26.03.1999 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.03.1999 йилдаги 137-сон
Date of entry into force
26.03.1999
Ҳужжат 26.03.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА, ШУ ЖУМЛАДАН, ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПРОВАЙДЕРЛАР ВА АБОНЕНТЛАРНИНГ МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИДАН АХБОРОТ ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш масалаларини йўлга қўйиш ва уларни ҳимоя қилиш, маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланишни тартибга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ҳамда абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Операторлар (провайдерлар) ва абонентлар бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ахборотларни узатиш-қабул қилиш (айирбошлаш)да мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низом ва Қоидаларга қатъий амал қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда баён қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
26 мартдаги 137-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборотларни тезкорлик билан айирбошлаш учун ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш масалаларини тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом «Алоқа тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Радиочастота спектри тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон, «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низом давлат органларига, фуқароларга, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига тадбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низом «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинадиган муносабатларга таъсир қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлаштирилган ахборот (ҳужжат) — идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари бўлган материалда белгилаб қўйилган ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махфий ахборот — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган ҳужжатлаштирилган ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот — омма учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, матбуот, аудио, аудиовизуал ва бошқа хил хабарлар ва материаллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ресурслари — айрим ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг айрим массивлари, ахборот тизимлари (кутубхоналар, архивлар, фондлар, маълумотлар банклари, ахборот тизимларининг бошқа турлари)даги ҳужжатлар ва ҳужжатлар массиви.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот маҳсулотлари (маҳсулот) — фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мувофиқ тайёрланган ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёки қўлланиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хизматлари — фойдаланувчиларни ахборот маҳсулотлари билан таъминловчи субъектлар (мулкдорлар ва мулк эгалари)нинг ҳаракатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлаштирилган ахборот, ахборот ресурслари, ахборот маҳсулотлари ва (ёки) ахборот айирбошлаш воситалари эгаси — кўрсатиб ўтилган объектларга қонун билан белгиланган ҳажмда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ваколатини амалга оширувчи субъект.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборотдан, ахборот айирбошлаш воситаларидан (кейинги ўринларда фойдаланувчи деб аталади) фойдаланувчи (истеъмолчи) — ўзига зарур бўлган ахборот маҳсулотларини ёки халқаро ахборот айирбошлаш воситаларидан фойдаланиш имкониятларини олиш учун мулкдорга ёки мулк эгасига мурожаат қилувчи ва ундан фойдаланувчи субъект.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот жараёнлари — ахборот тайёрлаш, тўплаш, қайта ишлаш, жамғариш, сақлаш, қидириш, тарқатиш ва фойдаланиш жараёнлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот айирбошлаш — ахборот маҳсулотларини узатиш ва уларни олиш, шунингдек, ахборот хизматлари кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот айирбошлаш воситалари — ахборот айирбошлашда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва алоқа тармоқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳаси (муҳити) — субъектларнинг ахборот тайёрлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият соҳаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хавфсизлиги — ахборот жараёнининг ахборот соҳаси (муҳити) объектларига уларни йўқ қилиш, тўсиш, чалкаштириш, тузатиш, таништириш мақсадида муайян тасодифий ва атайлаб қилинадиган таъсирлардан ва бошқа рухсат этилмаган ҳаракатлардан муҳофаза қилинганлик ҳолати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИГА, АХБОРОТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ВА АХБОРОТ АЙИРБОШЛАШ ВОСИТАЛАРИГА МУЛКЧИЛИК ҲУҚУҚИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ахборот ресурслари давлатга тегишли бўлиши ва давлатга тегишли бўлмаслиги ҳамда улар фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар, жамоат ташкилотлари мулки бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджет маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат томонидан қонунда белгиланган бошқа усуллар билан яратиладиган, сотиб олинадиган, тўпланадиган ахборот ресурсларининг эгаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг маблағлари ҳисобига яратилган, улар томонидан қонуний асосларда сотиб олинган, ҳадя ёки мерос тарзида олинган, шахсий фойдаланиш учун давлат томонидан берилган ҳужжатлар, ҳужжатлар массивлари эгалари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳужжатлаштирилган ахборот давлат сири деб ҳисобланган ҳолларда ёки конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни ва бошқа ахборотларни жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сирига киритилган маълумотлардан иборат бўлган ахборот ресурслари эгаси ушбу мулкни фақат давлат ҳокимияти тегишли органларининг рухсати билан тасарруф қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот ресурсларига эгалик қилиш ҳуқуқи, уларнинг эгалари ўртасидаги муносабатлар Фуқаролик кодекси ва Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборотни давлат сирига киритиш «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади, ахборотни махфий ҳисоблаш ва ундан фойдаланиш шартлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар тўғрисидаги ахборот (шахсий маълумотлар) махфий ахборотлар тоифасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ахборот маҳсулотлари ва ахборот айирбошлаш воситаларига эгалик қилиш ҳуқуқи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9.1. Ҳужжатлаштирилган ахборот, ахборот ресурслари, ахборотни айирбошлаш воситаси мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқлари объектлари ҳисобланади ва уларнинг мулки таркибига қўшилади. Ўзбекистон Республикасининг ахборот маҳсулотлари ва ахборот айирбошлаш воситаларига мулкий ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9.2. Ахборот хизмати кўрсатиш ёки уни олиш натижасида пайдо бўладиган мулкий ҳуқуқ билан боғлиқ муносабатлар ахборот маҳсулотлари мулкдори ёки эгаси ва фойдаланувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади. Ахборот хизмати кўрсатиш олинган ҳужжатлаштирилган ахборотга фойдаланувчи учун муаллифлик ҳуқуқини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9.3. Ахборот маҳсулотлари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига зид бўлмаса, товар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. АХБОРОТ АЙИРБОШЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махфий ахборотни, оммавий ахборотни айирбошлаш мазкур Низомда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ахборот айирбошлаш воситаларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.1. Ахборот айирбошлаш воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат уларнинг эгасининг ёки улар томонидан вакил қилинган шахснинг хоҳишига кўра фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.2. Махфий ахборот Маълумотларни узатиш миллий тармоғи бўйича тарқатилганда махфий ахборот билан ишлаш рухсатномасига эга бўлган ва ахборот айирбошлашнинг сертификатланган воситаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар учун унинг муҳофаза қилиниши таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.3. Ахборот айирбошлаш воситалари фаолият кўрсатишининг штатдан ташқари вазиятлари аниқланганда — хато командалар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходим ёки бошқа шахсларнинг рухсат этилмаган ҳаракатлари ёхуд ёлғон ахборот сабабли командалар пайдо бўлганда ушбу воситаларнинг эгаси ахборот айирбошлашни амалга ошириш учун назорат органларига ва ахборот айирбошлашнинг ўзаро ҳамкорлик қилувчи воситалар эгасига бу ҳақда ўз вақтида хабар бериши керак, акс ҳолда у етказилган зарар учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ахборот тизимлари, тармоқларини ахборот айирбошлаш воситалари таркибига улаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.1. Ахборот тизимлари, тармоқларини ахборот айирбошлаш воситалари таркибига улаш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарорига кўра берилган лицензиялар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.2. Ахборот айирбошлаш воситалари таркибига ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг алоҳида қоидалари белгиланган давлат ахборот тизимлари, тармоқларини улаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.3. Ахборот айирбошлаш воситаларидан ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг айирбошлаш воситаларидан ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу воситалар ва маҳсулотлар эгаси томонидан белгиланган қоидаларга кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот айирбошлаш воситалари ва ахборот маҳсулотлари эгаси у томонидан белгиланган фойдаланиш қоидаларининг очиқлигини ва улар билан фойдаланувчининг танишиш имкониятини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ахборот айирбошлаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот айирбошлаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ахборот маҳсулотларини, ахборот хизмати кўрсатишни, ахборот айирбошлаш воситаларини сертификатлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.1. Ахборот маҳсулотларини, ахборот хизматларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда импортёр мазкур маҳсулотлар ва хизматлар белгиланган талабларга мувофиқлигини кафолатловчи сертификат тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.2. Давлат сиридан иборат бўлган ахборотни тайёрлаш ва тарқатишда фойдаланиладиган ахборот айирбошлаш воситасини, шунингдек, ахборотни муҳофаза қилиш воситасини мажбурий равишда сертификатлаш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ахборот айирбошлашни амалга оширишда чеклашлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири ёки махфий ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив фонди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан жўнатилиши (чиқарилиши) чекланиши мумкин бўлган ҳужжатлаштирилган ахборот тоифасига киритилган бошқа ахборотни Ўзбекистон Республикасидан жўнатиш (чиқариш) чекланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.2. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ахборотлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг олиб кирилиши ва тарқатилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.3. Ҳужжатлаштирилган ахборот, ахборот ресурслари, ахборот маҳсулотлари, халқаро айирбошлаш воситалари эгаси мансабдор шахсларнинг ахборот айирбошлашни чеклаш бўйича хатти-ҳаракатлари устидан, агар ушбу хатти-ҳаракатлар асосланмаган ва унинг ҳуқуқини бузаётган бўлса, судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ахборот айирбошлаш чоғида қоида бузишлар учун жавобгарлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот айирбошлашни амалга оширишда қонунга хилоф равишдаги хатти-ҳаракатлар учун жисмоний ва юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат ахборот ресурсларини ва ахборот ресурсларини давлат билан биргаликда шакллантиришга ихтисослашган ташкилотлар маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш бўйича фаолиятнинг бу турига рухсатнома олишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва банклари қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат, жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шакллари ва қайси идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотлар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун зарур бўлган тегишли шаклда ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш учун масъул бўлган органларга ва (ёки) ташкилотларга тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий тартибда тақдим этиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот рўйхати ва давлат ахборот ресурсларини тўплаш ва қайта ишлаш учун жавобгар бўлган органлар ва ташкилотлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда халқаро ҳамкорлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат (миллий) ахборот ресурсларини шакллантириш учун хорижий ахборотдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тақдим этиш шаклларини тартибга солувчи халқаро стандартларни, фойдаланувчиларнинг ўзларининг охирги қурилмалари билан халқаро алоқа тизимлари ва телекоммуникацияларга, шу жумладан, Интернетга ҳам киришларини таъминлаш учун алоқа ва телекоммуникациялар протоколларини жорий қилиш билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ахборот ресурслари эгаси ахборот билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҒИДА, ШУ ЖУМЛАДАН, ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ахборот ресурсларини маълумотлар узатиш тармоғида тарқатиш шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ахборот ресурсларини Интернет тармоғида тарқатиш Интернет тармоғининг провайдерлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғининг провайдери Маълумотларни узатиш миллий тармоғи оператори — «UzРАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан Интернет тармоғига уланишни ташкил этиш учун маълумотларни узатиш каналлари ва техника воситаларини тақдим этиш тўғрисида шартнома тузиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва «UzРАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғидан фойдаланиш фақат «UzРАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг Маълумотларни узатиш миллий тармоғи воситалари орқали ажратилган линиялар ёки коммутация қилинган қўшилмалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет билан ишлаш учун Х.25, Frame Relay ва АТМ шунингдек, коммутация қилинган телефон тармоғидан коммутация қилинган каналлар РРР/SLIP (Point protocol IP protocol) бўйича маълумотларни узатиш каналларидан фойдаланган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
26 мартдаги 137-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва улардан фойдаланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

1. Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва улардан фойдаланиши Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан Интернет тармоғидан ахборот олиш, провайдерлар ва абонентларга маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари кўрсатишнинг тартибини, асосий шартларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар «Алоқа тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Радиочастота спектри тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда Маълумотларни узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон, «Маълумотларни узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 апрелдаги 52-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қоидалар мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Маълумотларни узатиш тармоғи хизматлари абонентлари ва провайдерлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «UzРАК» Маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Маълумотларни узатиш давлат тармоғининг миллий оператори ҳамда Интернет тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги миллий провайдери ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzPAK» корхонаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимидаги давлат корхонаси ҳисобланади ҳамда Маълумотларни узатиш миллий тармоғи техник воситалари орқали республика ва халқаро, шу жумладан Интернет компьютер тармоқларидан марказлаштирилган тартибда маълумотлар олишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумотларни узатиш миллий тармоғи «UzPAK» Маълумотларни узатиш давлат тармоғи базасига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари, шу жумладан Интернет тармоғи провайдерларининг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари ва Интернет тармоғи провайдерлари халқаро тармоқларга фақат Маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали уланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Операторлар ва провайдерлар томонидан хизматлар кўрсатиш, маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ва мазкур Қоидалар бажарилмаган ҳолларда маълумотлар узатиш тармоқлари операторлари ва Интернет хизматлари провайдерлари маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан маҳрум қилинадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маълумотларни узатишнинг миллий, идоравий ва бошқа тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади. Маълумотларни узатиш тармоқлари лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилиши, Маълумотларни узатиш тармоқларида қўлланиладиган ва уларга уланадиган техник воситалар эса Ўзбекистон Республикасида белгиланган техник меъёрлар ва талабларга мувофиқ келиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маълумотларни узатиш тармоқларини Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига улаш ва уларнинг телекоммуникациялар операторлари билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоқлари хизматлари кўрсатиш жараёнларини тартибга солувчи низомлар, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари, Интернет провайдерлари, маълумотларни узатиш тармоқлари абонентлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Маълумотларни узатиш — тармоқ терминал асбоб-ускуналарининг бир-биридан йироқда жойлашган қурилмалари ўртасидаги ишлов бериш, шу жумладан ҳисоблаш воситалари билан ишлов бериш мақсадидаги сигналлар кўринишидаги хабарлар айирбошланишини таъминлайдиган телекоммуникациялар туридир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маълумотларни узатиш тармоғи — маълумотларни узатиш тармоғи тарқоқ фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни узатишни таъминлаш учун мўлжалланган телекоммуникация узеллари ва каналлари жамидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маълумотларни узатиш тармоқларининг хизматлари маълумотларни узатиш хизматлари томонидан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонентларга умумий фойдаланишдаги маълумотларни узатиш тармоқларида хизмат кўрсатиш халқаро класслари, асосий ва факультатив хизмат кўрсатувчи хизматлар рўйхати МСЭ-Т Х.1, Х.2 (10/96) тавсияларда келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Маълумотларни узатиш хизматлари кўрсатадиган базавий хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14.1. Диалог режимида «маълумотларни айирбошлаш» хизмати — бу вақтнинг реал кўламида маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида хабарларни навбати билан айирбошлашдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14.2. «Файлларни узатиш» хизмати уларнинг фойдаланувчилар компьютерларида қатъий белгиланган изчилликда амалий жараёнлар ўртасида ўтказилишидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14.3. «Терминалнинг эмуляцияси» хизмати фойдаланувчининг ЭҲМи бошқа турдаги терминал (охирги асбоб-ускуна)ни айнан ўхшатишдан иборатдир. Хизматдан фойдаланувчининг терминалнинг муайян тури — одатда энг оддий, яъни фақат ахборотни киритиш — чиқаришни амалга оширувчи, ишлов бериш катта ЭҲМда юз берадиган тури билан ўзаро ҳамкорлик қилишга мўлжалланган маълумотларни катта ЭҲМда узатишга мурожаат қилишида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14.4. «Электрон ҳужжатларни узатиш» хизмати. Электрон ҳужжатлар рақамли сигналлар кўринишида тақдим этилади, улар МСЭ Т.410 тавсияларга мувофиқ жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИДАН АХБОРОТ ОЛИШ ВА УНИНГ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Миллий операторнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва унинг хизматидан фойдаланиши, миллий оператор билан провайдер (абонент) ҳамда провайдер билан абонент ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Миллий оператор провайдер (абонент) билан ҳамда провайдер абонент билан шартнома тузишларидан олдин қуйидаги масалалар бўйича ишончли ахборот тақдим этишлари шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий оператор ёки провайдер томонидан кўрсатиладиган маълумотларни узатиш тармоғи асосий ва қўшимча хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу хизматларга тарифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқнинг техник имкониятлари: хизматлардан фойдалана олиш (уланишни тезкорлик билан амалга ошириш имконияти ва унинг ишончлилиги, хизмат кўрсатишнинг кафолатли даражаси, техник жиҳатдан сифатли ва тезкорлик билан қўллаб-қувватлаш, ахборотнинг ҳимоя қилиниши таъминланишининг кафолатли даражаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Миллий оператор ва провайдер, миллий оператор (провайдер) ва абонент ўртасидаги шартномалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг қийматини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий оператор (провайдер)нинг мажбуриятларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
провайдер, абонентнинг мажбуриятларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий оператор ва провайдер ёки миллий оператор (провайдер) ва абонент ўртасидаги ҳисоб-китоблар тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг мажбуриятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бекор қилиш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларнинг ҳал қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шунингдек миллий операторнинг ўзи томонидан провайдер ёки абонентга нисбатан белгиланадиган бошқа шартларни белгилаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Провайдер (абонент) билан шартнома тузилгандан сўнг миллий оператор провайдерга унинг манзилига доир реквизитларни (манзил макони, унга қарашли номларни) хабар қилади, провайдернинг тармоққа уланишини таъминлайди, унга маълумотлар узатиш миллий тармоғининг ишлаш тартиби ва ундан ахборот олиш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади, Қоидалар бузилган тақдирда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради, зарур қўшимча асбоб-ускуналарни тавсия қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИ ХИЗМАТЛАРИ ВА БУ ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маълумотларни узатиш миллий тармоғи қуйидаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет глобал тармоғидан ва бошқа ихтисослаштирилган тармоқлардан ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
провайдерлар ва абонентлар локал ва корпоратив тармоқларини магистрал алоқа каналлари воситасида бирлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
WWW — саҳифаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентлик пунктларини жиҳозлаш ва фойдаланувчиларни ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телеконференция (аудиоконференция ва видеоконференция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
провайдерлар ва абонентларга каналлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа хизматлар, шу жумладан қўшимча ва сервис хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларни узатиш миллий тармоғидаги бошқа хизматлар, шу жумладан қўшимча ва сервис хизматлари рўйхати унинг ишлаб чиқариш имкониятларига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Маълумотларни узатиш миллий тармоғидаги хизматларга тарифлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ МИЛЛИЙ ОПЕРАТОРЛАРИ (ПРОВАЙДЕР)НИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Миллий оператор (провайдер):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) абонент билан тузилган шартномага мувофиқ муддат ва ҳажмда ишлар бажариш ва Маълумотларни узатиш хизматлари кўрсатишга; хизматлар кўрсатишдаги камчиликларни шартномада белгиланган муддатда бартараф этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда фан ва техника давлат қўмитаси томонидан белгиланадиган техник талабларга мувофиқ Маълумотларни узатиш миллий тармоғи хизматларига уланишни таъминлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотга, ЭҲМ ва бошқа дастурий-ахборот маҳсулотига, дастурий таъминотга мулкчилик ҳуқуқи ҳимоя қилинишига риоя қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Маълумотларни узатиш миллий тармоғи ёки провайдернинг серверларида жойлаштирилган ахборотнинг сақланиши, яхлитлиги, ҳимоя қилиниши ва хавфсизлигини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ахборотни тарқатишда суиистеъмолларга ва Маълумотларни узатиш тармоғидан фойдаланишга йўл қўймасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ҳимоя қилинган ва хизмат ахборотидан фойдаланиш чекланишига доир чора-тадбирлар кўришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўз тармоғида абонентнинг ахбороти ҳимоя қилинишини, шунингдек тармоқли дастурий таъминотдан ва абонентларнинг ахборот ресурсларидан рухсат берилмаган ахборот олиниши ҳимоя қилинишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи Давлат алоқа инспекцияси ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги ўз объектларига тўсиқсиз киришларини таъминлашга, уларнинг талабига кўра ўз ваколатига кирувчи ахборотни беришга, уларнинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) кўрсатилган хизматлар учун абонентлар билан шартномага мувофиқ ҳисоб-китоблар қилишга, фойдаланувчининг талабига кўра ўзаро ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) абонентларнинг эътирозларини белгиланган тартибда кўриб чиқишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) абонентни қуйидагилар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар абонент шартнома шартларини ёки мазкур қоидаларни бузса ёки фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ сабабларга кўра у Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан узиб қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларга тарифлар ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш режими ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентнинг манзили, реквизитлари ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) абонент томонидан мазкур Қоидаларда кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинишини талаб қилишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Миллий оператор (провайдер);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент ахборотни узатиш миллий тармоғи хизматларини рад этган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент томонидан шартнома шартлари, шу жумладан хизматларга ҳақ тўлаш шартлари бузилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент томонидан амалдаги қоидалар бузилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда абонентни 10 кун олдин хабардор қилган ҳолда у билан тузилган шартномани бекор қилишга ёки тўхтатишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. АБОНЕНТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Абонент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни амалдаги қоидаларни бузган ҳолда узатиш учун Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан фойдаланилишига йўл қўймасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотни Маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали тарқатмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) агар бу Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлса Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан олинган маълумотлардан тижорат ёки нотижорат мақсадида тарқатиш учун фойдаланмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш атрибутларини бошқа ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга бермасликка ва уларнинг нусхасини кўпайтирмасликка, уларнинг махфийлигини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Маълумотларни узатиш миллий тармоғи фаолияти ва ахборот айирбошлаш бузилишига олиб келиши мумкин бўлган тармоқ дастурий ва аппарат таъминоти билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни содир этмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан олинган, муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилиниши объекти ҳисобланган материалларни бермаслик, эълон қилмаслик, жўнатмаслик, аслидай қайтармаслик ёки тарқатмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўзида компьютер вируслари ёки тармоқ учун зарарли бошқа компонентлар бўлган ҳар қандай ахборот ёки дастурий таъминотни Маълумотларни узатиш миллий тармоғида бермаслик, эълон қилмаслик, жўнатмаслик, аслидай қайтармаслик ёки тарқатмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) маълумотларни узатиш миллий тармоғи хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқларни учинчи шахсларга бермасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ўз вақтида тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) провайдерни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимнинг ва дастурий таъминотнинг барча носозликлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз реквизитлари ўзгариши ёки ўз корхонаси фаолияти тўхтатилиши тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг бир томонлама тўхтатилиши тўғрисида хабардор қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) миллий оператор (провайдер) билан тузилган шартноманинг барча шартларини бажаришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Абонент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) миллий оператор (провайдер) нинг шартномада назарда тутилган хизматларидан сифатли ва узлуксиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) миллий оператор (провайдер)дан мазкур Қоидалар билан белгиланган мажбуриятлар, шунингдек Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва унинг хизматларидан фойдаланишга тузилган шартнома бўйича унинг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва унинг хизматларидан фойдаланишда миллий оператор (провайдер) ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда унга эътирозлар билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) миллий оператор (провайдер) билан тузилган шартномани қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда бекор қилишга ҳақлидир. Бунда шартнома абонентнинг ёзма аризаси асосида бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) миллий оператор (провайдер) томонидан шартноманинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олишни ёмонлаштирган шартларидан ва (ёки) кўрсатилаётган хизматлар сифатидан жиддий равишда орқага чекинилган тақдирда абонент ўз танлашига кўра қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликлар текин бартараф этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган ишлар ҳақи ва (ёки) кўрсатилган хизматлар қиймати миқдори тегишлича камайтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлар такроран бажарилиши ва (ёки) қўшимча ҳақсиз хизматлар кўрсатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнига худди шундай иш бажарилиши ва (ёки) айни шундай истеъмол хоссаларига эга бўлган хизматлар кўрсатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказилган зарарлар тўлиқ қопланган ҳолда шартноманинг бекор қилиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО ЖАВОБГАРЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Миллий оператор (провайдер) ва абонент ўзаро мажбуриятлар бажарилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Миллий оператор (провайдер), агар мажбуриятларни бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибати ҳисобланса ёки абонентнинг айбига кўра юз берган бўлса, абонент олдида жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Алоқа ҳаракатларида танаффуслар юз берган тақдирда (хизматлар кўрсатилмаслиги) миллий оператор фойдаланувчига абонент томонидан буюртманома берилган кундан бошлаб алоқадаги танаффуснинг ҳар бир куни учун кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди, бунда пенянинг умумий миқдори кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.