Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 январда 2589-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 2-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2589-4, 07.01.2020 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69 ва 01/22-26/75-сонли қарори (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 22-сон, 263-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«икки нусхада, конверт ичида сотиб олиш суммаси ва тўловларни тўлаш муддатлари тўғрисидаги таклифлар. Бунда, тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор имзоси ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши лозим.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 декабрь,
332-В-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 декабрь,
111-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 30 декабрь,
108-сон
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 декабрь,
01/22-26/28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 16-модда)