Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.05.2004 йилдаги 209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.05.2004 йилдаги 209-сон
Date of entry into force
05.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 21.07.2006 11 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини аниқ мулкдорларга сотишни жадаллаштириш, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 1-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ҳар бир корхона ва объект бўйича улар танлов савдоларига қўйилгунга қадар:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва объектлар бўйича аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва эгаллаб турган ер майдонлари таркибини ўзгартиришнинг мақбул режасини ишлаб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда ушбу режаларда катта ишлаб чиқариш майдонларига ва ёрдамчи майдонларга, бир нечта бино ва иншоотларда жойлашган, шунингдек катта майдондаги ер участкаларига эга бўлган йирик корхоналар ва объектларни сотиладиган бир нечта мулкий комплекс ва ер участкаларига олдиндан бўлишни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришнинг тендер шартларини келишиш учун Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясига юборсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг, паст ликвидли объектлар ва давлат активларининг инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул берилиши, шунингдек инвесторлар томонидан зиммасига олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар ҳамда Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тендер савдолари ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини паст ликвидли активлар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига ватанимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг боришини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришнинг аниқ натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 5 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиш тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.4-банддаги иккинчи гап чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10.2-банддаги «5 банк куни» сўзлари «30 банк куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибининг 17-бандидаги «5 банк куни» сўзлари «30 банк куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сонли қарорига мувофиқ ўз кўчини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 292-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хорижий инвесторларга эркин муомаладаги валютага сотилиши керак бўлган давлат мулки (корхона, объект, хўжалик жамиятлари акциялари ва улушлари пакети) савдога қўйилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида биржа савдоларида сотилмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда ушбу мулкни миллий валютага сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банддаги ва 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш бўйича махсус Комиссия» сўзлари «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банддаги, 16-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 18-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия» сўзлари «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кўчини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор 3-бандининг иккинчи хатбоши «бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи солинмайди» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи илованинг 5-бандидаги «уч ой» сўзлари «бир ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда; 26-сон, 298-модда; 2005 й., 10-11-сон, 73-модда; 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда; 30-сон, 292-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)