Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2022 19.07.2002 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.07.2002 йилдаги 257-сон
Date of entry into force
19.07.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКАГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КЕЛИНИШИ ВА СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 11 июлдаги ПФ 3105-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 сентябрдаги 327-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 06/18/5303/0579-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали олиб келинадиган истеъмол товарлари рўйхатини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, бунда технология эҳтиёжлари учун товарлар ва ярим тайёр маҳсулотлар истисно қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Савдо комплексларида юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотилаётган барча импорт истеъмол товарларига улар томонидан товарларнинг республика ҳудудига олиб кирилганлиги фактини ва уларнинг божхона расмийлаштирувини, мувофиқлик сертификатини, божхона тўловлари ҳамда белгиланган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак бўлган тартиби белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда импорт истеъмол товарлари белгиланган тартибда олиб қўйилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда импорт истеъмол товарларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан биргаликда истеъмол товарларини олиб ўтиш ва божхонада расмийлаштиришнинг белгиланган нормалари ва тартиби бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахсларнинг масъулияти даражаси оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 19 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 109-модда, 17-18-сон, 138-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 06/18/5303/0579-сон)