1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан суғурта бадалларини тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида Йўриқномага чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари меҳнат дафтарчаларини тўлдириш қоидаларини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек улар томонидан Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларини, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбуриятлари юкланмаган Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхонасида (элчихонасида ёки миссиясида), консуллик муассасасида (Бош консулликда, консулликда, вице-консулликда ёки консуллик агентлигида) ёки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор — тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида ёки мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоси (кейинги ўринларда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси деб аталади) — якка тартибдаги тадбиркорни (оилавий тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳномада кўрсатилган хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги аъзоси — биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини мажбурий равишда тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурият оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича суғурта бадалларини тўлаш ва ҳисобини юритиш ушбу Низомда деҳқон хўжалиги аъзоси учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ёлланган ҳолда ишлаган шахс Ўзбекистон Республикасига келгандан сўнг ваколатли орган томонидан келганидан кейин уч кун муддатда паспортидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) асосида Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган шаклдаги чет эл давлати ва у ерда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда бўлиш даври, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида ҳам тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга СТИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ ҳар ой учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан суғурта бадалларини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилия, исм, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллий валютадаги суғурта бадаллари чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига унинг томонидан мустақил равишда, оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисоб рақамларига амалга оширилиши мумкин ва тўлов санасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган тақдирда, Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими томонидан меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлашни тўхтатиб турганда, пенсия тайинлаш учун олинадиган иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари миқдори суғурта бадалларининг белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш учун олинадиган тегишли давр учун иш стажи зарур маблағларни қўшимча киритиш шарти билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта бадалларини тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат солиқ хизмати органи солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган маълумотлари асосида Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бўйича олдинги йил учун мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган суғурта бадалларнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорида белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суғурта бадаллари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан — ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан — ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилия, исм, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Якка тартибдаги тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган даврда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш амалга оширилмайди ва ушбу даврда пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосига пенсия тайинлашда иш стажига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган даврлар қўшилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган СТИР расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумотнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган белгиланган шаклдаги чет эл давлати ва у ерда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома — чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги тўғрисида маълумотнома — қорамол ўстириш билан шуғулланувчи шахс учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари ҳисоби, шу жумладан давлат солиқ хизмати органларида, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўлдириш талабларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун — ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда кўрсатилган шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 60-моддасига асосан унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Пенсия жамғармаси бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси бўлимида доимий равишда сақланадиган мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкасини (кейинги ўринларда Ҳисобга олиш карточкаси деб аталади) очади (ёпади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда олинган маълумотлар асосида Ҳисобга олиш карточкасига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммалари (якка тартибдаги тадбиркор томонидан Пенсия жамғармаси суғурта бадалларини ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланадиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларнинг тўғри ва ўз вақтида қайд этилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллар Ҳисобга олиш карточкаси ва Ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар ва солиштирилгандан кейин ҳам якка тартибдаги тадбиркорда (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсда, деҳқон хўжалиги аъзосида ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосида) сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси)нинг доимий яшаш жойи ўзгарганда Пенсия жамғармаси бўлими бир кун давомида якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) тегишли аризаси ва рўйхатдан чиққанлиги тўғрисидаги белги қўйилган унинг паспорти нусхаси асосида Ҳисобга олиш карточкасига ва Ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида тегишли белгиларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими бир кун давомида яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан Ҳисобга олиш карточкасини ва Ҳисобга олиш дафтарини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) аризасига асосан янги яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилганлиги тўғрисида паспортдаги белги асосида Ҳисобга олиш карточкасини ва Ҳисобга олиш дафтарини ҳисобга қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар деҳқон хўжалигидаги меҳнати ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун қўшимча ҳисобланса унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига якка тартибдаги тадбиркор (деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги ёзув киритилиши мумкин. Ёзув рўйхатдан ўтган жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) кўрсатилган фаолият тури билан бандлик даври тўғрисидаги ёзувлар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларга мос келиши юзасидан назорат Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажи ва иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам суғурта бадалларидан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Деҳқон хўжалиги аъзосига пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган суғурта бадаллари миқдоридан кам бўлмаган бўлса, иш стажига календарь йил қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқолган тақдирда якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган Ҳисобга олиш карточкасидаги ёки Ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик) суғурта бадали суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ва суғурта бадалларининг умумий ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига тенг қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги аъзоси, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда __________________________________
(оилавий тадбиркорлик субъекти номи)
оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс) сифатида рўйхатга қўйишингизни сўрайман (кераклисининг тагига чизилсин).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом билан танишиб чиқдим.
Сана: 20___ йил ___ _________ Имзо: ____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20___ йилнинг __________ чорагида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР
Т/р
Тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми
СТИР
Қайси давр учун (ой кўрсатилсин)
Сумма (сўм)
Чорак учун ҳаммаси
Чорак учун ҳаммаси
Чорак учун ҳаммаси
Жами
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олд томони
Тўланган суғурта бадалларининг _____-сон Ҳисобга олиш карточкаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқова
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш ДАФТАРИ
Паспорт: серияси ___________, рақами _______________, ________________________________ томонидан берилган. Ҳисобга олиш дафтари 20__ йилда __ __________ да берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) 2-илова 13-бандининг «а» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «4-банднинг учинчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 15-банддаги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илова 33-бандининг «в» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди, II ва III бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2006 йил 31 майдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 41-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2007 йил 5 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 38-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)» 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 51-модда) 2-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 73-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда) 2-илованинг 1-банди.