Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2019 28.08.2015 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2015 йилдаги 249-сон
Date of entry into force
02.09.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сонли «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш, экспорт контрактларини суғурта қилишнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш, шунингдек маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турларини экспорт қилишга доир контрактларни божхонада расмийлаштиришнинг янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда уларнинг республика божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш белгиланган тартибда барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 292-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк жўнатувчиларнинг буюртманомалари бўйича талаб қилинадиган изотермик ва универсал ҳаракатланадиган таркиб белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ўз вақтида божхонада расмийлаштирилишини ва қўлланиладиган транспорт воситалари қатъий назорат қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 1 октябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш механизмини жорий этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассисларини аниқлаш, шунингдек уларнинг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни 2015 йил 1 октябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари тўғрисидаги ахборот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат божхона қўмитасига тақдим этилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар хўжалик субъектини мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритиш учун асос ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисми ваколатли банкларга ўз вақтида мажбурий сотилмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритилган хўжалик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспорт қилинишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик субъектини ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестридан чиқариш хўжалик субъектини ушбу реестрга киритиш учун асос бўлган камчиликлар улар томонидан бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт контрактларини суғурталашни алоҳида ҳисобга олиш, ҳисобот ва суғурталовчилар фаолиятини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда суғурталовчиларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтирсин, бунда экспорт контрактларининг суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларини тўлаш муддатлари, шунингдек экспорт контрактларини суғурта қилиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот талаблари бузилганлиги учун суғурталовчиларга нисбатан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчилар учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 457-модда, 41-сон, 527-модда; 2016 й., 3-сон, 25-модда, 14-сон, 131-модда, 24-сон, 292-модда)