24.05.2016 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.05.2016 йилдаги 174-сон
Date of entry into force
30.05.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим тизими учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг республика олий таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 5864 номдаги хорижий ўқув ва илмий адабиётларни, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан импорт бўйича харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, хорижий ўқув ва илмий адабиётларни, шу жумладан электрон шаклдаги ўқув ва илмий адабиётларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни олий таълим муассасалари ўртасида тақсимлаш Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази томонидан бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда дистрибьюторлик компаниялари ҳамда сотиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий адабиётлар нашриётлари (муаллифлари) билан хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш юзасидан, етказиб бериш шартлари ва муддатларини аниқ белгилаган ҳолда, икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музокаралар натижалари бўйича дистрибьюторлик компаниялари ҳамда хорижий адабиётлар нашриётлари (муаллифлари) билан хорижий ўқув ва илмий адабиётларни етказиб бериш, шу жумладан 2016 йил 31 майгача олий таълим муассасалари бакалавриати 1-босқич талабалари, шунингдек 15 та базавий олий таълим муассасалари ҳузуридаги раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари учун 980 номдаги ўқув адабиётлари етказиб бериш юзасидан контрактлар тузсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази томонидан олиб келинаётган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, шу жумладан электрон шаклдаги ўқув ва илмий адабиётлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш доирасида хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш учун «Маориф» соҳаси бўйича назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида 2016 йилда ва кейинги йилларда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази томонидан тақдим этиладиган буюртманомаларга биноан хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг олий таълим муассасалари эҳтиёжлари учун хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа хорижий донорлар билан хорижий грантларни жалб этиш юзасидан белгиланган тартибда тизимли ишлар олиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 24 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 238-модда)