Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 21.05.1999 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.05.1999 йилдаги 263-сон
Date of entry into force
21.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжат 21.05.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва улар ҳаракатининг ягона тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг ўз фаолиятини хўжалик юритиш ҳуқуқида ва хизматлар кўрсатишдан ҳамда бошқа тушумлардан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширувчи унитар корхона шаклидаги корпоратив қимматли қоғозларнинг Давлат марказий депозитарийсини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказий депозитарий фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилган нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилган ва хусусийлаштириш инвестиция фондларига тегишли бўлган қимматли қоғозларни сақлаш, улар эгалари реестрини юритиш, шунингдек хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан олинган давлат кредити қайтарилгунга қадар пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлашда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини улар сотиб олингунга қадар бўлган даврда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи даража депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг қимматли қоғозлари савдога қўйилишидан олдин уларнинг мавжудлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа ва биржадан ташқари савдоларда тузилган битишувларга мувофиқ савдолар қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан, шунингдек қимматли қоғозларнинг хорижий фонд бозорларидаги Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарий ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигига ҳисобот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарийнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш унинг Уставга мувофиқ кўрсатиладиган депозитар ва бошқа хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Бош директор ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарийнинг Бош директори лавозимига кўра Қимматли қоғозлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳузуридаги аппеляцияларни кўриб чиқиш кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказий депозитарийнинг ходимлар чекланган сони 98 нафардан иборат бўлган тузилмаси (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 1-иловага мувофиқ, «Вақт» миллий депозитарийси ходимлари сони доирасида тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Вақт» миллий депозитарийси акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1999 йил 1 январдаги қолдиқ қиймати бўйича 138,0 млн сўм миқдоридаги асосий ва айланма маблағлар кўринишидаги акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми, кейинчалик Марказий депозитарийнинг устав фондига улуш сифатида қўшиш учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олиниши ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Вақт» миллий депозитарийси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган битишувни бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин ва ўзаро мажбуриятлар бажарилишини назарда тутган ҳолда бир ой муддатда уни тугалласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мол-мулкнинг кўрсатиб ўтилган қисми, сарфланган сумма Давлат мулки қўмитаси томонидан кейинчалик уч йилдан ошмайдиган муддатда «Вақт» миллий депозитарийсининг давлатга тегишли акцияларини сотиш ҳисобига республика бюджетига қайтарилган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига сотиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг Марказий депозитарий устав фондининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вақт» миллий депозитарийсининг Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олинган техникавий ва айланма маблағлар кўринишидаги мол-мулки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан институционал қайта ўзгартиришлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи бўйича қолган маблағлар ҳисобига сотиб олинадиган 97 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастурий маблағлар ҳисобига шакллантирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан унинг ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини Марказий депозитарийнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтиришга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги Давлат марказий депозитарийси Уставини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий депозитарий ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифаларга мувофиқ уч ой муддатда ташкил этсин. Амалга оширилган ишлар тўғрисида шу йил август ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахсларнинг «Депо» ҳисобварақлари хизмат кўрсатиш учун бошқа депозитарийларга ўтказилгунга қадар бўлган даврда ушбу ҳисобварақларни юритиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича «Вақт» миллий депозитарийсининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини Марказий депозитарий ўзига расмийлаштириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий депозитарий билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депозитар ҳисобга олиш, сақлаш ва депозитарийларнинг ҳисобот бериши қоидаларига риоя қилган ҳолда технологиялар, дастурий таъминлашнинг зарур даражасига эга бўлган иккинчи босқич депозитарийлари шакллантирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг депозитар, клиринг ва савдо тизимлари ўзаро муносабатларининг амалдаги технологияси ва схемаси бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда «Вақт» миллий депозитарийсида ва унинг филиалларида сақланаётган ва ҳисобга олинган қимматли қоғозларни хатлаш бўйича комиссия ташкил этсин ҳамда уларни Марказий депозитарийга ўтказиш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Вақт» миллий депозитарийси, унинг технологиялари, дастурий таъминоти ва иқтисодий нормативлари Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда, иккинчи босқич депозитарийга айлантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказий депозитарий аппарати Тошкент шаҳар, Бухоро кўчасидаги 10-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий депозитарийни белгиланган тартибда зарур телефон ва коммуникатив алоқа билан, шу жумладан учта Ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар, тўлдиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 21 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 майдаги 263-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 майдаги 263-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган ва ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиладиган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда) 6-бандининг биринчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 2-илова — «Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартиби»да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. 4.1-банднинг еттинчи хатбошидаги «Вақт» миллий депозитарийси» сўзлари «Марказий депозитарий» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. 5.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акциялар пакетлари юридик ва жисмоний шахсларга биржадан ташқари бозорда инвестиция, тендер савдолари ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ кимошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан шакллантириладиган электрон савдолар тизимини ташкил этиш йўли билан сотилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. 5.5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг биржадан ташқари инвестиция, тендер ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ кимошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ташкил этилган электрон савдоларига қўйиладиган акциялари пакетлари вакил қилинган агентнинг ёзма топшириғи асосида Марказий депозитарий томонидан Давлат мулки қўмитасининг «Депо» счётида ёки унинг ҳудудий бошқармалари счётида захирага қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. 5.6-банддаги «Миллий депозитарий ёки бошқа» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. 10.1-банднинг иккинчи хатбошидаги «депозитарий»га сўзидан олдин «Марказий» сўзи қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартиби»га 1-илова – «Акцияларни сотишга қўйиш ҳуқуқи учун буюртманомалар танловини ўтказиш қоидалари» 11-бандининг иккинчи хатбошидаги «Миллий» сўзи «Марказий» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартиби»га 3-илова – «Хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини фонд биржаси орқали жойлаштиришда бозор қатнашчилари ўзаро ҳаракатлари схемаси»да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схеманинг 9-бандидаги «депозитарий» сўзидан олдин «Марказий» сўзи қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемага тушунтиришларнинг 8.8а-бандидаги «депозитарий» сўзидан олдин «Марказий» сўзи қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 195-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон фонд бозорини халқаро сармоя бозорига интеграциялаш бўйича босқичма-босқич ҳаракат қилиш режаси»да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I босқич учинчи бандининг учинчи ва тўртинчи устунларидаги, II босқич тўртинчи бандининг тўртинчи устунидаги «Вақт» миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорга 1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказий депозитарий бош директори — лавозим бўйича» охирги хатбоши қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорга 2-илова — «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши тўғрисида низом»нинг 8-бандидаги «7» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган 2-илова «Инвестиция фондлари тўғрисида низом»нинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестиция фонди акцияларининг ҳар бир чиқарилиши ҳисоби депозитарийда юритилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган «Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида низом»нинг 27, 29, 36-бандларидаги «Вақт» миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойишига 3-илова 9-бандининг «б» кичик бандидаги «Вақт» миллий депозитарийси ва унинг филиалларига» сўзлари «Марказий депозитарийга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда)га 1-илова 9 ва 10-бандларидаги Миллий депозитарийга кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 5-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда, 39-сон, 507-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда, 38-сон, 1047-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)