20.08.2015 йилдаги 242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2015 йилдаги 242-сон
Date of entry into force
24.08.2015
Ҳужжат 24.08.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражасини узлуксиз такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларининг олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб 25 фоизга кўпайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни ва ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 20 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражаси ва малакасининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама кўмаклашиш, замонавий талабларга мувофиқ уларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини қуйидаги йўллар орқали тубдан оширишга йўналтирилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий ва педагогик даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологияларини, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг, шу жумладан глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси) — янги касбий билимлар, маҳоратлар, замонавий кўникмалар ҳамда бошқарув ва педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда ва етарли даражада ҳамда давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари — олий таълим муассасаси ректоратида ва деканатида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари — олий таълим муассасасида педагогик фаолиятни амалга оширувчи ва кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент) лавозимидаги шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда янгилаб бориш қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва бавосита шаклларини амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни самарали ўзлаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари, идоравий мансублигидан қатъи назар, уч йилда камида бир марта доимий асосда қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрланиши ва малакасини ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тегишли йўналишлар бўйича малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда, тингловчиларни сифатли ўқитиш учун моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжуд бўлганда курслар фаолиятини ва ресурс таъминотини бюджет ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари бепул асосда (такрорий ўқитишдан ташқари) ўқитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича икки ой давомида, ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) томонидан тасдиқланадиган аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтишлари керак. Аттестация комиссияси тегишли соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги йирик мутахассислар сафидан камида 7 кишидан иборат бўлган олий таълим муассасаси ректори ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кенгаш раиси бошчилигида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аттестациядан муваффақиятли ўтган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган малака аттестати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган олий таълим муассасалари педагог кадрлари тегишли йўналишлар бўйича бўш турган педагог лавозимини танлов бўйича эгаллашда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари бир йил мобайнида пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан такроран ўтиши ҳамда ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан ўтиш муддати мобайнида аттестациядан ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтиш 288 соат ҳажмида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даврининг тугаган муддатидан қатъи назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Бунда улар ўз педагогик фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (олий таълим муассасаларидан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда олий таълим муассасаларининг педагог кадрларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишга ҳамда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси тўхтатилган кундан 3 йил ўтгандан кейин пулли асосда аттестациядан ўтишга рухсат берилади. Бунинг учун улар тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасасига курслардан ва аттестациядан ўтиш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан, шунингдек аттестациядан муваффақиятли ўтган педагог кадрлар олий таълим муассасаларидаги бўш турган педагог лавозимларини эгаллаш учун танловда белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари аттестациядан такроран ўтмаган тақдирда, муайян раҳбарлик лавозимига тайинлашга ваколатли бошқарув органи (ёки олий таълим муассасаси раҳбари) бундан кейин ушбу шахсларнинг эгаллаб турган раҳбарлик лавозимида бўлишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнларини мониторинг қилиш, шунингдек тингловчиларнинг касбий фаолияти натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказининг (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳар йили 15 ноябрга қадар идоравий олий таълим муассасалари, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар буюртманомалари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг контингенти шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвали ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари ўқиш йўналиши ва эгаллаб турган лавозимига боғлиқ ҳолда, базавий олий таълим муассасалари, Бош илмий-методик марказ ва бошқа таълим муассасаларидаги доимий ишлайдиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган ва жўнатувчи томонларнинг буйруғи асосида тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин икки кун мобайнида келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига узрсиз сабаблар бўйича келмаган тақдирда тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда уларга ушбу Низом 12 ва 13-бандларининг тегишли талаблари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг барча ҳолатлари тўғрисида тегишли чоралар кўриш учун жўнатувчи томонга ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тингловчиларнинг касаллиги тасдиқланган тақдирда уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ҳамда аттестациядан ўтиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув бўйича тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ энг кеч муддатга кўчирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқиш тугалланадиган йилда олий таълим муассасаларига педагог лавозимларига қабул қилинган магистратура битирувчилари педагогик фаолиятнинг учинчи йилида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишдан ўтадиган тингловчилар учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса олий таълим муассасаси кафедраларининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкилотчиларининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Идоралараро комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талабларга мувофиқ ўз касбий даражасининг доимий ўсишида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг манфаатдорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қоидаларни амалга ошириш юзасидан барча ишларни ташкил этади ва назоратини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларни қайта тайёрлаш жараёнини барқарор тартибга солиш учун педагоглар таркиби қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадиган таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедраларини, улар ўртасидаги муносабатларни мунтазам белгилаш учун олий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг муайян таълим муассасаларига биркитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили мажбурий тартибда аттестация комиссияларининг ҳисоботларини эшитган ва зарур бўлганда, улар таркибига ўзгартиришлар киритган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг аттестация комиссияларини шакллантиради ва тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий раҳбарликни амалга оширади, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши керак бўлган тингловчиларнинг прогноз қилинаётган контингентини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бош илмий-методик марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқитишнинг модул тизимини қўллаган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ўқув жараёнини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ўқишни бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам боғлаш, тингловчиларнинг мажбурий малакавий амалиётларини ўқув жараёнида олган назарий билимларини, шунингдек асосий қоидалар ва ўқишнинг якунлари бўйича тайёрланган битириш лойиҳа ишлари хулосаларини амалиётда пухта ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли бошқармалари ва бўлимларида, бошқа бўлинмаларида, базавий олий таълим муассасаларида, давлат бошқарув органларида ташкил этишни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган жадвалга асосан, ишдан ажраган, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ва таълим муассасаларининг эътироф этилган ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнининг, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари битирувчилари касбий фаолиятининг доимий мониторингини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни ҳамда раҳбар ва педагог кадрлар касбий фаолиятининг ягона электрон тизимлари мониторингининг ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш ва шакллантиришда олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро электрон алоқани таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг кириш онлайн-тест, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тиллар бўйича синовларини ташкил этади, шунингдек педагог кадрларнинг электрон портфолиосида тегишли натижаларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курслар тугаллангандан кейин қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича якуний онлайн-тест синовларининг натижаларини электрон тизимда рўйхатдан ўтказган, кейинчалик курсларни тугаллашдан олдин аттестация комиссияларига тест синовлари натижаларини тақдим этган ҳолда ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда педагог кадрлар томонидан ягона электрон мониторинг тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилигини ўрганишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича доимий фаолият кўрсатадиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курслар доирасида сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, услубий ва моддий-техника базасини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрларини ва хорижий мутахассисларни, ўқув-услубий ходимлар ва амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантиради, қайта тайёрлаш жараёнига замонавий инновацион педагогик, мультимедий ва ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқишни ва уларни жорий этишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётганлар учун педагогик амалиёт ҳамда улар томонидан очиқ лекциялар ва амалий машғулотлар ўтказишни, кейинчалик муҳокама қилган ва танқидий таҳлил қилган ҳолда, ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида курсларнинг бошқа жойлардан келган тингловчиларига олий таълим муассасалари ётоқхоналаридан яшаш жойлари бериш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг холисоналигини таъминлаган ҳолда Бош илмий-методик марказ ягона электрон тизимининг тегишли ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Олий таълим муассасалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ва педагог кадрлар таркибидан тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши керак бўлган тингловчилар контингентини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлашнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлаш бўйича мақсадли вазифаларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврида уларнинг ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ўз педагог кадрларининг тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг кенгашлари мажлисларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курсларни муваффақиятли тамомлаган олий таълим муассасалари педагог кадрларининг илғор тажрибасини, янги билимлари ва кўникмаларини оммалаштиришни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтган шахсларнинг касбий фаолияти бўйича доимий мониторингни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ўқув йилида Бош илмий-методик марказнинг ягона электрон тизимига олий таълим муассасалари учун махсус ажратилган саҳифага педагоглар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди, шунингдек тегишли ўқитувчилар маълумотларининг тўғри киритилганлиги юзасидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон портфолио тизими кўрсаткичлари бўйича олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари фаолиятини тизимли равишда таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижаларининг ички мониторингини олиб боради, юқори кўрсаткичларга эришган олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек педагог лавозимларини эгаллаш юзасидан танловлар ўтказиш жараёнида уларни асосий мезонлар сифатида ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари малакани мустақил ошириш жараёнида эришилган кўрсаткичлар негизида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида бевосита касбий ривожланишни ташкил этишнинг мақбул ва зарур йўлларини танлаш имкониятини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш касбий билимларини, ўқув ва кўникмаларини доимий янгилаш учун имконият берувчи даврий тизим ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади. Ўқув режалари ва дастурлар фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, интерактив семинарлар, амалий машғулот, сайёр машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш, педагогик (малака) амалиёт, лойиҳа ишини ҳимоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус — камида 10 дақиқани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни олий таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртманомалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 15 — 20 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Педагог кадрларнинг педагогик (малака) амалиёти олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари базасида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тингловчиларнинг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида назорат қилинади. Рейтинг балини жамлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ҳафталик ассисментлар натижалари (жорий назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик (малака) амалиёт якунлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Узрсиз сабаблар билан 30 соатдан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаганлик учун курсларнинг тингловчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақдаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, шунингдек тингловчининг асосий иш жойига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машғулотларда қатнашмаганлиги учун курслардан четлаштирилган тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда ушбу Низом 12 ва 13-бандларининг тегишли талаблари уларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг педагоглар таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Бош илмий-методик марказда мунтазам равишда қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасасининг етакчи педагог кадрлари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, хорижий мутахассислар, ўқув-методика ходимлари ва амалиётчи мутахассислар жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аттестация комиссияларининг раислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида мунтазам равишда фан ва техникани ривожлантиришнинг тегишли йўналишлари бўйича муаммовий маърузалар ўқийдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагоглар таркибининг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари қуйидаги натижалар бўйича аттестацияга қўйиш асосида аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш ва якуний онлайн-тест синовлари натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ассисментлар натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик (малака) амалиёт натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув лойиҳа ишини ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Аттестация комиссияси ўз қарорини онлайн-тест синовлари, ассисментлар, педагогик (малака) амалиёт, битирув лойиҳа ишини ҳимоя қилиш натижалари асосида, шунингдек касбий фаолият кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Аттестация комиссиясининг қарори қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг ўқитиш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги малака аттестати бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг аттестация комиссиялари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш аттестация комиссияси таркибида ишларни бажаришнинг белгиланган нормативларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг юқори сифат даражасини таъминлаш мақсадида аттестация комиссияларининг раисларига, уларга илгари белгиланган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар, асосий иш жойи бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф сеткасининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.

Ходиев Б.Ю.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбари

2.

Вахабов А.В.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раҳбарининг ўринбосари

3.

Набиев Д.Х.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)

4.

Алимов А.В.

Соғлиқни сақлаш вазири

5.

Тешаев Ш.Ж.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

6.

Иноятов У.И.

Халқ таълими вазири

7.

Ахмедов Б.М.

Маданият ва спорт ишлари вазири

8.

Турдиев Д.Р.

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

9.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг раиси

10.

Файзуллаев А.Н.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Усманов Б.Ш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

12.

Сирожиддинов Ш.С.

Ўзбекистон Миллий университетининг ректори

13.

Саидахмедов Р.Х.

Тошкент давлат техника университетининг ректори

14.

Каньязов Е.С.

Тошкент давлат юридик университетининг ректори

15.

Онорбоев Б.О.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим ва маданият ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Масъул бажарувчилар

I. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2015 йил
25 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг янгиланган малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил
25 август

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

3.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг ўтказиладиган аттестацияси сифат даражаси учун масъулиятни белгилаган ҳолда аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш.

2015 йил
25 август

Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

4.

Малака аттестатларини зарур миқдорда тайёрлаш, бунда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ҳар йили кутилаётган контингентини ҳисобга олиш.

Ҳар йили
2015 йил
1 сентябргача

Давлат бюджети маблағлари

Малака аттестати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги

II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш

5.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар, маълумотнома-ахборот нашрлари ва бошқа ўқув-илмий адабиётлар билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича хорижий нашрлар ва илмий журналлар билан мунтазам таъминлаш.

2015 2017 йиллар

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари доирасида

Бажарувчиларнинг комплекс чора-тадбирлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш.

2015 йил
31 декабрь

Тасдиқланган ўқув-методик материаллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,
базавий олий таълим муассасалари

7.

Бош илмий-методик марказ портали асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот-таълим муҳитини шакллантириш ҳамда онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш.

2015 йил
31 декабрь

Ресурслардан фойдаланишнинг шахсий тизимига эга бўлган Интернет ресурслар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,
базавий олий таълим муассасалари

III. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш

8.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари томонидан асосланган эҳтиёж бўйича қўшимча ўқув аудиториялари ва хоналари ажратиш.

2015 йил
20 август

Вазирликлар ва идоралар буйруқлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

9.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ажратилган олий таълим муассасаларининг ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.

2015 йил
1 сентябрь

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида

Бажарилган ишларнинг манзилли рўйхатлари, далолатномалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

10.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг асосланган буюртманомалари бўйича мебеллар, инвентарлар, ахборот-коммуникация техникалари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш.

2015 йил

Бюджет маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 442-модда, 52-сон, 646-модда; 2017 й., 9-сон, 129-модда, 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)