Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА АЙРИМЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 2-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг охирги хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан товарлар импортини тарифлар билан бошқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Р ҚТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 3-бандининг учинчи ва тўртинч хатбошлари ҳамда 4-бандининг иккинчи хатбоши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 июль,
267-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 111-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда)