Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ҒАЛАБА КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги катта хизматлари учун ва 9 Май Ғалаба Куни байрами муносабати билан:
1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек байналминал жангчилардан бўлган ногиронлар энг оз иш ҳақининг 2,5 баравар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирлансин.
2. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ушбу мукофотнинг тўланишини таъминласинлар.
4. Дам олиш куни 1996 йил 12 май якшанбадан 1996 йил 10 майга кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 1 май,
№ ПФ-1459-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 79-модда)