Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 04.05.2016 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.05.2016 йилдаги 137-сон
Date of entry into force
10.05.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 10.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 23 мартдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 4 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари» сўзлари «Молия вазирлигининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банддаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 25-банднинг «б» кичик бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 28-модда) 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банддаги «Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда» сўзлари «Меҳнат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 10-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари иштирокида» сўзлари «Меҳнат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 11-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 18-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) илованинг «1-босқич» сатрининг «Масъул бажарувчилар» бўлимидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг еттинчи хатбошидаги «вилоятлар иқтисодиёт бош бошқармаларининг» сўзлари «вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 139-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 2-банди ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«танлов комиссияси — тадбиркорлик субъектларини танлаш ва саноат зоналарида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари таркибида тузиладиган танлов комиссиялари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 6-модда) 4-илованинг 3-бандидаги «вилоятларнинг иқтисодиёт бош бошқармалари» сўзлари «вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт бўлимларининг» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармасининг» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-илованинг «Субъектлар» бўлимидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2-илованинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 197-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/212/1366-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)