Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2026 17.10.2016 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2016 йилдаги 347-сон
Date of entry into force
24.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2026
Ҳужжат 24.10.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида» 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон ҳамда «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек ногирон болаларнинг оилаларда ва оила шароитларида тўлиқ ривожланиши, уларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болаларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузуридаги ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
347-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг номидаги, 2-банднинг биринчи хатбошидаги ва 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида, кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионатида яшовчи шахсларга доимий асосда профилактик, диагностик, даволаш-маслаҳат ёрдамини доимий равишда кўрсатишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 3, 4, 6-бандлардаги, 28-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 49-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«7. «Саховат» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. «Саховат» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;

д) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар»;

е) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги «ОИВ юққанлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. «Саховат» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саховат» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «билан келишилган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 20-банддаги, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Саховат» интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 27-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси рухсати билан»;

м) 33-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 34-банддаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«42. «Саховат» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 45-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 48-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда «Саховат» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 3, 4, 8-бандлардаги, 32-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 54-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. «Мурувват» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. «Мурувват» интернат уйларига қуйидаги ташхислар билан васийликка олинганлар қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектнинг оғир бузилишига олиб келган шизофрения;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўътадил даражадаги ақлий заифликка олиб келган (ҳар ойда кўпи билан беш марта хуруж қиладиган) эпилепсия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош мия шикастланиши оқибатидаги мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги мўътадил даражадаги ақлий заифлик (бош мия энцефалити, менингити, менингоэнцефалити, сифилиси ва бош миянинг шикастланиши), шунингдек бош миянинг хромосома касаллиги ёки аномалияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги зўрайиб борувчи деменция (бош мия энцефалити, менингити, менингоэнцефалити, жароҳати ва шикастланиши), шунингдек бош мия хоромосома касаллиги ёки аномалияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;

д) 14-банддаги олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 15-банднинг олтинчи хатбошидаги «ОИВ юққанлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. «Мурувват» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори» сўзлари «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 22-банддаги ва 25-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Мурувват» интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 31-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси рухсати билан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 39-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 40-банддаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) ) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«47. «Мурувват» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 50-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда «Мурувват» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 3, 5-бандлардаги, 29-банднинг биринчи хатбошидаги, 30-банднинг еттинчи хатбошидаги, 56-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари тегишли равишда «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. «Мурувват» болалар интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. «Мурувват» болалар интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа «Мурувват» болалар интернат уйларига ўтказиш таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат уйлари ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат уйларида бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот «Мурувват» болалар интернат уйларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек уларнинг маъмурий биносида кўринарли жойлардаги стендларда ёки бошқа техник воситаларда эълон жойлаштириш йўли билан манфаатдор шахслар, шу жумладан ота-оналар, фарзандликка олувчи, ҳомий ёки васий эътиборига етказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, мажбурий риоя этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болаларга кундузги парвариш қилиш гуруҳларида комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. «Мурувват» болалар интернат уйларига ташхислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир даражадаги ақлий заифлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чуқур даражадаги ақлий заифлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўътадил даражадаги ақлий заифликка олиб келган эпилепсия (ҳар ойда кўпи билан беш марта хуруж);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош мия шикастланиши сабабли мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энцефалит, менингит, менингоэнцефалит, бош мия сифилиси ҳисобига, шунингдек бош миянинг органик касалликлари ҳисобига ақлий заифлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги мўътадил даражадаги ақлий заифлик (бош мия энцефалити, менингити, менингоэнцефалити сифилиси ва шикастланиши), шунингдек бош мия хромосома касаллиги ёки аномалияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги бола ёшидаги зўрайиб борувчи деменция (бош энцефалити, менингити, менингоэнцефалити, жароҳатланиши ва шикастланиши), шунингдек бош мия хромосома касаллиги ёки аномалияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 12-банднинг олтинчи хатбошидаги «ОИВ юққанлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи буйруғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кундузги парваришлаш гуруҳига ногирон болаларни қабул қилиш ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий аризаси бўйича «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Мурувват» болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси, кундузги парваришлаш гуруҳига эга — «Мурувват» болалар интернат уйи директори номига аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (16 ёшдан катта шахслар учун — паспортининг нусхаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) қуйидаги мазмундаги 141-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«141. Ногирон болаларни ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада қуйидагилар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассислари томонидан кундузги парваришлаш гуруҳи негизида ўтказиладиган тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ёки ҳомийлар томонидан уй шароитларида ўтказиладиган тадбирлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 16-банднинг олтинчи хатбошидаги «15 нафардан» сўзлари «5-6 нафардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилинган ногирон болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмайди, шу сабабли уларга тайинланган пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) қуйидаги мазмундаги 201-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«201. Ногирон болаларни кундузи парваришлаш ҳафтасига беш марта (душанба-жума кунлари) соат 9 дан 17 гача амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийликка олинганларнинг кундузги парваришлаш гуруҳида бўлиши ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 21-банддаги ва 24-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногирон болалар «Мурувват» болалар интернат уйлари учун овқатланиш нормаларига мувофиқ уч марта овқатлантириш билан таъминланадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногирон болалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 41-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 42-банддаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«49. «Мурувват» болалар интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у) 52-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) 55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда «Мурувват» болалар интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 3, 4, 6-бандлардаги, 9-банднинг ўн тўққизинчи хатбошидаги, 29-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Дам олувчиларни озиқ-овқат ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Санаторийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш органларидан санаторийларнинг ишлари учун зарур бўлган, шу жумладан дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-профилактика муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига санаторийларнинг ишларини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санаторийлар ходимларининг қонуний манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 18-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 3 — 6, 26-бандлардаги, 28-банднинг бешинчи хатбошидаги, 41 ва 48-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Пансионатдаги ўринлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги «ОИВ юққанлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли комиссиясининг қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пансионатга расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори» сўзлари «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 20-банддаги ва 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Васийликка олинганларни овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 27-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг рухсати билан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 33-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 34-банддаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 44-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 47-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда пансионатга ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 486-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)