10.02.2016 йилдаги 33-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.02.2016 йилдаги 33-сон
Date of entry into force
15.02.2016
Ҳужжат 15.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, уларнинг корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва уларни ташқи бозорларга етказиб беришни ташкил этишда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат активлари ва улушларини қисқартириш ҳисобига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон қарори билан тузилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ хорижий инвесторларга сотиладиган акциялар пакетларини баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларининг бир ой муддатда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари Комиссиянинг ва Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексларининг мажлисларида тизимли равишда эшитилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги белгиланган муддатларда сотилмаган давлат улушларини кейинчалик тасарруф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга киритилган акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш учун зарур бўлган кадастр ҳужжатларининг тўлиқ ҳажмда тайёрланишини ўн кун муддатда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик бошқаруви органларининг тақдим этилган таклифлари асосида ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини ўн кун муддатда тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини бажарилишининг бориши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
потенциал хорижий инвесторларни қидириб топиш ва акциядорлик жамиятларига жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини, оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, шунингдек Интернет тармоғида акциялар пакетларини сотиш ва бериладиган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги ахборотларни кенг ёритиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари муассислари билан биргаликда, ўзларининг устав капиталларида хорижий инвесторларни камида 15 фоиз миқдоридаги улушлар билан қатнашишга жалб этишни белгиланган муддатларда таъминламаган акциядорлик жамиятларини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантиришни 2016 йил 1 декабргача бўлган муддатда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 8-бандида белгиланган муддатда қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатиб ўтилган қарорида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари беришга доир тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) I бўлимнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «очиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) III бўлимнинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) IV бўлимнинг 1-бандидаги «Давлат мулки қўмитаси томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори тўғрисидаги Намунавий низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «очиқ турдаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 22-банддаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги «з» кичик банди қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з) ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳисоб рақамларидаги қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг хорижий валютадаги маблағлари озод қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инвестиция воситачиларининг ва (ёки) Марказий депозитарийнинг электрон топшириқлари ёхуд ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг бошқа аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида «тўловга қараб етказиб бериш» тамойили бўйича битишувлар натижаларига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«71. Учинчи шахсларнинг, шу жумладан судларнинг ва бошқа давлат органларининг қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиси мажбуриятлари бўйича талаблари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидаги савдолар қатнашчиларининг пул маблағлари ҳисобига қондирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига пул маблағларини қабул қилишда ва ўтказишда ваколатли банк томонидан воситачилик хизматлари ҳақи ундирилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й ., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «1 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда» сўзларидан кейин «шунингдек активларнинг баланс қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «манфаатдорлик мавжуд бўлган» сўзлари «аффилланган шахслар билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «бошқа хўжалик жамиятларида» сўзлари «тижорат ва нотижорат ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошидаги «фонд бозорини янада ривожлантириш учун» сўзларидан кейин «шу жумладан «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш учун» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 7-бандидаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига 3-иловадаги 42-позиция чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19 ва 104-позициялар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185-позициядаги «Ўзавтосаноат» АК» сўзлари «Ўзавтосаноат» АК» («QIZIL SUV» ШАРБАТИ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193 — 194-позициялар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226-позициядаги «27,22%» рақамлари «1,37%» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-позиция чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-позициядаги «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» АЖ» сўзлари ««Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати***» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-позициядаги «Когон-ёғ» сўзлари ««Ўзпахтаёғ» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-позициядаги «Қизилқумцемент» АЖ» сўзлари «Ўзқурилишматериаллари» АК» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«*** Давлат активларини ўтказиш акцияларни номинал қиймати бўйича қўшиш ва конвертация қилиш йўли билан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 6-илова II бўлимининг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбоши, шунингдек унинг 1, 4-иловалари ҳамда 5-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 56-модда, 21-сон, 236-модда, 2016 й., 32-сон, 388-модда; 2017 й., 4-сон, 51-модда, 6-сон, 78-модда, 26-сон, 593-модда, 26-сон, 593-модда, 38-сон, 1053-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 10.04.2019 й., 09/19/289/2912-сон, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон)