Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020 27.02.1999 йилдаги 92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.1999 йилдаги 92-сон
Date of entry into force
27.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020
Ҳужжат 09.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни олувчи томон хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойнинг эгаси ҳисобланган, яшаш жойида бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун узоқ вақт (12 ойдан ортиқ) ҳақ тўланмаган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш юзасидан қарзларни ундириш масаласини ҳал қилиш учун уй-жой белгиланган тартибда хатлаб қўйилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни ҳадя қилувчининг яқин қариндоши бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жойни ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун уй-жойнинг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан аниқланган рўйхатдан ўтказиш қийматининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқаролар — дипломатик корпус ходимларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқаролар — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига татбиқ этилмайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри мақоми тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92-сон