21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон
Date of entry into force
28.12.2015
Ҳужжат 21.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлик жамиятларига хорижий инвестор ва менежерларни кенг жалб этиш, корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда уни ташқи бозорларга олиб чиқишда уларнинг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек акциядорлик жамиятларининг устав капиталларида давлат активлари ва улушларини қисқартириш ҳисобидан иқтисодиётда давлатнинг иштирокини тубдан камайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссиянинг, шунингдек акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаслигидан иборат тартиб жорий этилиши таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига ҳамда бошқа қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин, улар асосида ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятининг намунавий низомини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлик жамиятлари 2016 йилнинг 1 апрелигача ўз низомлари ва ички меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритишни ҳамда уларни қарорнинг ушбу банди талабларига мувофиқлаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлган, аввал ташкил этилган акциядорлик жамиятлари, 2016 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда мазкур қарорнинг 1-банди талаблари бажарилишини таъминлаши лозим, стратегик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополия субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича нархи бошқариладиган ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз устав капиталларига белгиланган муддатларда хорижий инвесторларнинг 15 фоиздан кам бўлмаган улуши жалб қилинишини таъминламаган акциядорлик жамиятлари, солиқ имтиёзлари ва преференциялар беришдан келиб чиқадиган барча оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, улар акциядорлик жамиятлари реестридан чиқарилади ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия (Р. Азимов) ва Вазирлар Маҳкамаси комплекслари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги акциядорлик жамиятларини белгиланган муддатларда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштиришнинг қатъий назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган акциядорлик жамиятларининг акцияларини баҳолаш ва савдога қўйиш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторларни акциядорлик жамиятларига жалб этиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши доимий мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши сотилишини давом эттириш бўйича тизимли асосда таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияси мавжуд акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда даъво аризаси билан судга мурожаат этганда давлат божини тўлашдан озод қилинсин, кейинчалик давлат божи суднинг тегишли қарори билан айбдор деб топилган томондан ундириб олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда жойларга чиқиб акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий аҳволини ўрганиш учун жалб этилган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш ва туриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2454-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2-иловага киритилган 15 фоиздан камроқ хорижий капитал иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг акция пакетлари фақат хорижий инвесторларга сотилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши бўлган тижорат ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда, активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида эса ички аудит хизматлари ташкил этилади, мазкур хизматлар кузатув кенгашлари томонидан тайинланади ва уларга ҳисобот беради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 633-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)