Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2019 03.08.2002 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2002 йилдаги 279-сон
Date of entry into force
03.08.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2019
Ҳужжат 03.08.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

РЕСПУБЛИКАДА КИТОБ САВДОСИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика аҳолисининг бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий адабиётга, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларнинг янги авлод дарсликлар ва ўқув адабиётига бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек китоб савдоси тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Китобсавдо» акциядорлик жамиятларининг очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясига китоб маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи функцияси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика китоб бозори конъюнктураси маркетингини амалга ошириш, аҳолининг китобларга ва бошқа босма маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлари мониторингини ташкил этиш, уларнинг натижаларини нашриётлар ва истеъмолчиларга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоб маҳсулотларига буюртмаларни шакллантириш, шунингдек дарсликлар ва ўқув адабиётига буюртмаларни шакллантиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида китоб дўконлари тармоғини қулай тарзда жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар жойлардаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек уларни сотишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоб маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари ташкил этиш, шунингдек халқаро ярмаркаларда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларининг чекланган сони 18 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати харажатлари унинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди «Китобсавдо» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг акциялари давлат пакетлари, шунингдек «Ўздавкитобсавдотаъминоти» акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун 3-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия бир ой муддатда «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, устав фонди ва муассисларнинг улушлари миқдорлари белгиланишини, таъсис йиғилиши ўтказилишини ва компания устави белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин. Амалга оширилган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бир ой муддатда шаҳарлар ва туманларда 4-иловага* мувофиқ қўшимча равишда очиладиган янги китоб дўконлари жойлаштирилишини белгиласинлар ва уларни китоб маҳсулотларини сақлаш ва сотиш учун яроқли бўлган бинолар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси китоб дўконлари очиш учун давлат мулки ҳисобланган бинолар тақдим этилган тақдирда, 2002 йил охиригача уларни қайта баҳоласин ва «Китобсавдо» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улуши тегишлича кўпайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар 2002/2003 ўқув йили бошлангунга қадар тегишли ўқув юртлари ҳудудларида мазкур ўқув юртининг йўналишига ихтисослаштирилган китоб савдоси шохобчаларини очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда илгари хусусийлаштирилган китоб дўконлари томонидан савдо ихтисоси сақлаб қолиниши тўғрисида тузилган шартномаларга риоя этилишини хатловдан ўтказсин. Қоида бузилиши аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасидан белгиланган тартибда маҳрум қилишгача бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда китоб маҳсулотларига буюртмаларни шакллантириш механизмини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази республика нашриётлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, айниқса ёшлар орасида миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий, ижтимоий-сиёсий ва илмий-маърифий адабиётга бўлган талабни мунтазам ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоб маҳсулотлари мамлакатимиз нашриётлари томонидан чоп этилишини кенгайтириш ҳисобига аҳолининг мавжуд эҳтиёжини қондириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республикада ва чет элда босиб чиқарилаётган бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий адабиётлар, шунингдек мактаб ўқув анжомлари ва кўргазмали қўлланмаларнинг ярмарка-кўргазмалари мунтазам ўтказилишини (бир йилда камида бир марта) таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки, китоб савдоси улгуржи ташкилотлари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси Тошкент шаҳар, А.Навоий кўчасидаги 30-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 119-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда)