Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2017 04.06.2004 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 04.06.2004 йилдаги 257-сон
Date of entry into force
04.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2017
Ҳужжат 04.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 28 ИЮНДАГИ 290-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарори)», қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига оид иккинчи хатбоши ҳамда 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«комплекс тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини методик таъминлашни, шартнома асосида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 4 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда; 2006 й., 48— 50-сон, 488-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)