1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2804]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 16 июндаги 199-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2804-3, 17.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон «Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2366, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 237-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 майдаги 79-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш (бундан буён матнда ҳисобга олиш деб юритилади) ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамдаги икки дона расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фуқаро «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, уларни ўрганиб чиқади ҳамда ўша куннинг ўзида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (бундан буён матнда қайд варағи деб юритилади) ёки BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Қайд варағи ҳамда BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади. Қайд варағидаги маълумотлар ТШИИБ МваФРБнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТШИИБ МваФРБ инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқарога қайд варағи беришдан аввал унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнларда ИИВ деб юритилади) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (бундан буён матнларда МваФРББ деб юритилади) «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимига фуқаро ҳақидаги маълумотларни киритиб, уларни тизим орқали автоматик тарзда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базасидан текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширув натижаси юзасидан фуқаро қидирувда бўлганлиги ҳолати аниқланган тақдирда ИИВ Ахборот маркази ушбу ҳолат бўйича ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ва ИИВ МваФРББга хабар беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий ТШИИБ МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган ТШИИБ МваФРБни хабардор қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида ТШИИБ МваФРБ ҳисобга олишни бекор қилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТШИИБ МваФРБда Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобининг «изоҳ» устунига фуқаронинг ҳисобга олинганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилиб, бир кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотлар бюросига мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ хабарнома юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган ТШИИБ МваФРБга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши сабабларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб бериш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликати расмийлаштириб берилади ва Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобининг «изоҳ» устунига «дубликат» деб қизил рангда ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ТШИИБ МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб, бу ҳақда Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобига тегишли ёзув киритади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ТШИИБ МваФРБ инспектори шу куннинг ўзида қайд варағида кўрсатилган муддатга янги қайд варағини расмийлаштириб беради ва эски қайд варағини фуқаронинг олдинги ҳисобга олинган жойи бўйича ТШИИБ МваФРБга юборади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида қайта ҳисобга олинганлиги тўғрисида бир кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотлар бюросига хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фуқаро паспортини алмаштирганлиги ҳақида мурожаат қилса, бу ҳақда қайд варағига қўшимча ёзув киритилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, уларга рад этишнинг аниқ асосларини келтирган ҳолда бир сутка мобайнида хабар қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
(23 ва 24-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ва ТШИИБ МваФРБда икки йил давомида сақланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. МваФРБ инспектори ариза берувчига қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил — маълумотномалар бюросига юборади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга киритиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳар ой якуни бўйича турган жойи бўйича ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар кейинги ойнинг 3-санасига қадар ТШИИБ МваФРБ томонидан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБга тақдим этилади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ эса, ўз навбатида, маълумотларни жамлаб ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ МваФРББга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТШИИБ МваФРБ берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ТШИИБ ҲПБга тақдим этиши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишлари устидан назоратни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тошкент шаҳар ИИББваТошкент вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида уларнинг масъул ходимлари ҳар чоракда ТШИИБ МваФРБ томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва ТШИИБ МваФРБ ходимлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ МваФРББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБлар ва ТШИИБ МваФРБлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Қайд варағини тайёрлаш ва ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қайд варақлари ҳимояланган махсус бланкада «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 120х80 мм ўлчамда тайёрланади, серия (Тошкент шаҳри учун «ТSh» серия, Тошкент вилояти учун «ТV» серия) ва тартиб рақамига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд варақлари бланкалари ИИВ МваФРБ томонидан Тошкент шаҳар ИИББва Тошкент вилояти ИИБга, Тошкент шаҳар ИИББва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ томонидан тегишли ТШИИБ МваФРБларга тарқатилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд варақларининг ҳисоби ИИВ МваФРБ, Тошкент шаҳар ИИББваТошкент вилояти ИИБ МваФРБда мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобида юритилади.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қайд варақлари бланкалари ТШИИБ МваФРБлари раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобига қайд қилиниб, уларнинг қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун ТШИИБ МваФРБ инспекторига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТШИИБ МваФРБ инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларини белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Йўриқнома назарда тутилган аризалар фуқаронинг ўзи, ишончли вакили, вояга етмаганлар учун қонуний вакили (ота-онаси), шунингдек фуқаронинг васийси (ҳомийси) томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
352. Фуқарони ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
(351 ва 352-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туғилган йили ____________Туғилган жойи _______________________________________________________
Мен (оила аъзоларим билан бирга), 20__йил «___» ____________дан ҳозирги кунга қадар танишим(қариндошим)_________________нинг қуйидаги манзилдаги:_____________туман (шаҳар),______________кўча___(квартал) ______уй, ______корпус ________хонадон бўйича ҳисобга олинган эдим.
Менга (оила аъзоларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ҳозирги кунда мен (оила аъзоларим билан бирга) қуйидаги манзилга:___________________туман (шаҳар),______кўча___(квартал) _____уй, _____корпус ______хонадонга яшаш учун ўтганлигим сабабли, мени (қуйидаги оила аъзоларим билан бирга) мазкур манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман.
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Қаердан келди
Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. _____________________________________________________________
(7 ва 8-иловалар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 121-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2804-2, 13.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element