20.05.2016 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2016 йилдаги 164-сон
Date of entry into force
30.05.2016
Ҳужжат 30.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида фуқароларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чўмилиш мавсуми даврида республика акваторияларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар йилги тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқариш постларига қўйиладиган талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда — Ғаввослик ишларини олиб боришда меҳнат хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ёрдам постларига қўйиладиган талабларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, пляжларни ташкил этишга қўйиладиган талабларга риоя этилмаганлиги ва уларнинг акваторияларидаги ҳодисалар учун пансионатлар, санаторийлар, дам олиш зоналари ва уйлари, туризм базалари, маданият ва истироҳат боғлари, шунингдек аҳоли сувда оммавий дам оладиган бошқа жойларнинг раҳбарлари жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, шу жумладан сувда оммавий дам олинадиган жойларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акватория — сув жамланадиган (кўллар, дарёлар, денгизлар, сув омборлари, каналлар ва шу кабилар) табиий шаклланган ёки сунъий барпо этилган ландшафт объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж зонаси (пляж) — акватория қирғоғидаги аҳолининг дам олиши учун ажратилган ва ушбу Низом талабларига мувофиқ жиҳозланган жойнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган аниқ участкалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваторияси — акваториянинг одамларнинг чўмилиши учун мўлжалланган, ушбу Низом талабларига мувофиқ огоҳлантириш белгилари билан белгиланган ва жиҳозланган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойи — аҳолининг акваторияларда оммавий дам олиши учун мўлжалланган ва махсус жиҳозланган пляж зоналари ва пляжларнинг акваторияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий сувдан фойдаланиш — сувдан ўз эҳтиёжларини ва сувнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи махсус иншоотлар ва қурилмалар қўлланилмасдан бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан сувдан фойдаланишни назарда тутадиган тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж материали — тупроқ, қум, шағал, чиғаноқ тош, тоғ жинслари емирилиши материаллари ва акватория суви ажралиши чизиғида ҳосил бўладиган табиий ёки сунъий тупроқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқлим терапияси (иқлим билан даволаш) — муайян жойнинг иқлимининг дозаланган таъсиридан ва махсус иқлим тартиб-таомилларидан фойдаланувчи даволаш усуллари жами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чўмилиш мавсуми — чўмилиш учун йилнинг 15 майи — 15 сентябри мобайнидаги энг қулай вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акваторияларда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш — сувда дам олиш вақтида акваторияларда одамларнинг соғлиғига зарар етказилиши ва ҳалок бўлиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир тадбирлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқариш пости — ташкилотнинг унга бириктирилган акваторияларида (пляжларида) фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш учун доимий, мавсумий ёки вақтинча фойдаланиладиган махсус жиҳозланган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқариш постининг жавобгарлиги зонаси — сувда ҳалокатга учраётган одамларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда қутқарув постининг куч ва воситалари билан уларга ёрдам бериш таъминланадиган пляжнинг акватория участкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий ёрдам пости — пляждаги дастлабки тиббий ёрдам бериш учун барча зарур дори воситалари билан таъминланган, махсус жиҳозланган вақтинчалик хона ёки жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ўлчамли кемалар — асосий двигателларининг қуввати 55 кВт дан кам бўлган ва 12 кишидан кам йўловчи сиғадиган ўзиюрар кемалар, двигателларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, кўтарма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), ўзи сузмайдиган кемалар ва 80 регистр тоннадан кам сиғимли бошқа сузувчи объектлар, ҳаво тўлдирилган моторсиз, эшкакли қайиқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ўлчамли кемалар турадиган база — кичик ўлчамли кемаларни жамлаш учун махсус жиҳозланган жой. Кичик ўлчамли кемалар (яхт-клублар, причаллар, қутқариш станциялари причаллари, қайиқлар, сув велосипедлари ва мотоцикллари, прокатга бериладиган станциялар ва шу кабилар) жамланадиган бинолар, иншоотлар мажмуи билан биргаликда туташиб кетган акватория билан биргаликдаги қирғоқ ҳудуди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж сервиси хизматлари — пляж жиҳозлари (ёғоч караватлар, енгил креслолар, пляж соябонлари ва бошқалар), сувдаги ўйинлар учун спорт жиҳозлари ва ҳордиқ воситалари прокати (стол тенниси, волейбол, бадминтон учун спорт снарядлари ва мосламалар, сув велосипедлари, елканли, эшкакли, моторли сузиш воситалари ва бошқалар) пляжда бошқа фуқароларнинг дам олишига тўсқинлик қилмайдиган сув аттракционлари ва бошқа ҳордиқ қурилмаларидан фойдаланиш хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқарувчи — муайян дастур бўйича қутқариш ишлари учун тайёрланган ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
причал — тўхташ жойи ва кемаларга хизмат кўрсатиш, йўловчиларни ўтирғизиш ва тушириш, юк операциялари учун иншоотлар ва қурилмалар жами ҳамда шу кабилар мавжуд бўлган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пирслар (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жойлар) — портнинг акваторияси ичида перпендикуляр ёки қирғоққа нисбатан бурчак остида жойлашган икки томонлама причал. Пирслар кемаларни боғлаб қўйишга ва уларнинг тўхтаб туришига хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Пляжларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пляжда дам олишни ташкил этиш учун яроқли бўлган соҳил ҳудудлари шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пляжларнинг сони ва тоифаларини, уларнинг майдонларини ҳудудларни режалаштириш схемасига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритмасдан ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойни танлашда зарур майдоннинг ҳисоб-китобини, пляжнинг асбоб-ускуналари ва уни жиҳозлашда сув объектлари рекреацияси зоналарига қўйиладиган талабларни, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акваториянинг чуқурлиги 3 метргача, қирғоқдан 50 метргача майдон дам олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган предметлардан тозаланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваториясида паст ҳароратли ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порт иншоотлари, пирслар, причаллардан давлат санитария назорати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж саноат ва маиший оқава сувлар чиқариб ташланадиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сув ҳавзалари қирғоғида ёки уларнинг яқинидаги болаларни соғломлаштириш ва дам олиш муассасаларидаги чўмилиш жойлари причаллардан, саноат ва маиший оқава сувлар ва бошқа ифлослантирувчи манбалар чиқариб ташланадиган жойлардан камида 500 метр масофада бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сув омборлари, кўллар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа оқадиган ва оқмайдиган йирик сув ҳавзаларида пляж акваторияси сув юзасининг майдони бир нафар дам олувчи ҳисобига 5 м2 ва оқмайдиган сув ҳавзаларида — 10 м2 бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пляж зоналари фойдаланишга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Пляжларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аҳолининг оммавий дам олиши учун фойдаланиладиган пляж зоналари функционал вазифаларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-соғломлаштириш пляжлари — иқлим билан даволаш амалга оширилмайдиган даволаш-соғломлаштириш муассасалари пляжлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар пляжлари — мижозлари юқорида кўрсатиб ўтилган муассасаларда соғломлаштирилувчи ва дам олувчи болалар ҳисобланадиган болалар соғломлаштириш ва дам олиш муассасалари пляжлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган пляжлар — барча хоҳловчилар бепул ва бемалол фойдаланадиган пляжлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пляжлар ўз функционал вазифасига мувофиқ «Умумий фойдаланиладиган пляж. Кириш бепул, ижарага олувчи (мулкдор), алоқа қилинадиган телефонлар, иш режими», «Даволаш-соғломлаштириш пляжи (ташкилотнинг номи, телефон рақами, иш режими)», «Болалар пляжи (ташкилотнинг номи, телефон рақами, иш режими)» пешлавҳалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пляжлар ва пляжларнинг акваторияси қуйидаги талабларга жавоб бериши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваториясида сузиш масофаси қирғоқдан 50 метргача, бироқ чуқурлиги 3 метрдан ортиқ бўлмаган қизил ёки тўқ қизил рангдаги буйлар (сувда саёзлик, йўл ва шу кабиларни кўрсатадиган қалқувчи белгилар) билан белгиланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж ҳудудида кийимни алмаштириш кабинаси, ҳожатхоналар (биоҳожатхоналар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун ахлатдонлар, соябонлар, ичимлик сув билан таъминланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўз билан назорат қилиш ва кузатишнинг зарур воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига зарур ахборотни етказиш ва сувда хавфсизликка риоя қилишга доир тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида радиолаштирилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар пляжлари акваторияларида сузиш марралари бутун периметр бўйича 0,7 метр чуқурликда ишора қозиқлари, буйлар, сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан белгиланади. Болаларнинг ҳар бир гуруҳи учун соҳил бўйлаб бир-биридан 5 метр масофада ва сув бўлинишидан 1 метр масофада соҳил байроқчалари қадаб қўйилади ёки рангли байроқчалардан иборат бўлган яхлит тўсиқ ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чўмилиш тақиқланган жойларда «Чўмилиш тақиқланади!» ёзувли шчитлар ўрнатилади, акваториядаги хавфли жойлар «Хавфли!» ёзувли огоҳлантириш буйлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳар бир пляжда тегишли ҳудуд бириктирилган ташкилотлар томонидан қутқариш пости ва тиббий ёрдам пости бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қутқариш постлари ва тиббий ёрдам постлари фаолиятини ташкил этиш бўйича талаблар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қутқариш постини ва тиббий ёрдам постини сақлаш пляжлардан, шу жумладан ижара шартларида фойдаланадиган ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пляжларда қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган стендлар ўрнатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомдан кўчирмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чўмилиш тартиби ва қуёш ванналарини қабул қилиш тўғрисида дам олувчи фуқаролар учун тавсиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва ҳаво ҳарорати, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, оқимнинг тезлиги, сувнинг тўлқини кўрсатилган жадваллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляжнинг ҳудуди ва акваторияси аниқ ажратиб кўрсатилган чегаралар, чўмилиш тақиқланган чуқурликлар ва жойлар кўрсатилган харитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи қутқариш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар ҳудудий органларининг жойлашган жойи ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳар бир болалар пляжида сузишга ўргатиш учун ўқув пункти ташкил этилади, улар қўллаб-қувватловчи (қутқарув) пояслари бўлган сузиш тахтачалари, электромегафон, пляж акваториясини белгилаш учун сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув пункти пешлавҳа, машғулотлар жадвали, сузишга ўргатиш методикалари ва техникаси, сувда хавфсизлик чоралари бўйича ўқув плакатлари билан жиҳозланади. Сузишга ўргатиш сузиш бўйича йўриқчи томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Пляжда ногиронларнинг бемалол киришлари ва бўлишлари учун шарт-шароитлар яратилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Умумий фойдаланиладиган пляжда ер участкаси умумий майдонининг 40 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳудудда, шу жумладан пляж умумий майдонининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳудудда енгил креслолар (ёғоч каравотчалар) бериш хизматлари кўрсатадиган ҳақ тўланадиган пляж сервиси хизматларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аҳоли оммавий дам оладиган жойлар ҳисобланадиган ҳудудларда қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж материалини шикастлантириш ва йўқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кабеллар ўтказиш, шу жумладан юқори кучланишли ер ости кабеллари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қувурлар, бошқа коммуникациялар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дренаж, саноат ва маиший оқава сувларини чиқариб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиш режими ва табиий даволаш омилларини қўриқлаш билан боғлиқ бўлмаган бинолар ва объектлар қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли геологик жараёнлар ривожланишига, табиий даволаш омиллари ва экологик мувозанатга таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ҳудудга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган автотранспортнинг юриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиллар тўхташ жойлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни ювиш пунктлари қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналари фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтларни кесиш (парвариш қилиш ва санитария билан боғлиқ кесишлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлган чорва моллари кўмиладиган жойлар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Пляжлардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидаги ҳолатларда пляжлар ва сувда аҳолининг дам олиш жойлари фаолият кўрсатиши тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваториясининг сув ости қисми паспорти мавжуд бўлмаганда (1-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваторияси чуқурлигининг ўлчов харитаси мавжуд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваторияси текширилмаганда ва тозаланмаганда (2-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув сифати бўйича лаборатория назорати натижалари бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий ёрдам пости бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланган қутқарувчилар билан таъминланган ва зарур қутқариш анжомлари билан жиҳозланган қутқариш пости бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляжларнинг сув ости қисмида қувурлар ва сув олиш қувурлари мавжуд бўлганда, шунингдек пляжларга туташган текширилмаган причаллар яқинида, кичик ўлчамли кемалар яқинланашадиган жойларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Пляж ходимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж ёпилгандан кейин ҳар куни чиқиндиларни пухталик билан тўплайдилар ва пляж кундуз куни ишлайдиган пайт мобайнида камида уч марта қумли зонани чиқиндилардан тозалайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ дезинфекцияловчи эритмаларни қўллаган ҳолда ҳар куни кийим алмаштириш кабиналарини ва душхоналарни ювадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қумли пляжларда қумларга ёпишиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаган ҳолда бир кунда камида бир марта пляж материалининг юза қатламини бороналайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Пляж материали фақат пляжни тиклаш мақсадларида чиқариб олиниши ва қайта жойлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бевосита пляжларнинг ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган савдо объектларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар савдо объектларига туташ ҳудуднинг санитария ҳолати учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қутқарув постларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қутқариш пости жойлашган жойда «Қутқарув пости» ёзувли пешлавҳа ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Пляжлардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахс «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ қутқарувчиларнинг функционал вазифаларини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қутқарув постларининг қутқарувчиларини тайёрлаш (ҳар йилги қайта тайёрлаш), шунингдек уларни аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарорига мувофиқ, Қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича идоралараро комиссия томонидан тасдиқланадиган махсус дастур бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пляждан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахс қутқарувчиларнинг ўз вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилишига йўл қўймаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қутқарувчилар ягона намунадаги расмий кийим билан таъминланишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Соҳил бўйлаб 300 метргача ва қирғоқдан 50 метр узоқликдаги ҳудуд ҳар бир қутқарув пости масъул бўлган зона этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Сув айрилиши жойидан 3 метрдан узоқ бўлмаган масофада қутқарув анжомлари мавжуд бўлган тахтача ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пляж ҳудудида ҳар 150 метр масофада қутқарув постининг кузатиш минораси ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланишда хавфсизлик чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жиҳозланган пляжларга, шунингдек сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойлари сифатида фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлмаган каналлар, кўллар, ёнғинни ўчириш сув ҳавзалари, сув тўлдирилган конлар ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган буйлар билан белгиланган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўсиш белгиларидан (буйлар, буй йўлчаларидан) ўтиб сузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғон тревога сигнали бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Болалар пляжларида хавфсизликни таъминлаш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Болаларнинг чўмилиши сувда хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган шахснинг буйруғи билан тайинланадиган етакчилар (тарбиячилар), тиббиёт ходими, сузиш бўйича йўриқчилар, қутқарувчилар кузатувида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сувда бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ бўлмаган гуруҳнинг бўлишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Болаларнинг чўмилишидан олдин пляжни қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пляж акваторияси тубини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ чўмилиши учун ажратилган участка чегарасининг қирғоғи четларини рангли байроқчалардан иборат қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фаль) билан белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чўмилиш учун ажратилган участка акваторияси чегарасининг бутун периметрини ишора қозиқлари, буйлар, сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқарувчи пляж акваторияси ташқарасига қайиқда чиқиши ва ундан 2-3 метр масофада туриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Болалар пляжлари қуруқликдан тўсилган бўлиши керак. Болалар чўмилаётганда чет шахсларнинг болалар пляжларига кириши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Кичик ўлчамли кемалардан фойдаланишда хавфсизлик чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Сузиш зоналарининг сув чегаралари эшкакли кемалар ва сув велосипедлари учун қирғоқдан 200 метргача, двигателли катерлар ва кичик ўлчамли кемалар учун қирғоқдан 300 метргача ва ундан ортиқ этиб белгиланади. Сув чегараларида буйлар шаклида огоҳлантириш белгилари ўрнатиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Прокат пунктлари пляж акваторияси четидан камида 100 метр масофада бўлиши, буйтўсиқлари, байроқчали ишора қозиқлари билан белгиланган бўлиши керак. Кичик ўлчамли кемаларнинг жиҳозланмаган жойларда қирғоққа яқинлашиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кичик ўлчамли кемаларда болаларнинг сузишига фақат қутқарувчилар кузатувида ва қутқарув мол-мулки (қутқарув доираси, 200 метр узунликдаги капрон арқонли ғалтак, қутқарув жилетлари, камар, дастлабки ёрдам берувчи дорихона (шу жумладан роторасширитель, S-симон трубка ва шу кабилар) билан таъминланган навбатчи моторли ва (ёки) эшкакли қутқарув воситалари мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кичик ўлчамли кемалардан фойдаланувчи фуқаролар сувда ҳалокатга учраётган одамларга ёрдам кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Кичик ўлчамли кемалардан фойдаланилганда қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайиққа (катерга) белгилангандан кўп йўловчилар чиқариш (юк сиғимидан ортиқ юк ортиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамларнинг чўмилиши учун ажратилган ва буй тўсиқлари билан тўсилган пляж акваториясига кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишора қозиқлари, буйлар, буй йўлкалари билан белгиланган қирғоққа чиқиш жойлари чегарасини кесиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатдаги бошқа кемаларга яқинлашиш ва уларнинг йўлини 100 метрдан кам бўлган хавфли яқинликда кесиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшгача бўлган болаларга катта ёшдагилар ҳамроҳлигисиз кемаларни прокатга бериш ва қайиқлар, катерлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 ёшгача бўлган болаларни катта ёшдагилар ҳамроҳлигисиз кемага олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ўлчамли кемалар бортларидан сувга сакраш ва шўнғиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқарув воситаларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кеманинг тумшуғи, қуйруғидаги бортларда ўтириш ёки оёқларни бортдан ташқарига осилтириш, бир жойдан бошқа жойга ўтиш ёки бошқа кемага ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилиш ва маст ҳолатда кичик ўлчамли кемалардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ўлчамли кема двигателининг қувватига мос бўлган кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар томонидан кичик ўлчамли моторли кемаларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ўлчамли кемаларни базалари — тўхташ жойлари ва прокат пунктларидан ташқарида йўловчиларни чиқариш, тушириш, юкларни ортиш ва тушириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Акваторияларда хавфсизлик таъминланиши юзасидан назоратни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Соғломлаштириш ёки спорт мақсадларидаги, шунингдек аҳолининг дам олиши учун мўлжалланган сув ҳавзаларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари акваторияларнинг сув юзаси ва соҳил бўйи участкаси белгиланган тартибда бириктирилган доираларда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилиниши учун шахсан жавоб берадилар, қутқарув постларини жиҳозлайдилар, сақлайдилар, уларни бинолар ва қутқарув анжомлари билан таъминлайдилар, шунингдек улар фаолиятини назорат қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда пляж зоналари ташкил этилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув сатҳидан қатъи назар, сув бўлинадиган жойгача сув акваториясига туташ ҳудуд, шунингдек сув бўлинишидан 100 метр доирасида сув юзаси участкаси соғломлаштириш ёки спорт мақсадлари, шунингдек фуқароларнинг дам олиши учун мўлжалланган сув ҳавзаларидан фойдаланиладиган ташкилотларнинг жавобгарлиги зонаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қутқарув пости ишларини назорат қилишни пляж бириктирилган ташкилотларнинг раҳбарияти амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пляж акваторияси (чўмилиш жойлари буй тўсиқлари) доирасида сувда рўй берадиган ҳодисалар учун жавобгарлик пляж зоналаридан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарларига ва ушбу участканинг қутқарув пости навбатчи сменасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ўз ваколатлари доирасида пляж ҳудудларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини назорат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўзбекистон Республикасининг кичик ўлчамли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўз ваколатлари доирасида кичик ўлчамли кемалардан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Ушбу Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

‎‎ПЛЯЖ АКВАТОРИЯСИНИНГ СУВ ОСТИ ҚИСМИ
‎ПАСПОРТИ

‎‎___________________________________________________________________________________га тегишли
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(пляжнинг номи)

‎‎Пляж жойлашган жой:_________________________________________________________________________
‎‎Акватория туби тупроғининг хусусияти: ___________________________________________________________
‎‎Акватория туби рельефи: ______________________________________________________________________
‎‎Чўмилишда хавф туғдирувчи тўсиқларнинг мавжудлиги:______________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎Пляж ҳудудидаги оқимларнинг тавсифи: ___________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎Болалар, ногиронлар чўмилиши учун белгиланган жойларнинг мавжудлиги:______________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎Пляж акваторияси чегараларини белгиловчи белгиларнинг мавжудлиги:__________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎Қутқарув постининг мавжудлиги:________________________________________________________________
‎‎Ғаввослик ишлари бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги:_________________________
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(ишларни ким амалга оширган)

‎‎1. Пляж акваторияси тубининг ғаввос томонидан текширилганлиги:______________________________________

‎‎‎‎(далолатноманинг санаси ва №)

‎‎2. Хавфли тўсиқларнинг бартараф этилганлиги:______________________________________________________

‎‎(далолатноманинг санаси ва №)

‎‎3. Чуқурлик ўлчамлари аниқланган ҳолда пляж акваторияси туби режасининг мавжудлиги:
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎Пляждан фойдаланувчи
‎ташкилотнинг раҳбари

‎‎Ғаввослик ишларини бажарган
‎ғаввослар гуруҳи раҳбари‎

‎‎М.Ў._____________ __________________________ ‎‎М.Ў._____________ __________________________

‎‎(шахсий имзо)

‎‎(Ф.И.О)

‎‎(шахсий имзо)

‎‎(Ф.И.О)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(пляжнинг номи)
‎пляжи акваторияси тубини ғаввослар томонидан текшириш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20_____ йил «_____» ________________

‎‎____________________________

‎‎Далолатнома бир томондан _______________________________________________ пляжининг раҳбари (ундан фойдаланувчи) номидан ____________________________________________ томонидан ва, иккинчи томондан, пляж акваторияси тубини ғаввослар томонидан текширишни амалга оширган _____________________________ ғаввослар гуруҳи раҳбари томонидан 20___ йил «____»_____________ даги ___________-сон шартнома асосида __________________________________________дан иборат
‎‎(ғаввослар гуруҳи аъзоларининг Ф.И.О.)
таркибдаги ғаввослар гуруҳи 20___ йил «_____» _______________да қуйидаги ишларни бажарганлиги тўғрисида тузилди:
‎‎майдони __________ м2, ўлчамлари ___________ x ______________ м _________________ пляжи акваторияси тубини ғаввослар кўздан кечириб чиқди;
‎‎илова қилинаётган схемада кўрсатилган кўндаланг профиль бўйича юқорида қайд этилган пляжнинг туби чуқурлигини ўлчаб чиқди;
‎‎чуқурликнинг ўлчамлари ва чўмилишда хавф туғдирувчи предметлар кўрсатилган ҳолда юқорида қайд этилган пляжнинг режа-схемасини тузди;
‎‎ишлар______________________ баҳо билан пляжнинг раҳбари (ундан фойдаланувчи) томонидан қабул қилинди.
Текширишни ўтказишда қуйидагилар аниқланди:____________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎Пляждан фойдаланувчи
‎ташкилотнинг раҳбари

‎‎Ғаввослик ишларини бажарган
‎ғаввослар гуруҳи раҳбари

‎‎М.Ў._____________ ‎‎__________________________ ‎‎М.Ў._____________ ‎‎___________________________

‎‎(шахсий имзо)

‎‎(Ф.И.О)

‎‎(шахсий имзо)

‎‎(Ф.И.О)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чўмилиш мавсуми даврида республика акваторияларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар йилги тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастури

Т/р

Тадбирлар номи

Ўтказиш муддати

Бажариш учун масъул

1.

Сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаш ва маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиш.

1 майдан 15 сентябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.

Дам олиш зоналари, санаторийлар ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, пляж зоналари ва ҳовузларни пляжларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш.

15 апрелдан 15 сентябргача

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Ички ишлар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлар томонидан чўмилишга мўлжалланмаган ва чўмилиш ҳамда кичик ўлчамли кемалар ҳаракати тақиқланган жойларнинг мониторинги олиб борилишини ташкил этиш.

15 майдан 15 сентябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар

4.

Ички ишлар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш туман бўлимлари ходимларидан иборат таркибда акваторияларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича сувда оммавий дам олинадиган жойларда штаблар ташкил этиш.

1 майгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кичик ўлчамли кемалардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва чораларига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминлаш.

доимий

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар

6.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш:

маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фуқароларнинг сувда хавфсиз хулқ-атвори қоидалари тўғрисидаги видеосюжетлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар;

кема эгалари ва кема ҳайдаш бўйича йўриқчилар ўртасида кичик ўлчамли кемалардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича эслатма;

пляжларда ва сувда оммавий дам олишнинг бошқа жойларида дам олувчилар томонидан хавфсизлик чораларига риоя этиш қоидалари бўйича эслатма.

1 майдан 15 сентябргача

Ўзбекистон МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар

7.

Белгиланган талабларга мувофиқ сувда оммавий дам олиш жойларида қутқарув постлари ва тиббий ёрдам постлари ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш.

чўмилиш мавсуми даврида

Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар

8.

Пляж зоналаридаги тиббий ёрдам постларини малакали ходимлар ва дастлабки тиббий ёрдамнинг зарур воситалари билан таъминлаш.

чўмилиш мавсуми даврида

Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Сувда оммавий дам олишнинг белгиланган жойларида сувни касаллик келтириб чиқарувчи микроблар мавжудлиги юзасидан даврий назорат текширишларини ташкил этиш.

1 апрелдан 1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Пляжларда ва сувда оммавий дам олинадиган жойларда хавфсизлик чоралари бўйича маълумотлар берувчи плакатлар ўрнатиш.

1 майгача

Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 231-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)