Ҳужжат кучини йўқотган 15.06.2007 01.03.1996 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 01.03.1996 йилдаги 54-сон
Date of entry into force
01.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 15.06.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд қарорлари ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик судларининг олдида турган иқтисодий муносабатлар соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва одил судловни амалга оширишни такомиллаштириш масаласи қабул қилинаётган суд қарорларининг қонун талабларига тўлиқ жавоб беришини талаб этади. Бу эса судьяларга алоҳида масьулият ва эътибор юклайди. Ҳар бир иш бўйича қарорлар қонуний ва асосланган бўлиши лозим. Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, кўпчилик ишлар бўйича чиқарилаётган қарорлар моддий ҳуқуқ ва процессуал талабларга биноан чиқарилаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга хўжалик судлари томонидан айрим ишлар бўйича қабул қилинаётган қарорлар ҳамма вақт ҳам Хўжалик процессуал кодекси қонунчилиги талабларига ва ишнинг мохиятига тўла, аниқ жавоб бермайди. Иш жараёнида объектив таҳлиллар ва аниқ ҳолатлар бўйича йиғилган далил-исботлар қарорларда баъзи пайтларда тўлиқ кўрсатилмайди. Кўпчилик қарорларда даъвогарнинг талаблари ва жавобгарнинг важлари аниқ баён этилмайди, томонлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг моҳияти чуқур очилмайди, аниқланган фактларга ҳуқуқий баҳо берилмайди. Баъзи ҳолларда эса, суд низони моҳияти бўйича ҳал қилишда кўрсатилиши керак бўлган қонунларни кўрсатмайди. Қарорларнинг тузилиш тартибида ҳам бир қанча камчиликлар учрамоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 42, 46-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хўжалик судларининг эътибори суд ҳокимияти актлари бўлган — қарорларни чиқаришда ҳар бир алоҳида иш бўйича чиқарилган қарор Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал қонунчилигининг талабларига тўлиқ жавоб беришига, қонуний ва асосли бўлишига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар қарорларни ўзларининг ҳуқуқий онгига таяниб, ташқи муҳитлар таъсирисиз, қонунларга ва ишдаги мавжуд ҳолатларга асосланган ҳолда қабул қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқарилган қарор чуқур асослантирилган, даъвонинг моҳияти бўйича қўйилган барча саволларга жавоб берадиган бўлиши керак. Даъво юзасидан ҳамма масалаларни ҳал қилмасдан, асосланмаган юзаки, тарафлар томонидан тақдим қилинган илтимоснома ва қўшимча далил-исботларни ҳуқуқий баҳоламасдан, қарор чиқарилиши мумкин эмас. Қонун талабларини бузиб чиқарилган қарор Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 98-моддасига биноан бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур низолар бўйича ҳуқуқий муносабатларни ҳал қилишда процессуал ҳуқуқ талаблари ва моддий ҳуқуқ талаблари тўлиқ ва аниқ қўлланган бўлса, қарорлар қонуний деб ҳисобланади. Агар баъзи ҳолларда, шартномада ёки қонун ости норматив актларидаги ҳолатлар қонунга зидлиги аниқланса, хўжалик судлари қарор чиқаришда қонунга асосланган равишда қарор чиқарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низоли муносабатларни тартибга солувчи қонунлар бўлмаган тақдирда, суд Хўжалик процессуал кодексининг 1-моддаси 3-бўлимига асосланиб, шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонунни қўллашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш бўйича муҳим бўлган ҳамма ҳолатлар, келтирилган далил-исботларни тасдиқловчи фикрлар томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўрсатувчи ҳолатларни тасдиқласа, қарор асослантирилган бўлади. Қарорлар иш ҳолати бўйича тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорлар Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 30, 40-моддалари талабларини ҳисобга олган ҳолда тўла ва аниқ, шу иш билан боғлиқ ишончли ва етарли далилларга асосланган бўлиши керак. Иш бўйича экспертнинг хулосаси, ёзма ва ашёвий далиллар, томонлар вакилларининг ва иш процессида қатнашаётган бошқа шахсларнинг тушунтиришлари исботлаш воситалари бўлиб ҳисобланади. Фақат текширилган ва баҳоланган далил-исботлар суд қарорининг асослари бўла олади. Судлар ўз қарорларида далил-исботларни кўрсатиш эмас, балки бу далил-исботларнинг мазмунини қисқача кўрсатиб ўтишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, далилларнинг ҳар бирини алоҳида ва жами келтирилган у ёки бу ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ўзларининг даъво ёки эътирозларини тасдиқламаслигини аниқласа, қарор чиқаришда суд бу ҳақда ўз хулосасини асослаб кўрсатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳеч қандай далил-исботлар суд учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас, шунинг учун жавобгар даъвони тан олганда ҳам, иш кўриш жараёнида аниқланган ҳолатлар қарорда кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт хулосасига ҳавола қилинганда, шу хулоса билан қандай ҳолатлар тасдиқланиши қарорда кўрсатилиши лозим. Экспертнинг хулосасидан норози бўлган суд иш бўйича қарорда ўзининг эътирозини асослантирган ҳолда кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хўжалик судлари қарорларининг ижроси бўйича тушунмовчиликлар ва низолар бўлмаслиги учун ХПКнинг 80-моддаси талаби бўйича қарорнинг кириш, таърифлаш, асослантириш ва хулоса қисмини аниқ изоҳлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1 Қарорнинг кириш қисмида кўрсатилган сана, суд мажлисида қарор эълон қилинган кун ҳисобланади. Бу тартиб суд мажлисида қарорнинг хулоса қисми эълон қилинаётганда ҳам амалда бўлади. Шунинг учун, судьялар томонидан имзоланган ва суд мажлисида эълон қилинган қарорнинг асослантирилган ва хулоса қисмларига ҳам, қарор қабул қилинган бир хил сана қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Қарорнинг таърифлаш қисмида даъво аризасига билдирилган фикр, тушунтиришлар ҳамда илтимосномаларнинг қисқача баёни кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Қарорнинг асослаш қисми хўжалик судларининг ҳуқуқий ва фактик ҳолатларига асослантириб кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор матнида асосларнинг (суд фикрлари ва таянган ҳолатлар) баён этилиши суднинг хулосасини янада тушунарли ва ишончли бўлишини таъминлайди. Қарорнинг фактик асосланиш қисми суднинг даъво асослари ҳақидаги мулоҳазасидан, шу жумладан, қарши даъво ва учинчи шахс даъвосидан, шунингдек даъвога қарши эътирозларнинг асосига қўйилган фактлариинг мулоҳазасидан ва мазкур ишни ҳал этиш учун хўжалик суди томонидан маъқулланган муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа фактлардан таркиб топиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асословчи қисмда хўжалик суди қарори ҳуқуқий асослантирилиши ҳам керак. Бу ерда ишни ҳал қилиш жараёнида суд томонидан қўлланилган моддий ҳуқуқ меъёрлари ва у амал қилган процессуал ҳуқуқ меъёрлари кўрсатилиши лозим. Шу билан бир қаторда қайд этилган у ёки бу ҳуқуқ меъёрларини тадбиқ этиш масалалари бўйича тушунтиришларни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленум қарорларига ҳам мурожаат этишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар хўжалик суди ишда қатнашаётган шахслар кўрсатаётган қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий актларни қўлламаса, у ҳолда низони ҳал этишда мазкур қонунларни нима сабабдан қўлламаганлигининг сабабларини кўрсатиб ўтиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Хўжалик суди қарорларининг хулоса қисмида томонларнинг ҳар бир талаби қондирилганлиги ёки қондирилмаганлиги кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир неча даъвогар ва жавобгарлар қатнашаётган ишни қарорида, уларнинг ҳар бирига нисбатан низо қандай ҳал қилинганлиги кўрсатиб ўтилади. Дастлабки ва қарши даъволарни тўла ёки қисман қаноатлантириб қабул қилинаётган қарорнинг хулоса қисмида ҳисоб қилиниб, ундирилиши керак бўлган сумма кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни пайтда суд иш бўйича жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масалани ечишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорлар қабул қилишда, уларнинг ижросини маълум шартлар келиб чиқиши ёки келиб чиқмаслиги билан боғлиқ қилиб қўймаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хўжалик процессуал кодексининг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда, ташкилотлар ва тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво талабларидан четга чиқиши мумкин. Айни пайтда, ХПКнинг 23-моддаси 2-бандига асосан, даъво предмети ёки асоси суднинг ташаббуси билан, жавобгарнинг процессуал ҳуқуқларини бузмасдан ва суд томонидан унга янги ҳолатлар бўйича далил ва исботлар келтириш, шунингдек суд мажлисида ўзининг важларини баён этиш имкониятларини берган ҳолда, даъвогарнинг бевосита суд мажлисида берган розилиги асосида ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хўжалик судлари ҳал қилув қарорини чиқаришда давлат божини тарафлар ўртасида тақсимлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 43, 48-моддалари талабига сўзсиз риоя қилишлари керак. Асосан бундай қилиш давлат божини аввалдан тўланмай қўзғатилган ишлар бўйича мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 81-моддасига мувофиқ, судья ёки ҳайъат ишни суд мажлисида моҳияти бўйича кўриб чиқиб, тугалланган ҳал қилув қарорини чиқаради. Шу билан бирга судья ёки ҳайъат ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисмини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолларда суд мажлисида тарафлар ва уларнинг вакиллари тугалланган ҳал қилув қарори билан қачон таниша олишлари мумкинлиги эълон қилиниши керак. Ҳал қилув қарорининг тўла матни 5 кун мобайнида тайёр бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суднинг ҳал қилув қарори низони қайси судья ёки ҳайъат ҳал қилган бўлса, фақат улар томонидан чиқарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш кўриш жараёнида судьяни ўзгартириш лозим бўлиб қолса, иш бошқатдан кўрилиши ва бу ҳақда шу суд раисининг ёки ўринбосарининг қарори бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш кўришда иштирок этмаган судья (ҳайъат) томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиш учун асосдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ХПКнинг 114-моддасида кўрсатилган ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки ўзгартириш лозим бўлганда, ҳамда уни ижро этиш усули ёки тартибини ўзгартириш зарурияти келиб чиқса, буни ҳал қилув қарорини чиқаришда ҳам амалга ошириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорини ижро этишни кечиктириш ёки чўзиш ҳамда усулини ёки тартибини ўзгартиришга жавобгарнинг мулкий ҳолатидаги ўзгаришларни, жавобгарнинг банк ҳужжатлари текшируви ва назорат қилувчи бўлимлар ихтиёрида эканлиги, ҳал қилув қарорини тарафлар томонидан дарҳол қайта кўриш учун ариза берилганлиги (қарор ижросини қайтаришга имконият берилмаслик учун ) ва бошқа эътиборга лойиқ вазиятларни асос қилиб олиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу процессуал ҳаракат тарафлар аризасига ёки суд ташаббусига биноан қўзғатилади ва ижро этилади ҳамда бу ҳаракатлар юзасидан асосланган ажрим чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга суд Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 9-бобида кўзда тутилган, ҳал қилув қарорини ижро этишни таъминловчи чораларни кўриши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судлар Хўжалик процессуал кодексининг 81-моддаси талаби бўйича ҳал қилув қарорини қайта кўриш учун ариза бериш тартибини тушунтириши лозимлигини кўзда тутиши керак. Тарафларнинг ариза бериш ҳуқуқларини бузмаслик учун ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида бундай ариза бериш тартиби ва муддатлари кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хўжалик судларининг эътибори иш кўришда иштирок этган, этмаган тарафлар ва бошқа иштирокчиларга ҳал қилув қарорининг нусхаларини қабул қилинган кундан кейин 5 кун муддат ичида юбориш лозимлигини талаб қилувчи Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 68, 84-моддаларига қатьий риоя қилишга қаратиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳал қилув қарорини чиқарган суд ўз ташаббуси билан ёки иш кўришда иштирок этган тарафлар илтимосига кўра, даъво аризасида кўрсатилган бирон-бир талаб кўрилмай қолдирилган бўлса ёки давлат божи масаласи ҳал қилинмаган бўлса, қўшимча қарор чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча қарор, судлов ишларини юритиш бўйича ишда иштирок этган тарафларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг процессуал ҳуқуқий талабларини бузмаган ҳолда чиқарилади. Чиқарилган қўшимча қарор асосий ҳал қилув қарори сингари тарафлар талаби, прокурор протестига биноан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қайта кўриб чиқиш учун берилган аризани қабул қилмасдан чиқарилган ажрим устидан ҳам шундай тартибда ариза берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар асосий ҳал қилув қарорида давлат божини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласи ҳал қилинган бўлса-ю, лекин у иш моҳияти бўйича суд хулосасига тўғри келмаган бўлса, бундай чиқарилган ҳал қилув қарорига қўшимча қарор чиқаришга, шунингдек тўлдириш ёки тузатишга суд хақли эмас. Суднинг бундай хатосини тўғрилаш, белгиланган тартибда ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча қарорда шу қарор чиқариш учун асос бўлган сабабни кўрсатиш, хулоса қисмида қўшимча масала юзасидан ўз якунини изҳор этиб, қўйилган, лекин суд томонидан ҳал этилмай қолдирилган талаб бўйича ёки жавобгардан даъвогарга давлат божининг ундириладиган қисмини ёхуд суд ҳаражатларини ундириш ва бошқалар кўрсатилиб қарор чиқарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ХПКнинг 86-моддасига биноан судья тарафлар талабига биноан қарор моҳиятини ўзгартирмай мазмунини тушунтириш, ҳамда тарафлар илтимосига ёки ўз ташаббуси билан қарор мазмунини ўзгартирмай йўл қўйилган хатоликларни тузатиши мумкин. Бундай продессуал ҳаракатлар ажрим чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд шунингдек ҳал қилув қарорини бевосита ижро этувчи идоралар (умумий судлар ижрочиси, банк, тугатиш комиссияси, молия бўлими, маблағни давлат даромадига ўтказувчи солиқ назорати) илтимосига биноан ҳам ҳал қилув қарорини изоҳлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорини изоҳлашдан мақсад яққол бўлмаган қисмларини яққол ва тўла изоҳлашдир. Бу ҳолда суд ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартириши, суд қарорида кўрсатилмаган масалаларни изоҳлаши мумкин эмас. Фақат ҳал қилув қарорини чиқарган судгина шу қарорни изоҳлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳал қилув қарори ижро этилган бўлса ёки ҳал қилув қарорини ижро этиш учун белгиланган муддат ўтган бўлиб, бу муддат тикланмаган бўлса, қарорни изоҳлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилган мулк қиймати, вақти ва кўрилган чораларга ўзгартиришлар киритиш суд томонидан ёзувдаги хатоликларга йўл қўйилган тақдирдагина рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суд ҳал қилув қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъатлари раислари қайта кўриш учун ариза берилган ҳал қилув қарорларининг қонун талабларига тўла риоя қилинишини мукаммал текширишлари ва йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида тузатиш чораларини кўришлари лозим. Қонунга мувофиқ бўлмаган ва асоссиз чиқарилган ҳал қилув қарорларининг сабабларини доим таҳлил қилиб бориш, уларнинг олдини олиш, суд ходимларининг малака маҳоратини ошириш тадбирларини кўришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси М. АБДУСАЛОМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяси И. СОБИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 1 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-сон