Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 07.05.2004 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.05.2004 йилдаги 220-сон
Date of entry into force
07.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжат 07.05.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«СИФАТ» ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августда ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиқ харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланадиган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотини сертификатлаш, таснифлаш, синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 100 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 49 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бош директорига, зарурият бўлганда, Марказ марказий аппаратининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва уларнинг таъминоти учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 20 мартдаги 122-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 11-модда) 2, 3, 4 ва 8-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 7 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 майдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг ташкилий ва марказий аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 майдаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикасида пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ тизимига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Марказий инспекция ва назорат лабораторияси ҳамда минтақавий синов лабораториялари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ва унинг минтақавий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш, Марказ тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш пахта толасини сертификатлаш ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиқ харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланадиган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотлари билан тузилган битимларига мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) пахта маҳсулотини сертификатлаш, таснифлаш, синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) пахта толаси ва уни қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотларга давлат стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сертификатлаш тартибини белгиловчи норматив-техник, ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) сертификатлашга буюртмалар қабул қилади ва пахта толаси сифатини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) пахта толаси ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) пахта толаси сифатини аниқлаш методларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан тегишли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) пахта маҳсулотларини сертификатлаш, таснифлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлайди, ўқитишнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) пахта маҳсулотини сертификатлаш соҳасида республикада ва унинг ташқарисида пахта толасини ишлаб чиқарувчилар, ташқи савдо ташкилотлари ва пахта маҳсулотлари истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бевосита ва минтақавий синов бўлинмалари орқали ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) республикадаги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун мажбурий бўлган пахта толасининг миллий ва халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатларини белгиланган тартибда бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) пахта толасини экспортга етказиб бериш жараёнида унинг сифатига баҳо берилаётганда, сифат масалалари кўриб чиқилаётганда хорижий ва халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) меҳнатга ҳақ тўлаш, уни ташкил этиш ва нормалаш шакллари ва тизимини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) банк ва тижорат кредитларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) республикада ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган битишувларни ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш ва хатти-ҳаракатларни содир этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бинолар қуриш, сотиб олиш, ўзгага бериш, ижарага олиш, кирага олиш ва бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) республикада ва чет элларда мустақил равишда ёки ватанимиздаги ёки хорижий шериклар билан пай асосида филиаллар, бўлимлар, ваколатхоналар ва шу кабиларни таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) корхона ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш биноларига, омборларига кириш, синаш, сертификатлаш ёки сифатнинг стандартларга ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат (инспекция) қилиш учун тегишли пахта маҳсулоти намуналарини танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) корхоналар ва ташкилотлардан хом ашё ва пахта толаси сифати масалалари бўйича ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) пахта маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш масалаларини ҳал қилиш учун мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) пахта толаси сифатини текшириш натижалари бўйича ҳужжатлар тузиш ҳамда тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига амалдаги стандартлар бузилишининг аниқланган ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) республикада ва чет элда «ноу-хау» ҳамда пахта маҳсулотини стандартлаш, сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш бўйича бошқа илмий ютуқларни харид қилиш ва белгиланган тартибда сотиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади, унинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Марказ тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Марказ марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг штат жадвалини, шунингдек Марказ марказий аппарати ва унинг минтақавий синов лабораторияларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ марказий аппарати ва унинг бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказда 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳайъати Марказ фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Марказ таркибий бўлинмалари ва минтақавий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Марказнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида бош директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказни тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 221-модда; 2005 й., 12-13-сон, 91-модда; 19-20-сон, 140-модда)