Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2015 11.02.1999 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 11.02.1999 йилдаги 66-сон
Date of entry into force
11.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2015
Ҳужжат 11.02.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет интизомига риоя қилиниши, бюджет маблағларининг белгиланган мақсадда сарфланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлашга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, молия органлари ва бюджет муассасалари раҳбарларининг эътибори бюджет интизомига қатъий ва изчил амал қилинишини таъминлаш зарурлигига қаратилсин ҳамда улар бюджет маблағларининг ноқонуний ва бошқа мақсадларга сарфланганлиги учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бюджет интизомини мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан доимий назоратни амалга ошириш, шу жумладан, қуйидагилар унинг асосий вазифаси этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органлари, бюджет муассасалари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек, бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;

штат-смета интизомига ва бюджет маблағларини хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш лимитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг бюджет жараёнига асоссиз аралашишлари ҳолларининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган давлат валюта маблағлари ва марказлаштирилган маблағлардан тўғри ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.

3. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат-тафтиш бош бошқармасининг вилоятлар ва туманлардаги таркибий бўлинмалари раҳбарлари бюджет интизоми бузилиши ҳоллари улар ходимларининг иштирокисиз аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат-тафтиш бош бошқармаси аппарати ходимлари бундан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг алоҳида муҳим ишлар бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги қарорлари бўйича тафтишлар ва текширишларга республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг сўровномалари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 28 декабрдаги 594-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка бюджет интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бюджет интизомини бузганлик учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларга нисбатан жарималар солиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 11 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
11 февралдаги 66-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари бўлади, улар ўз фаолиятида бевосита фақат Назорат-тафтиш бош бошқармасига бўйсунадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Назорат-тафтиш бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқнома кўрсатмаларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг думалоқ муҳри, штампи, фирма бланкалари бўлади ҳамда улар банк муассасаларида очиладиган махсус субсчётлар орқали бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бюджет ва молия қонунчилигига риоя этилишини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқнома кўрсатмалари, бюджет мажбуриятлари ижроси билан боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши таъминланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий бюджетларнинг қатъий бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органлари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек, бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида маблағ билан таъминланишини ва уларни кам таъминланган оилаларга маҳалла қўмиталари орқали берилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган марказлаштирилган бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларини коммунал хизматлар ва электр энергиясига сарфлаш лимитларига риоя этилишини мунтазам равишда текшириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет муассасалари томонидан штат-смета интизомига риоя этиш таъминланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан бюджет жараёнига ноқонуний аралашиш ҳолларининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат валюта маблағларининг тўғри ва белгиланган мақсадда сарфланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг молия ва бюджет интизомининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг маҳаллий бюджетларнинг ижро этилишини ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилишини тафтиш қилиш ва текширишлар (мониторинг)ни ташкил этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджет муассасаларининг харажатлар сметасининг ижроси ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя этиш бўйича фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари фаолиятини текшириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларининг, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишларини текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар аппаратлари харажатлари сметалари ижросини тафтиш қилиш ва текширишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари бўйича ахборотлар, маълумотномалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳайъат қарорлари ва буйруқлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича қарорларнинг молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли орган қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текширишларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг функцияларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар ижросига ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилинишини тафтиш қилиш ва текширишни (мониторинг) ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметасини бажариш ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича маҳаллий бюджет муассасалари фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ижро этилиши ва бюджет интизомига риоя этилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари харажатлари сметаси бажарилишини тафтиш қилиш ва текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш натижалари бўйича ахборотномалар, маълумотномалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текшириш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига кўрсатмалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан тафтишлар ва текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтиш ва текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, улар бўйича тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли органнинг қарори асосида хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича ҳудудий молиявий органлар фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш (мониторинг); барча даражалардаги бюджет муассасаларини харажатлар сметаси бажарилиши ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича тафтиш қилиш ва текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ҳудудий молия органлари ва бюджет муассасаларида пул ва бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоботлар, сметалар ва бошқа ҳужжатларни, моддий бойликлар мавжудлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли органнинг қарори асосида хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банк муассасаларидан, солиқ органларидан, бошқа идоралардан тафтишлар ва текширишлари ўтказиш пайтида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур маълумотлар ва ахборотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш, монтаж, тузатиш ишларини, бошқа ишларни назорат тартибида ўлчаш ва бошқа текширишлар учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ҳудудий молиявий органлар ва банк муассасалари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текшириш давомида пайдо бўлувчи масалалар, молия ва бюджет интизоми бузилиши ҳоллари бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек, маълумотномалар, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар муҳрланишини, қалбаки, сохталаштирилган ҳужжатлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда эса ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган объектлар раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий ва бюджет интизоми бузилишларини бартараф этиш, моддий зарарни ундириш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган тақдирда тафтишлар ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан ишни пухта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом талабларини сўзсиз бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текширишлар ўтказишда ҳудудий молия органлари, бюджет муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига малакали, принципиал, тўғри, асосли баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимига, ўтказилаётган тафтиш ва текширишлар махфийлигига қатъий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси раҳбариятини молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган ҳоллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Назорат-тафтиш бош бошқармаси қуйидаги ташкилий тузилмага эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси, унинг таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий молия органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджет муассасалари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.2. Валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.3. Ташкилий-услубий ишлар ва аудиторлик фаолиятини назорат қилиш бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидаги ташкилий тузилмага эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.2. Ташкилий-услубий ишлар бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш ҳамда валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Назорат-тафтиш бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи айни вақтда Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик режалар бўйича амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари зарур ҳолларда молиявий органлар ва бюджет муассасалари фаолиятини режадан ташқари тафтиш қилади ва текширади, махсус ваколатли органнинг рухсати бўйича эса хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади ва текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ КАДРЛАР ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари кадрлар таркиби барқарор ҳаётий принципларга эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ва иқтисодиёт олий ўқув юртларининг профессионал тайёргарлик кўрган ёш битирувчиларидан бутланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари ходимлари аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади. Аттестацияни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИНИИГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ходимларни ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рағбатлантиришлар ва интизомий жазолар қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат-тафтиш бошқармалари ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши бўйича буйруқлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текширишлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси ишини пухта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтишлар ва текширишлар ўтказишда қонун ҳужжатлари тўғри қўлланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий малака оширишга, ижро ва меҳнат интизоми мустаҳкамланишига қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири сақланишини ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.