Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 15.06.2016 йилдаги ПҚ-2547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.06.2016 йилдаги ПҚ-2547-сон
Date of entry into force
16.01.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Ҳужжат 21.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли «2017 — 2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, кимё саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, бой минерал-хом ашё ресурсларининг захираларини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2016 — 2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш топшириқлари 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳамда бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига 1-иловада назарда тутилган минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2016 — 2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шунингдек қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 419-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, акциядорлик компаниялари ва корхоналар — 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2547-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 28-модда, 22-сон, 419-модда)