Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017 10.06.2016 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.06.2016 йилдаги 198-сон
Date of entry into force
20.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017
Ҳужжат 20.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни, ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳимоялаш, такроран кўпайтириш ҳамда тиклашнинг молиявий таъминотини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошида Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағларнинг 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган маблағларнинг 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 198-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ўрмон тўғрисида», «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳимоялаш, такроран кўпайтириш, тиклашни таъминлаш учун маблағларни шакллантириш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағларнинг 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган маблағларнинг 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимидаги ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ерларидаги қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни бартараф этиш ва унинг олдини олиш тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизимлари, асбоб-ускуналар ва компьютер дастурлари сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон муҳофазаси автомобилларига техник хизмат кўрсатиш, улар учун эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари, алоқа воситалари сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тармоққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инновация лойиҳаларини ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўрмон уруғчилигини, селекциясини ривожлантириш, махсус оналик плантацияларини барпо этиш, махсус кўчатхоналар, иссиқхоналар, шунингдек доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этишда тажриба участкаларида илғор технологияларни синаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) табиий питомниклар, шу жумладан давлат қўриқхоналарининг қўриқланадиган зоналарида ҳам ташкил этиш, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида уларнинг режимига мувофиқ парваришхоналар ва серпентарийлар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўрмон хўжалиги учун объектларни қуриш, техникавий қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ўрмон барпо этиш ва лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун препаратлар сотиб олиш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш учун мини-цехларни ташкил этиш, шунингдек асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ходим ойлик иш ҳақининг икки баробаридан кўп бўлмаган миқдорда моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 10 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 30 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар дунёси объектлари турларига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектлари турларига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 20 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш, тармоқ масалаларига оид методик кўрсатмалар ва мақолаларни нашр этишга, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида стажировкаларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ҳудудидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) хорижий ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида қабул қилиш ва кузатиш ҳамда конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртманомаларни кўриб чиқиш, келиб тушиши кутилаётган молиявий маблағларни ҳисоблаш, даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш учун 5 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши тузилади. Жамғарма кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма кенгашига раҳбарлик қилиш, унинг ишларини ташкил этиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг долзарблари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларни олувчилардан маблағлардан фойдаланилиши ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва у ёки бу тадбирларни ўтказиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом 6-бандининг «н» кичик бандида назарда тутилган мақсадлар учун, қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаганлик учун мукофот қонун бузилишини аниқлаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисоб рақами илова қилинган мурожаати асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахснинг мурожаати Жамғарма кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади ва пул мукофоти ажратиш тўғрисидаги қарор билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар маблағ ажратишни даромадлар ва харажатлар сметасига киритиш учун буюртманома тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомада тадбирлар, уларни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомалар келгуси молия йили учун 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича — қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Даромадлар ва харажатлар сметалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида тузилади, тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи Жамғарма маблағларининг тасдиқланган сметага мувофиқ тасарруф этувчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи, бош бухгалтери бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўрмон хўжаликлари, ўрмон-ов хўжаликлари, юридик шахс мақомига эга бўлган муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа Жамғарма маблағларининг бошқа олувчилари олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечиктирмай, йиллик ҳисоботларни эса — ҳисобот йилдан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 198-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимининг умумий белгиланган сони доирасида 41 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 31 нафар этиб белгилансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «ҳисоб рақамига» сўзлари «ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ушбу Ннизомнинг 4-бандида кўрсатилган ўрмондан фойдаланиш турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига, қолган 50 фоизи ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳисоб рақамига тушади ва ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг даромади ҳисобланади. Агар ўрмондан доимий фойдаланувчилар бюджет ташкилотлари бўлган тақдирда, ўрмондан фойдаланишнинг кўрсатиб ўтилган турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи уларнинг бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаларига тушади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 286-модда)