Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 22.02.2016 йилдаги ПФ-4782-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.02.2016 йилдаги ПФ-4782-сон
Date of entry into force
29.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг ногиронлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, таклифда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига — ногиронлар, шу жумладан ногирон болаларга, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имкониятлари чекланган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ҳамда инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантириш вазифасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига — муҳтож оилаларга ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш вазифасини юклаш назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ногиронлар ва кексаларнинг «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронларнинг ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторий ва пансионатлари, Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларидаги имкониятлари чекланган шахсларнинг республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Тошкент шаҳридаги 2-сонли юридик коллеж белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги этиб қайта ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг жинс ва ёш гуруҳлари бўйича минтақалар доирасида аҳоли бандлиги даражасини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, ҳар йили янги иш жойлари ташкил қилиш дастурлари ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, аҳоли бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, мазкур ишларнинг бориши устидан доимий мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронлар учун, уларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш самарали тизимини ташкил этиш, иш билан таъминлашга кўмаклашишнинг самарали тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш ва бандлик соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, меҳнат муносабатлари, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора- тадбирларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ вазирликнинг функциялари ва вазифалари бошқа вазирликларга берилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг бўшайдиган сони 5 фоизга қисқартирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги тузилмаларини тегишли равишда тасдиқлаган ҳолда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4782-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда; 2017 й., 21-сон, 379-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)