Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018 14.04.2004 йилдаги 182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.2004 йилдаги 182-сон
Date of entry into force
14.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018
Ҳужжат 14.04.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси ишларини ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари минтақавий комиссияларнинг раислари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Муддатида тўланмаган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низомга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссия тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятини тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловлар ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига қарзларни қисқартириш ва улар вужудга келишининг олдини олиш, кейинчалик ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, банклар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари бошчилик қиладиган муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Минтақавий комиссиялар таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Комиссия томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Комиссиянинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда банк ва молия муассасалари томонидан тўлов интизоми ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилиш, корхоналар ва ташкилотларнинг муддати ўтказиб юборилган қарзлари таққосланишини мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда уларни қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик, айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш, уларнинг сақланишини ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Ҳукумат қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга ва давлат мақсадли фондларига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва давлат мақсадли фондларидан қарзларини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, банклар, солиқ ва молия органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолати, солиқ ва тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини, юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга қарзларни (асосий суммани, пеняларни, жарима санкцияларини) тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, пеняларни ҳисобдан чиқариш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари фондларига солиқлар ва тўловлар бўйича жарима санкциялари белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимига кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав сармояларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва давлат мақсадли фондларидан қарзларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулотлар сотишнинг, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларининг, шу жумладан тайёр маҳсулотлар захираларига ва тугалланмаган қурилишга жалб этилиши сабабларини ва йўналишларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар ва идоралардаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолатини таққослашни ташкил этиш, таққослашлар асосида мазкур қарзларни қисқартириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан бюджетдан ва давлат мақсадли фондларидан қарзларини энг кўп миқдорда қисқартириш учун банклар кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобига ўзаро ҳисоб-китобларнинг мақсадли схемаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларини тўлашга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳаракати тартиби ва йўналишини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, солиқ ва божхона органлари, тижорат банклари, вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини Комиссия ваколатига кирувчи масалалар юзасидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига иқтисодий ночор корхоналарни санация қилиш ёки уларга нисбатан банкротлик тартиботини бошлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича солиқ солиш ва ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссиянинг тўлов интизомини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва давлат мақсадли фондлари билан ҳисоб-китоб қилиш юзасидан жавобгарлигини ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссияга ҳамраислар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ҳамда Молия вазири бошчилик қиладилар, улар Комиссия ишига раҳбарлик қиладилар, унинг мажлисларини олиб борадилар, Комиссиянинг мажлислари протоколларини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Ҳамраислар навбатдан ташқари мажлислар чақиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссиянинг иш натижалари ҳамраислар ёки мажлисни ўтказган ҳамраис томонидан тасдиқланадиган протокол шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссиянинг мажлисда узрли сабабларга кўра қатнаша олмаётган аъзолари мажлисга ўзларининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ваколатли вакилларини юборишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тезкорлик билан қарор қабул қилиш мақсадида Комиссия ҳамраислари Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича қарорларни сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Комиссия мажлислари учун материалларни тайёрлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия фаолиятини ташкил этиш учун Комиссиянинг масъул котиби бошчилик қиладиган Комиссия котибияти ташкил этилади. У Комиссия котиби — Марказий банкнинг Иқтисодий таҳлил департаменти директори, Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ваколатли ходимларидан иборат бўлади. Котибият таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг масъул котиби ва котиби (кейинги ўринларда Комиссия котиблари деб аталади) ишлари солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва (ёки) солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларни бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари ҳамда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш масалалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия котиблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия иш режаси ишлаб чиқилишини, унинг бажарилиши устидан назоратни, шунингдек тасдиқланган иш режасига мувофиқ Комиссиянинг жорий ишлари ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия котибияти билан биргаликда ушбу Низомга иловага мувофиқ Комиссия мажлисларига материалларни тайёрлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия котибияти томонидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, банклар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилиши мониторинги мувофиқлаштирилишини, Комиссия ҳамраисларига тегишли ахборотлар ва таклифлар киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келиб тушган хат-хабарларнинг кўриб чиқилишини, уларнинг ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун Комиссия котибияти аъзоларига юборилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларнинг тегишли материалларни юборган ҳолда мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия котибияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатдаги давр учун Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқади, Комиссияда унинг ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайди ва уларни умумлаштириш учун Комиссия котибига беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг навбатдаги мажлислари учун барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарорларига биноан ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотлар ва таҳлилий материалларнинг, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг қисқартирилиши, солиқлар, йиғимлар ва бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторинги натижаларини Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг қарорларига мувофиқ Комиссияга кўриб чиқиш учун бошқа материалларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия котиблари ўз функцияларини амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, банклар, корхоналар ва Комиссия аъзоларидан Комиссия фаолиятига тегишли масалаларга оид ахборотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссия мажлислари учун материаллар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари, корхоналар, шунингдек Комиссиянинг иш режасига мувофиқ уларнинг тайёрланиши учун масъул бўлган шахслар томонидан тайёрланади ҳамда Комиссиянинг навбатдаги мажлисидан камида ўн кун олдин, агар бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, Комиссия котибиятига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Комиссия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар, хулосалар, илтимосномалар, таклифлар ва уларга асослашлар ҳамда бошқа материаллар) ҳамда Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Иш юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун мўлжалланган хатлар, илтимосномалар, таклифлар, маълумотномалар ва бошқа хат-хабарларда «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси» сўзлари кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияда кўриб чиқиш учун мўлжалланган хат-хабарлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келиб тушган хат-хабарлар тегишли равишда Марказий банкда ва Давлат солиқ қўмитасида бошқа хат-хабарлардан алоҳида рўйхатдан ўтказилади ва Марказий банк раисига ҳамда Молия вазирига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келиб тушган хат-хабарлар Комиссиянинг тегишли ҳамраиси кўриб чиққандан кейин Комиссия ҳамраиси топшириқномаси билан ижро этувчиларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатлар, илтимосномалар, таклифлар ва бошқа хат-хабарлар кўриб чиқиш учун юборилган ижро этувчилар ўн кун муддатда ёки ҳамраис топшириғида белгиланган муддатларда ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат солиқ қўмитасига киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Комиссия котибияти аъзолари келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқадилар, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайдилар ҳамда умумлаштириш учун уларни Комиссия котибларига берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза пайтида камчиликлар аниқланган тақдирда ҳужжатлар пухта ишлаб чиқиш учун хат юборувчига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Комиссия котиблари Комиссия аъзолари билан биргаликда таклифларни умумлаштирадилар, Комиссия мажлиси протоколи лойиҳасини тайёрлайдилар ва уни келишиш учун Комиссия аъзоларига юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Комиссия аъзолари Комиссия протоколи лойиҳасини белгиланган тартибда келишиб оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Комиссия котиблари протокол лойиҳасини Комиссия мажлисига киритадилар, мажлис якунларига кўра уни пухта ишлаб чиқадилар ва Комиссия ҳамраисларига (ёки мажлисни ўтказган Комиссия ҳамраисига) тасдиқлаш учун киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Комиссия ҳамраислари (ёки мажлисни ўтказган Комиссия ҳамраиси) Комиссия мажлиси протоколини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Комиссия котиблари Комиссия мажлисининг тасдиқланган протоколини Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлимига юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими тасдиқланган протоколни Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида рўйхатдан ўтказади ҳамда унинг Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тарқатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарорлари (протоколлари)нинг асл нусхалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия номига келиб тушган бошқа барча ҳужжатларнинг асл нусхалари ва қабул қилинган қарорлар (протоколлар)нинг нусхалари Комиссия котибларида, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ва Марказий банкида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 178-модда; 2005 й., 52-сон, 392-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 2-сон, 25-модда, 37-сон, 485-модда; 2015 й., 9-сон, 100-модда; 2017 й., 9-сон, 132-модда, 33-сон, 863-модда)