28.12.1993 йилдаги 993-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қарори, 28.12.1993 йилдаги 993-XII-сон
Date of entry into force
06.06.1994
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1994 ЙИЛГИ БЮДЖЕТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиш, халқ хўжалиги тармоқларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, пулнинг қадрсизланиш жараёнларини бартараф этиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш талаблари асосида ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси 1994 йилга бюджетининг асосий кўрсаткичлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси 1994 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари даромадлар бўйича 5181,8 миллиард сўм ва харажатлар бўйича 5619,3 миллиард сўм, бюджет тақчиллиги эса 437,5 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 5 фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳудудни ривожлантиришнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органларининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш ва уларнинг жавобгарлигини аниқ белгилаб қўйиш мақсадида республика бюджетининг умумий ҳажмида маҳаллий бюджетлар улуши 1994 йилда 35 фоиздан 50 фоизга кўпайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки кун муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари ва даромадларидан ажратмалар нормативларини (фоиз ҳисобида) тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳолини, айниқса унинг кам таъминланган ва муҳтож табақаларини ижтимоий муҳофаза этиш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. Молия вазирлиги ва республиканинг молия органлари 1994 йилги бюджет харажатларида умумий таълим мактабларининг I—V синф ўқувчиларига бепул нонушта бериш, икки ёшгача бўлган гўдакларни болалар озиқ-овқатлари билан бепул таъминлаш, болаларга мўлжалланган товарлар бўйича 50 фоизли чегирмаларни, ёлғиз пенсионерларга кундалик энг зарур молларни меъёрланган асосда бепул бериш бўйича чиқимларни, уларни ўртача 3 баробар оширган ҳолда, сақлаб қолсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий соҳа органлари — соғлиқни сақлаш, маориф, фан, маданият, ижтимоий таъминот ва аҳолининг турмуш кечиришини таъминлаш билан боғлиқ бошқа тармоқлар маблағ билан устувор тарзда таъминлансин, бунда биринчи навбатдаги харажатлар: иш ҳақи, стипендия, пенсия ва нафақалар маблағ билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бюджет тақчиллиги миқдорининг давлат инвестиция харажатларидан ошиб кетмаслигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет тақчиллигини қоплаш учун имтиёзли кредит ресурслари берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан белгилаб қўйилган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини сақлаган ҳолда даромадлар бўйича ҳам, харажатлар бўйича ҳам бюджетнинг асосий кўрсаткичларига аниқлик киритиш, бюджет тақчиллигининг даражаси чекланган миқдордан ошиб кетган тақдирда эса — вақтинчалик тўловлар ва йиғимлар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика халқ хўжалиги 1994 йилда нормал фаолият кўрсатишини ҳамда бюджетда назарда тутилган биринчи навбатдаги харажатларни маблағ билан узлуксиз таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вақтинча:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурс тўловларини бекор қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолиниб, унинг 6 фоизи корхона ва ташкилотлар ихтиёрида қолдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ хўжалиги тармоқлари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги фаолиятидан олинадиган даромад солиғи ставкаларини, корхоналар мол-мулкига солинадиган солиқни, колхозчилар меҳнат ҳақи фондига солинадиган солиқни ундириш тартибини, шунингдек корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзларини қайтадан кўриб чиқсин. Бунда ишчанлик ва инвестицион фаолликни, тадбиркорликни ривожлантиришни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш моддий ҳажмини ва халқ истеъмоли товарларини кўпайтиришни рағбатлантирувчи имтиёзларни сақлаб қолишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси солиқ солинадиган даромадларни яшириш ҳолларининг олдини олишни, аҳолининг барча табақалари тадбиркорлик ва бошқа фаолият бўйича оладиган даромадларини декларация қилишга ўтишини назарда тутган ҳолда, тўланиши лозим бўлган тўловларнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан солиқ органлари амалга ошириладиган назоратни кучайтириш механизмини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги солиққа доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши устидан, ўғирлик, суиистеъмол қилиш, камомад ҳоллари бўйича юборилган материалларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахслар қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши, улар давлатга етказган зарарнинг ўрни имкон борича тўлиқ қопланиши юзасидан назоратни кучайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва сўм-купон қиймати барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилдан бошлаб мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар учун иш ҳақи фондини иқтисодий жиҳатдан тартибга солиб туришни жорий этиш зарур деб топилсин. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг ҳар бир фоиз ўсишига иш ҳақи фонди ўсишининг норматив нисбатини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк, тижорат банклари халқ хўжалиги тармоқларининг корхоналари ва ташкилотларига иш ҳақи тўлаш учун пул бериш чоғида иш ҳақи фонди ўсиши ва маҳсулот ҳажми ўсиши ўртасидаги норматив нисбатга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республика бюджетининг 1994 йил 1 январгача бўлган ҳолатдаги амалдаги тақчиллик суммаси, шунингдек бюджет кафолати асосида марказлаштирилган капитал ажратмалар учун берилган кредитлар бўйича 1994 йил 1 январгача бўлган ҳолатдаги банк олдидаги қарзлар суммаси давлат ички қарзлари суммасига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 1994 йил 1 январгача бўлган ҳолатдаги эркин қолдиғи истисно тариқасида республика бюджетига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимиятнинг маҳаллий органлари бюджетни ижро этиш жараёнида унинг мутаносиблигини таъминлаш мақсадида қўшимча даромадларни излаб топиш, давлат маблағларини сарфлашда қатъий тежамкорликка риоя этиш, шунингдек бюджет тақчиллигини ноинфляцион йўсинда қоплашнинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланган қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга доир ишларни давом эттирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йилги республика бюджети асосий кўрсаткичларини даромадлар бўйича 1700,0 миллиард сўм, харажатлар бўйича 1900,0 миллиард сўм, бюджет тақчиллигини эса 200,0 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 5 фоиз миқдорида аниқлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 28 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
993-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 9-модда)