Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 26.02.2016 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.02.2016 йилдаги 54-сон
Date of entry into force
09.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишни такомиллаштириш ва уй-жой фондидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Ахмедбаев ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 111 — 113-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(олд томони)

_____________________________________________________да
‎(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)
‎ вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
‎ _______-сон гувоҳнома

Фамилияси ‎‎‎

Муҳр билан тасдиқланган
‎фотосурат учун
‎ жой

Исми ‎‎
Отасининг исми ‎‎
Туғилган йили ‎‎
Туғилган жойи ‎‎
Доимий яшаш жойи манзили ‎‎
Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ‎‎
Паспортнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган ‎‎
‎‎
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати ‎‎
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази раҳбарининг Ф.И.О. ‎‎

имзо ва муҳр

(Орқа томони)


‎Гувоҳнома эгасига эслатма

Гувоҳнома эгаси гувоҳномани паспорт билан биргаликда олиб юриши, зарур тарзда сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермаслиги шарт.
‎Гувоҳнома эгасининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ўзгарган тақдирда, у 5 кеча-кундуз мобайнида бу ҳақда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига маълум қилиш шарт.
‎Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида гувоҳнома эгаси Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан 5 сутка олдин мурожаат қилиши керак.
‎Агар Сизга нисбатан иш берувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда, Сиз Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

СЎРОВНОМА

Сўровноманинг тартиб рақами _________

Сўровнома тўлдирилган сана
‎20 йил «___» ____________

Исми
Фамилияси ‎вававаыаываыаываываывааыва
Отасининг исми
Туғилган санаси
Туғилган жойи
Жинси
Доимий яшаш жойи манзили

Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга ‎олиш манзили

Паспортнинг серияси ва рақами
Ким томонидан ва қачон берилган
Маълумоти
Мутахассислиги
Мутахассислик бўйича иш стажи
Вақтинчалик бир марталик иш излаш сабаби
Қачон ва қайси хорижий мамлакатларга чиққан
Хорижий мамлакатларга чиқишнинг мақсади
Жиноий жавобгарликка тортилганми

Агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, қачон ва ‎Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жавобгарликка ‎ тортилган

Сўровномани қабул қилган шахснинг Ф.И.О.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман


‎Ариза берувчининг имзоси

‎‎».

Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 88-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/410/0626-сон)