24.06.1999 йилдаги 313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.1999 йилдаги 313-сон
Date of entry into force
24.06.1999
Ҳужжат 24.06.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача болалар муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, мактабгача таълим тизимида рақобат муҳитини яратиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг давлат мактабгача болалар муассасалари билан бир қаторда тижорат асосида фаолият кўрсатувчи, давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари ўз устав жамғармасини муассисларнинг маблағлари ҳисобига шакллантиради, ҳар хил ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ хусусийлаштириладиган давлат мактабгача муассасалари негизида ҳам ташкил этилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган давлат мактабгача болалар муассасаларининг бўшаётган бинолари ва иншоотлари мавжуд жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан биргаликда, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 йилгача муддатга ижара ҳақи ундирмасдан, давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларига ижарага берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларининг ишлаб турган давлат мактабгача болалар муассасалари таркиби ва ҳудудида, шунингдек бошқа давлат мактабгача болалар муассасаларига эга бўлмаган аҳоли яшаш жойларидаги ишлаб турган давлат мактабгача муассасалари ўрнига ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаси (ташкилоти) тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, унда уларни ташкил этиш тартибини, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини, тегишли давлат стандартларини таъминлаш бўйича асосий талабларни, кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини, маблағ билан таъминлаш механизмини ва бошқаларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хизмат кўрсатиладиган болаларнинг сифатли овқатлантирилишини ташкил этиш учун давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар мактабгача муассасаларига олинадиган даромадларнинг 15 фоизгачасини чакана савдо тармоқларидан ва деҳқон бозорларидан нақд пулга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга сарфлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкил этилаётган давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлардан (Пенсия жамғармасига ажратмалардан ташқари) улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб уч йил муддатга озод қилинсин, кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиётлари сотиб олиш учун мақсадли сарфлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланувчи давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари хизматлари учун тўлов миқдорларининг декларация қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларини ривожлантириш, уларнинг фаолият кўрсатиш ҳуқуқига лицензияларни белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бориш, шунингдек уларга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг болалар тарбияси ва таълими соҳасидаги давлат стандартларига риоя этишларини назорат қилиш функцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларида давлат стандартларига мувофиқ санитария, гигиена ва саломатликни мустаҳкамлаш даражаси устидан тиббий кузатув ва назоратни таъминлаш функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларини ташкил этишга амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳар томонлама кўмаклашсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб турган давлат мактабгача болалар муассасаларининг жойлашувини ва болалар билан тўлдирилганлигини, уларнинг бир қисмини кейинчалик сотиш ёки янгидан ташкил этилаётган мактабгача болалар муассасаларига ижарага бериш учун аниқлаб олиш мақсадида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини пухта ўрганиб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таъминоти муассасалари учун харидларнинг умумий ҳажмини аниқлашда давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олсинлар ва давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари томонидан давлат таъминоти тизимининг савдо корхоналари тармоқлари, шунингдек чакана савдо тармоқлари орқали нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича майда улгуржи тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарорига 1-илованинг 1.2-банди 3-хатбошидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳажмини аниқлашда давлат таъминоти муассасалари таркибига давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари, шунингдек тегишли муассасалар балансида турадиган корхоналар билан келишган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган идораларга қарашли мактабгача болалар, ўқув ва даволаш муассасалари киритилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
313-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2017 й., 30-сон, 732-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 1-модда)