23.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2700
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 23.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2700
Date of entry into force
27.10.2015
Ҳужжат 27.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 июлда 2700-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 10 июлдаги 118-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари Билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурол ва унинг ўқ-дорилари қуролхонанинг ичида жойлаштирилган сейфлар ва металл шкафларда сақланади. Қуролхонада битта кириш жойи (эшик ўрни) бўлиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган сейф ва металл шкафлар деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши лозим, ўртача ва катта габаритли (ўлчамлари 1500х600х500 мм дан кам бўлмаган), оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ) сейф ва металл шкафлар бундан мустасно. Сейф ва металл шкафларнинг эшиклари металли уст қўймалар (накладка) ёки бурчаклар билан мустаҳкамланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол ва унинг ўқ-дориларини сейф типидаги битта ички қулфга эга бўлган оғир сейфларда сақлашга рухсат берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролларни сақлаш учун пўлат шкафлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қуролхоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуролхона бошқа хоналардан алоҳида жойлаштирилган бўлиши, мустаҳкам деворлар, шифт тўсинлари ва полга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуролхонанинг асосий (ташқи) деворлари қалинлиги 360 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 200 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролхонанинг ички деворлари (пардеворлари) қалинлиги 240 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 120 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуролхонанинг поли ва шифт тўсинлари қалинлиги 180 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли плиталардан ётқизилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуролхонанинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланади (арматураланади). Металл панжара сим чивиқларининг учлари девор ва плиталардан чиқарилган, оралиғи 500х500 мм бўлган ҳамда диаметри 12 мм дан кам бўлмаган анкерларга (металл штирларга) пайвандланади. Анкерларни деворга мустаҳкамлаш имкони бўлмаган тақдирда, 100х50х6 мм ўлчамли металл тасмалардан тайёрланган тўсиқ деталларини тўртта дюбель михлари ёрдамида темир-бетон ёки бетон сатҳларга отиб қоқишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуролхона пухта, эшик кесакисига зич мустаҳкамланган (мослаштирилган), соз бўлган иккита эшик билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи (асосий) эшик яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланиб, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилган бўлиши лозим. Ташқи (асосий) эшик қуролхонадан чиқиш томонга (ташқарига) очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички (қўшимча) эшик металл панжаралардан тайёрланиб, ички (уйма) ёки осма қулф билан жиҳозланади. Ички эшик қуролхонага кириш томонга (ичкарига) очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ва ички эшиклар секретлари бўйича ҳар хил бўлган қулфлар, ишончли қотиргичлар ва ошиқ-мошиқлар мосламаси билан жиҳозланади. Қулфлар ёки қулфлаш ускуналари ригеллари кўндаланг кесишмасининг майдони бўйича 3 см2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эшик ўрнининг (қутисининг) роми қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган металл профилдан (швеллердан, бурчакдан ва шу кабилардан) тайёрланиб, диаметри 2 мм дан ва узунлиги 130 мм дан кам бўлмаган, бир хил оралиқда жойлаштирилган камида ўнта металл штирлар ёрдамида деворга қотирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эшик ўрнини (қутисини) ромлаш ва қотириш учун пўлат профилдан ва пўлат сим чивиқли штирлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуролхонада дераза ўринларининг бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш дарчаси бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аввал қурилган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қуролхонанинг ички томонидан ёки ромлар ўртасига металл панжаралар ўрнатилиши, панжаралар симларининг учлари деворга 80 мм дан кам бўлмаган чуқурликда бетон ёрдамида қотирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи қаватда жойлашган қуролхоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қўшимча равишда қуролхонанинг ички томонидан металл ёки икки томонидан металл листлар билан қопланган ёғоч дераза эшиклари ўрнатилади. Ушбу эшикларда осма қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуролхонанинг ичкарисига чиқувчи вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг люклари ва туйнукларига хона ичига ўтиш имконини истисно этадиган диаметри 15 мм дан кам ҳамда катакчаларнинг ўлчами 100х100 мм дан катта бўлмаган металл панжаралар ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролхонанинг деворларида, шифт тўсинлари ёки полида муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун қолдирилган туйнукларнинг диаметри 200 мм дан катта бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуролхонанинг деворлари, шифт тўсинлари ва полини мустаҳкамлашда (арматуралашда) фойдаланиладиган, шунингдек эшик ва дераза ўринларидаги панжараларнинг металл сим чивиқлари (арматуралари) диаметри 15 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Сим чивиқлари 150х150 мм дан катта бўлмаган катакчаларни ҳосил қилган ҳолда ҳар бир кесишмасида пайвандланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Панжараларни пўлат сим чивиқларидан (пўлат арматурадан) тайёрлаш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қурол ва унинг ўқ-дориларини бевосита бериш ва қабул қилиш учун қуролхонада қуролни ўқлаш-ўқсизлантириш жойи томонидан махсус дарча жиҳозланиши лозим. Махсус дарча пол сатҳидан 110 см баландликда бўлиши, ўлчами 180х240 мм дан катта бўлмаслиги зарур. Махсус дарчанинг роми қалинлиги 5 мм дан ва токчасининг кенглиги 100 мм дан кам бўлмаган металл профилдан тайёрланиб, деворга ҳар иккала томонидан диаметри 12 мм дан ва узунлиги 130 мм дан кам бўлмаган камида иккитадан металл штирлар билан қотирилади ҳамда ички томонидан қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган лўкидон (тамба) ва осма қулф билан қулфланадиган металл эшикча билан жиҳозланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарча қутисини ромлаш ва қотириш учун пўлат профилдан ва пўлат сим чивиқли штирлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролни ўқлаш-ўқсизлантириш учун қуролхонадан ташқарида, унга ёндош бўлган хона ажратилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуролхонанинг ичи қуруқ бўлиши ҳамда сунъий ёки табиий равишда тортиб олувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қуролхоналарнинг қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуролхонада қўриқлаш техник воситалари ва тизимлари, ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардиясига хабарнома юборган ва хабарнома реестрига киритилган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларидаги қуролхоналарда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари рухсатномага эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролхона қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан махсус лойиҳаларга мувофиқ жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуролхонада ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш марказининг (пунктининг) бошқарув ва кузатув пультига уланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуролхонани Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширишнинг техник имкони бўлмаган тақдирда, у юридик шахс биносининг ташқи томонига жойлаштирилган баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг ташвиш сигналини кечаю кундуз ишловчи энг яқин қўриқлаш постига, шунингдек юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасига узатадиган автоном сигнализация воситалари билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилмаган ёки кечаю кундуз ишловчи қўриқлаш пости ҳамда қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонаси бўлмаган юридик шахсда қуролхонанинг жиҳозланишига йўл қўйилмайди.
(16, 17 ва 18-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуролхона икки (ташқи ва ички) доирали қўриқлаш, шунингдек ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Биринчи (ташқи) доирадаги қўриқлаш сигнализациясининг датчиклари хонага рухсатсиз кириб-чиқишни (очишни, бузишни) аниқлаш мақсадида эшикларга, деразаларга, қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш-қабул қилиш дарчасига, вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникациялари люклари ва туйнукларига ўрнатилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Иккинчи (ички) доирадаги қўриқлаш сигнализацияси датчиклари хона ичида рухсатсиз бегона шахсларнинг борлигини аниқлаш мақсадида қуролхона ичига ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг датчиклари хона ичига, у ердаги ёнғинга қарши вазият кескин ўзгарганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун ҳосил бўлиши ва бошқалар) ёки ёнғин юзага келганда ташвиш сигналини бериш учун ўрнатилади. Ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ёнғин чиққанлиги ёки бино ичидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўзгарганлигини аниқлаш ва сигнал беришга мўлжалланган тутунли, иссиқлик, ёруғлик ва/ёки комбинацияланган хабар бергичлар билан жиҳозланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг симлари электр узатиш қутисидан (коммутацион ускунадан) датчикларгача яширин тарзда, деворлар ёки шифт ости тўсиқларига чуқур киритилиб ва суваб ёхуд деворлар ва шифт ости панеллари ичига жойлаштирилиб ўтказилиши ҳамда унга шикаст етказилганида ишлаб кетадиган датчиклар билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг шлейфлари темир-бетон ва бетон қурилиш конструкциялари бўйлаб қувурларда фақат қуролхона ичида ётқизилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг сигнал берувчи ва таъминлаш кабеллари тасодифий равишда ёки қасддан шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланган бўлиши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ташвиш сигналини узатишда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари автоматик тарзда ишлаши лозим.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи унинг сутка давомида узлуксиз тарзда ишлашини таъминлайдиган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи асосий электр тизими ўчирилганда уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбасига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан таъминланган бўлиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари юридик шахс биносининг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг ташвиш сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасидаги махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни нур ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташвиш сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасидаги махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) узатилиши лозим. Ташвиш сигнали сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида, юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши лозим.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақловчи юридик шахслар раҳбарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақловчи юридик шахслар раҳбарларининг буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахслар жавобгардир.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 290-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2700-2, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўздавзахира» қўмитаси, Марказий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 июль

Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 2 июль

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 июль

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси И. ТУРАМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 2 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 2 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавзахира» қўмитаси раиси Ж. КАДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 2 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 3 июль

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори В. ТЯН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 3 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Ж. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 3 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Н. ИБРАГИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 6 июль

«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 6 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси Э. КУДРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 6 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэлтехсаноат» АК раиси Э. ИМИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 7 июль

«Ўзбекнефтегаз» МХК бошқаруви раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 7 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК бошқаруви раиси Ш. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 7 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 8 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори А. ФАРМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 9 июль

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 9 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Раёсати раиси С. АЮПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 392-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/2700-1/2055-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2700-2/0431-сон)