўйича — ғазначилик бўлинмалари томонидан шартнома суммасини камайтирилиши ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштирилиши учун асос бўлувчи мазкур шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан солиштириш далолатномасини тузиши ва ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Агар шартномалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилиши асосли сабабларга кўра кейинги молия йилига ўтса, буюртмачилар мазкур шартнома муддати тугагунига қадар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилган солиштириш далолатномалари асосида шартномалар муддатини узайтириш, жорий молия йилида қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) суммасига камайтириш, шунингдек етказиб берилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилига ўтказишни назарда тутувчи қўшимча келишувлар тузиши мумкин. Бунда мазкур қўшимча келишувлар товарлар (ишлар, хизматлар) бирлиги нархининг ошишини назарда тутмаслиги ва уларнинг умумий суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) етказиб берилмаган қисми бўйича юридик мажбуриятлар суммасидан ошмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда «ЎРМВ» АТда уларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларининг кейинги молия йилининг харажатлар сметасида улар томонидан мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи хулосаси асосида рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича кейинги молия йилининг харажатлар сметасида мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи бюджет ташкилотларининг кафолат хати асосида ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1091. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1092. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1093. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(1091, 1092 ва 1093-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Ғазначилик бўлинмалари томонидан буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган юридик мажбуриятлари ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга икки асл нусхада Тўловлар жадвали тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Лизинг шартномалари бўйича жорий молия йилида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг тўловлари бўйича тасдиқланган тўловлар жадвали асосида жорий молия йилида тўланиши назарда тутилган сумма доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг бўйича тасдиқланган тўловлар жадвалида назарда тутилган мос равишда кейинги молия йилларида тўланиши лозим бўлган суммалардан келиб чиқиб икки асл нусхада Тўловлар жадвали асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Лизинг шартномаларини ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1141. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091— 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(1141-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Ғазначилик бўлинмалари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни (унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам инобатга олиб) рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг бир асли ва нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Бажариш муддати бир молия йилидан ортиқ муддатни ташкил этадиган импорт шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни ғазначилик бўлинмалари томонидан кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча келишувнинг бир асли ва нусхаси (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Буюртмачиларнинг импорт шартномаларини ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган ва ҳисобга қўйилган импорт шартномалари бўйича буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига танлов (тендер) савдолари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Импорт шартномалари ташқи кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш тегишли халқаро шартномалар билан ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Конвертация ва белгиланган тартибда тўлов учун маблағлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказилади. Хорижий валюта курсининг кўтарилиш томонга ўзгариши ҳолларида миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга қўшимча сўровнома тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Буюртмачилар импорт шартномалари тузишда ва уларни хорижий валютада тўлаш шарти билан мажбуриятларни қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган валюталар курси фарқларини қоплаш учун харажатларни қоплашга тегишли манбалар (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) захирасини назарда тутишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Юзага келиши мумкин бўлган валюта курси фарқларини қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг зарур захираси ҳар бир аниқ импорт шартномаси бўйича индивидуал тарзда буюртмачилар томонидан Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари ёки ҳудудий молия органлари иштирокида шартнома тузилган сана, назарда тутилаётган муддат ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган икки нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва Тўловлар жадвали ҳамда тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091— 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.
(1231-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда нарх ечими ҳамда нархлар мониторингини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаси нусхаси олиш йўли билан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаларини «UzASBO» ДМга киритиб электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмаларига юборади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлари ЮММР буюртмалари, шунингдек ушбу гуруҳлар харажатлари бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Буюртмачилар бюджетга мажбурий тўловларни тўлаш, нақд пул маблағларини олиш ёки ходимларнинг пластик карталарига маблағларни ўтказиш учун ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммалар доирасида ғазначилик бўлинмаларига тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
(127-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда ғазначилик бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида ғазначилик бўлинмаси масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда тўловга қабул қилинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ота-оналарнинг мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун тўловлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ходимлардан улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумларни ўтказишда ва бошқа шунга ўхшаш тўловларни амалга оширишда қўшимча ҳужжатлар илова қилинмайди (талаб қилинмайди), бироқ тўлов мақсадида ойи, йили ва кимга тўлаётганлиги кўрсатилиши шарт (ғазначилик мемориал ордери ҳар бир тўловчи бўйича алоҳида расмийлаштирилади), шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига маблағларни ўтказишда ҳам ғазна мемориал ордерига қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди ва тўлов мақсадида тегишли қонун ҳужжати ва нима мақсадда ўтказилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари I ва II гуруҳ харажатлари бўйича ЮММР буюртмалари асосида «ЎРМВ» АТга буюртмачилари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини киритади ҳамда улар бўйича тўловларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Нақд пул маблағлари олиш учун чек — бу ғазначилик бўлинмасининг маълум нақд пул суммасини буюртмачига бериш учун ёзма топшириғидир. Чеклар буюртмачи томонидан сиёҳ ёки шарикли ручка билан қўлда ёзилади. Чекларда ўчириб ёзиш, тузатиш, тўғрилашларга ҳамда факсимиле ишлатилишига йўл қўйилмайди. Чеклар ўн кун давомида (улар ёзиб берилган кунни ҳисобга олган ҳолда) ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Ғазначилик бўлинмалари чек дафтарчаларини уларга хизмат кўрсатувчи банклардан уларни кейинчалик буюртмачиларга тарқатиш учун олади. Бунда буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига чек дафтарчаларини олиш учун мазкур буюртмачи раҳбари ва бош бухгалтери имзоси қўйилган ишончнома ва сўровномаларни тақдим қилади. Ишончнома бўйича бир буюртмачига берилган чек дафтарчасидан бошқа буюртмачи томонидан фойдаланилишига йўл қўйилмайди. Олинган чек дафтарчалари буюртмачиларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Буюртмачилар 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганидан сўнг ғазначилик бўлинмаларига тўлдирилган чек тақдим қиладилар. Бунда буюртмачилар нақд пул тўловлари бўйича 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларга пул тушганидан сўнг ўн кун ичида (улар ёзиб берилган кунни ҳисобга олган ҳолда) нақд пул маблағларини умумий сумма доирасида ёзилган бир нечта чек билан олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига тегишли суммага ЮММР буюртмаси ёки пул оладиган саналар ва суммаларини аниқ ва алоҳида кўрсатган ҳолда ЮММР буюртмасини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда банкнинг масъул ходимлари ғазначилик бўлинмалари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган буюртмачиларнинг масъул ходими томонидан тақдим қилинган нақд пул маблағларини олиш учун чекларни улар тақдим қилинган кунда қабул қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлдирилган чекларни қабул қилганидан сўнг чек ва ЮММР буюртмаси суммалари мувофиқлигини текширади, имзо ва муҳр қўяди ҳамда текширишдан сўнг чекнинг назорат маркасини буюртмачиларнинг масъул ходимларига беради. Бунда ёзилган чеклар икки нусхада чоп этилган қоғоз шаклидаги ёзилган чеклар реестри билан бирга ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан буюртмачиларнинг масъул ходимларига, хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Молия йили мобайнида ишлатилган чек дафтарчалари милклари буюртмачилар томонидан «UzASBO» ДМда шакллантирилган, ишлатилган ва бузилган чеклар реестри билан бирга охирги чек варағи тўлдирилган куннинг кейинги кунида ғазначилик бўлинмаларига қайтарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Ишлатилган ва бузилган чеклар реестри ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимларига икки нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари имзолари тўлиқлиги ғазначилик бўлинмалари ходимлари томонидан текширилади. Бунда ишлатилган ва бузилган чеклар реестрининг биринчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан имзоланади ва буюртмачиларнинг масъул ходимларига текширилган санасини кўрсатган ҳолда қайтарилади, иккинчи нусхаси чек билан бирга ғазначилик бўлинмаларида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Буюртмачилар ишлатилган ва бузилган чеклар реестрини ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимларига топширилгандан сўнг буюртмачиларга янги чек дафтарчаси берилади. Бунда бузилган чеклар мавжуд бўлган ҳолларда буюртмачилар уларни ишлатилган чек дафтарчалари билан бирга қайтаради, улар мавжуд бўлмаганда эса уларнинг йўқлиги сабаблари ҳамда кўрилган чоралар тўғрисида ғазначилик бўлинмаларини ёзма хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ишлатилган чек дафтарчаларини олганларидан сўнг улардаги маълумотларни «ЎРМВ» АТдаги тўланган суммалар ва чеклар сони тўғрисидаги маълумотлар билан солиштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Ишлатилган чеклар бўйича маълумотларда фарқлар мавжуд бўлган ҳолларда ғазначилик бўлинмалари томонидан етишмаётган чекларнинг рақами ва суммаларини кўрсатган ҳолда чек дафтарчалари рўйхати ва унга иловалар тузилади ҳамда буюртмачиларга фарқлар сабабларини аниқлаштириш учун тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Банклар томонидан чекда кўрсатилган суммани бериш унда ғазначилик бўлинмаларининг имзо қўйиш ҳуқуқига эга ваколатли шахсларининг ғазначилик бўлинмаларининг муҳри билан тасдиқланган ҳамда имзо намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолари бўлганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда нотўғри расмийлаштирилган чеклар банклар томонидан ғазначилик бўлинмаларига чек тақдим қилинган куни ёки кейинги банк кунидан кечикмаган муддатда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Нақд пул маблағлари берилганидан сўнг ёзилган чеклар реестрининг иккинчи нусхаси чек ижро этилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда кўчирма билан бирга банклар томонидан ғазначилик бўлинмаларига қайтарилади. Ғазначилик бўлинмалари кўчирма асосида тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига нақд пул маблағлари берилганлиги тўғрисида маълумот киритади ва буюртмачиларга шахсий ғазна ҳисобварағидан ғазначилик бўлинмаларининг белгиси қўйилган кўчирма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Буюртмачиларнинг ишончли шахслари томонидан чек йўқотилган тақдирда чек йўқотилганлиги аниқланган куни тегишли ғазначилик бўлинмасига буюртмачилар раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган билдиришнома-хат йўлланади. Ғазначилик бўлинмаси буюртмачининг билдиришнома-хати асосида мурожаат қилинган куннинг кейинги кунидан кечикмаган муддатда йўқотилган чекнинг серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда мазкур чек тўловини тўхтатиш мақсадида банкка хат юборади. Бунда чеклар реестри чақириб олинган чек суммасини айирган ҳолда ижро қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари берилган ва ишлатилган чекларни рўйхатдан ўтказишни мазкур Қоидаларнинг 15-иловасидаги шаклга мувофиқ Берилган ва ишлатилган чекларни ҳисобга олиш журналида олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Буюртмачиларнинг ходимлари учун пластик карточкалар бир вақтнинг ўзида икки ёки бир неча банкда очилган ҳолда буюртмачилар ғазначилик бўлинмасига тегишли миқдорда тўлов топшириқномалари тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун буюртмачилар хизмат кўрсатувчи банкка икки асл нусхада қоғоз ҳамда электрон кўринишда ходимлар рўйхатини тақдим қилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар рўйхатининг ҳар бир варағи ташкилот раҳбари, бош бухгалтери ва ходимлар бўлимининг масъул ходими ёки уни ўрнини босувчи ходим томонидан имзоланади, ташкилот ва ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун ходимлар рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақат электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Банклар буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ходимлар рўйхатнини синчковлик билан текширади ва хатолик ёки камчиликлар аниқланган ҳолларда хатолик ёки камчиликлар аниқланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатолик ва камчиликларни тўғрилаш учун буюртмачиларга қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Хизмат кўрсатувчи банклар ходимлар рўйхатининг иккинчи нусхасини маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи штамп босган ҳолда буюртмачиларга ходимлар рўйхатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ ўтказилган кундан кейинги кундан кечикмасдан беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Ходимларнинг пластик карточкаларига маблағларни ўтказилганлигини тасдиқловчи банк штампи босилган ходимлар рўйхати буюртмачиларнинг бухгалтериясида буюртмачиларнинг ўз ходимлари олдидаги иш ҳақи тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни мазкур Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ шакл бўйича Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналига кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади. Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатлар (бундан буён матнда ҳисобварақ-фактура деб юритилади) асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Ғазначилик бўлинмалари капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар асосида улар тақдим қилинганидан кейинги кундан кечикмасдан молиявий мажбуриятларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампи ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзоси ва «Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Ҳисобга олинди» штампи ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Агар ҳисобварақ-фактуралар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ишларни бажариш жадвалидан илгарилаб кетиш натижасида юзага келган ҳамда рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган молиявий мажбуриятлар тегишли йил учун режалаштирилган маблағлардан ошса, капитал қўйилма буюртмачилари ғазначилик бўлинмаларига мазкур Қоидаларнинг 160-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бош бухгалтерлари томонидан имзоланган маълумотнома тақдим этади. Ушбу маълумотномада тегишли ҳисобварақ-фактура реквизитлари ҳамда смета доирасида жорий йил учун қабул қилиниши лозим бўлган молиявий мажбурият суммаси кўрсатилади. Бунда молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан капитал қўйилма буюртмачиларининг маълумотномасида кўрсатилган сумма доирасида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1631. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг капитал қўйилма буюртмачиларида мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1632. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(1631 ва 1632-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(164-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Капитал қўйилма буюртмачиларининг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишларнинг тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатлари асосида ва тегишли объектлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардаги мавжуд ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари қолдиғи доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитлари юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитларига мувофиқ бўлганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — капитал қўйилма буюртмачисининг шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларига капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммасини тўлаш бўйича молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура ва капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ғазначилик бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир капитал қўйилма буюртмачиси бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қўйилма буюртмачилари кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганидан сўнг беш иш кунидан кечикмасдан уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни асли ва нусхасини икки асл нусхада Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма билан бирга тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беш иш кунидан кечикиб тақдим қилинган ҳисобварақ-фактуралар буюртмачиларнинг кечикиш сабаби кўрсатилган, буюртмачининг раҳбари ва бош бухгалтери имзолаган ёзма тушунтириши асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан тақдим қилинган Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва ҳисобварақ-фактуралар асосида улар тақдим қилинганидан кейинги кундан кечикмасдан молиявий мажбуриятларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1791. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг буюртмачиларда мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1792. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(1791 ва 1792-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(180-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Буюртмачиларнинг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачиларнинг харажатлар сметасининг IV гуруҳи тегишли моддалари бўйича режали маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қолдиқлари суммалари доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитлари юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитларига мувофиқ бўлганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси, буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси, ғазначилик бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида чорак (йил) охирида қолган, иқтисод қилинган бюджет маблағлари (капитал қўйилмалар бўйича тўловлар учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва сарфланади. Йил охирида шахсий ғазна ҳисобварақларда қолган иқтисод қилинган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши молия йилига қўшимча давр мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Харажатлар сметасининг тегишли моддасида назарда тутилган режали ажратилган бюджет маблағлари белгиланган муддатларда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига шартномалар тузилмасдан Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ғазначилик мемориал ордери асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ғазначилик бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Буюртмачиларнинг ЯҒҲга маблағ ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномаларини ижро этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Буюртмачиларнинг инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномалари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талаблари доирасида расмийлаштирилади ва ғазначилик бўлинмасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг «Маблағларни олувчининг номи» устунида «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги», «Маблағларни олувчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсадида» устунида — тўлов коди, буюртмачининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ҳамда инкассо топшириқномасини ёки тўлов талабномасини қўйиш учун асос бўлган ҳужжатлар реквизити кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Буюртмачилар томонидан инкассо топшириқномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида беш нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг бешинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, ЯҒҲга хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан битта ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан турли ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Буюртмачилар томонидан тўлов талабномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Ғазначилик бўлинмаси томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси «Банк-мижоз» дастурий мажмуидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда ижро этилганида буюртмачи томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси икки нусхада тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини ва тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи нусхаси буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг масъул ходимига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Ижро ҳужжатида фойдасига давлат бюджети маблағлари ўтказилиши назарда тутилган шахслар ёхуд уларнинг вакилларининг молия органларига мурожаатини молия органлари томонидан кўриб чиқиш ва ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан тегишли чораларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амалга оширилади.
(196-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли молия органига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли молия органида сақланади.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(198-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(199-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Тўловни амалга ошириш учун тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганда ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ёзма равишда тегишли молия органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Ижро ҳужжатларида қарздор-бюджет ташкилотининг тўғри реквизитлари (ЯҒҲ, шахсий ғазна ҳисобварағи ёки банк ҳисобварағи) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатлари ҳисобини алоҳида Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналида «ЎРМВ» АТда электрон кўринишда юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаси ва бюджет ташкилотининг барча бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича тўловларни ва шартномаларни рўйхатдан ўтказишни ёки ҳисобга олишни вақтинчалик тўхтатиш, шунингдек бюджет ташкилотининг маблағларидан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда тегишли харажатлари вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида бюджет ташкилотини ёзма хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағидан бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ҳамда қарздорлик бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2061. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2061-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Бюджет ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 206 ва 2061-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганида ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 205-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.
(207-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Бюджет ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида бюджетдан ташқари маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ижро ҳужжати бўйича тўлов бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харажатлар сметасининг тегишли моддасида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган маблағлар мавжуд бўлмаса, бюджет ташкилотлари тегишли модда бўйича қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ва харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиғи йўқ ёки етарли бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотига харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида талабнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаларида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаган ҳолда бюджет ташкилотлари тегишли молия органига ижро ҳужжатига асосан тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритиш йўли билан маблағларни тўлиқ тўлаши бўйича уч иш куни ичида тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида бюджетдан ташқари маблағлар ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасида режалаштирилган маблағлар етарли бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати асосида маблағлар тўлиқ ўтказилмаган ҳолларда кейинчалик бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағидан, шунингдек бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддалари бўйича юридик мажбуриятларни қабул қилиш ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Бюджетлараро трансфертлар бўйича тўловларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, шунингдек ДМЖ бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. ДМЖ бюджетларидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Бюджетлараро транфертларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет маблағларини ўтказиш учун сўровнома ва ғазначилик мемориал ордерлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Бюжетлараро трансфертлар бўйича ҳисоб-китоблар жорий молия йилида қўшимча вақт даврини ҳисобга олган ҳолда якунланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундиришда Молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларига туман ва шаҳар бюджетларидан ундиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармаларига тегишли мазмундаги хат билан биргаликда икки нусхада Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровнома тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномаларини қабул қилганларидан сўнг сўровномада камчиликлар аниқланмаса сўровномаларининг иккала нусхасига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди ҳамда бир нусхасини Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномани юборган молия органига қайтаради. Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномада камчиликлар аниқланганида камчиликларни бартараф этиш учун сўровноманинг иккала нусхасини молия органига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Ғазначилик бўлинмалари молия органларининг Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномани қабул қилиб олганидан сўнг шу иш кунининг ўзида «ЎРМВ» АТда маблағларни сўзсиз ундириш учун ғазначилик мемориал ордери шакллантиради ва ғазначилик мемориал ордери «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Кейинги йилнинг январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври бўлиб, бу давр мобайнида ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади. Молия вазирлиги бюджет тизими бюджетларининг қўшимча вақт давридаги ижроси бўйича операцияларни ўтказиш тартибини ва охирги муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Қўшимча вақт даврида молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан жорий молия йили учун Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари маблағлари ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда молия йили учун қўшимча вақт даври бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига татбиқ этилмайди, иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликлар ўтган йилги харажатлар сметасининг қайси харажатлар моддаси бўйича юзага келган бўлса, шу харажатлар моддаси бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2232. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2233. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2231 2232 ва 2233-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликни қоплаш ёки маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини тўлдиришда тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларининг тўлов мақсадида мос равишда «20__ йил учун кредитор қарздорликни қоплаш» ёки «20__ йил учун иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш» ёзуви ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Ўтган йилги кредитор қарздорликни қоплаш, шунингдек Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалар ёки ғазначилик мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмаларига молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим қилиниши лозим.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Кредитор қарздорликни тўлаш ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида қолган иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномалар ва ғазначилик мемориал ордерлари молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим этилмаган ҳолларда бюджетдан ажратилган маблағлар белгиланган мақсадни йўқотади ва тегишли бюджетларнинг қолдиқлари бўлиб ҳисобланади.
(227-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўйича ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган йил учун давлат ташқи қарзини тўлаш учун ажратилган маблағларнинг тикланиши амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Агар захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, фойдаланилмай қолган маблағлар олувчи томонидан тадбирлар ўтказиш муддати тугаши билан ўн иш куни мобайнида белгиланган шаклдаги ҳисоботни тақдим этиш билан бирга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик сметаларни ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва юзага келган кредитор қарздорлик бўйича тегишли ҳисоб-китоблар асосида) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма хулосаси мавжуд бўлгандагина тўловлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бюджет маблағлари бўйича жорий молия йили учун харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммаси ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини тўлаш учун йўналтирилган суммага камайтирилади. Буюртмачиларнинг етказиб берувчилар билан даврий асосда тузиладиган шартномалари бўйича кредитор қарздорлик суммаси шартномада жорий молия йили учун қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммалари ва кредитор қарздорлик суммалари алоҳида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2331. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2332. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2333. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2331, 2332 ва 2333-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижросини амалга ошириш жараёнида буюртмачилар ҳамда капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишига, молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва бюджет қонунчилиги талабларига риоя этилишга қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(235-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Ғазначилик бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларни ўз муддатида ва тўғри рўйхатдан ўтказилиши ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни мазкур Қоидаларга мувофиқ бажаришга жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қуйи бюджетлар ва мақсадли жамғармаларга мақсадли бюджет маблағлари ажратишда ва қуйи бюджетлар ва мақсадли жамғармалардан мақсадли маблағларни сўзсиз ундиришда келишилади.
Шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари намуналари ва ташкилотнинг муҳр изи намунаси
Имзо қўйиш ҳуқуқи
Мансаби
Фамилияси, исми, отасининг исми
Имзо намунаси
Муҳр намунаси
Алоҳида белгилар (паспорт маълумотлари, уй манзили ва ҳ.к)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов турлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Тўлов коди
Тўлов турлари
1
09510
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар:
Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига тўловлар;
Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари;
Мактабгача ва мактабдан ташқари муассасаларда, мактаб-интернатлар ва лицейларда фарзандининг ўқиши ва овқатланиши учун ота-оналар тўловлари;
Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги учун ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар;
Таълим муассасаларида ўқиш учун тўловлар;
Ажратмалар ҳисобига тўловлар;
Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси учун тўловлар;
Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан ишловчи пенсионерлар учун ўтказилган маблағлар;
Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари;
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари;
Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар.
2
09520
Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг бюджет ташкилотларига қайтарилиши:
23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларида очилган ҳисобварақлардан маблағларнинг қайтиши;
Ишлатилмаган депонентларнинг қайтиши;
Ғазначилик бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтариш;
Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига маблағларни қайтариш;
Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг бюджет ташкилотига қайтариш;
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал
Аванс
Алиментлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
...
...
..
...
...
...
...
...
...
...
...
...
...
Жами
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ушбу сўровномада берилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаймиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу шакл буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банк белгилаган графикдаги нақд пул маблағларини олиш муддатидан ___ иш куни олдин тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу буюртманинг «Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар» қисмида кўрсатилган ходимларнинг иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар қонун ҳужжатларига мувофиқ ва ходимларнинг ёзма розилиги асосида ушланмоқда. Иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар масаласи бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари ёки юқоридаги ходимларнинг розилигининг ишончсизлиги аниқланганида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Юқоридаги кўрсатилган суммадан _________ сўм ёки шартноманинг умумий суммасидан ______%***20___ ______________ ойида тўланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(*) — бюджет ташкилоти, бюджет маблағи олувчи ва БМЖ маблағи олувчи томонидан ғазначилик бўлинмасига икки нусхада тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(**) — бўлим, кичик бўлим ва харажат моддаси кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(***) — Юқоридаги кўрсатилган суммадан ойига ______% жорий ойнинг _____ санасигача ҳар ойда олдиндан тўланиши лозим (ушбу сатр бюджет ташкилоти, бюджет маблағи олувчи ва БМЖ маблағи олувчи томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш, алоқа хизматлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар ой доимий равишда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича олдиндан тўловни амалга ошириш ҳолларида тўлдирилади).
____________________________________________________________________________________________ (паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан берилган)
қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга:
Шахсий ғазна ҳисобварағи_________________________________________
(сўмда)
Ҳужжат рақами
Ҳужжат санаси
Тўловни олувчининг номи
Тўловни олувчининг банк реквизитлари (шахсий ғазна ҳисобварақ)
Суммаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳисобварақ-фактура (лар) (бажарилган ишлар далолатнома (лари) бўйича ҳақиқатда товарлар етказиб берилганлигини, ишлар бажарилганлигини ва хизматлар кўрсатилганлигини ҳамда мазкур товарлар (ишлар, хизматлар) белгиланган тартибда қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаймиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М.Ў.
Буюртмачи раҳбари
__________
__________________
(имзо)
Ф.И.О.
Буюртмачи бош бухгалтери
__________
__________________
(имзо)
Ф.И.О.
Буюртмачи моддий жавобгар шахси
__________
__________________
(имзо)
Ф.И.О.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element