Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2003 13.06.2002 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.06.2002 йилдаги 208-сон
Date of entry into force
13.06.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2003
Ҳужжат 13.06.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 майдаги ПФ 3076-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2002 йил 1 июлдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқнинг базавий ставкаси ҳамда савдо корхоналарининг қаерда жойлашганлигига ва сотиладиган товарларнинг турларига қараб ўзгарувчан коэффициентлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи ва чакана савдо корхоналари (чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари), умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушумдан (товар айланиши ҳажмидан) ягона солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун тадбиркорнинг базавий даромади даражасидан ва фойдаланиладиган майдон ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган қатъий белгиланган солиқнинг базавий ставкалари 4-иловага мувофиқ белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари савдо корхоналарининг қаерда жойлашганлигига қараб тасдиқланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлардан келиб чиқиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ҚорақалпоҒистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг уюшган савдосини таъминлаш учун халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга фирма дўконлари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтиришда кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушум ҳажмлари (товар айланиши ҳажми) сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг солиқ солишнинг белгиланган тартибига риоя этиши ва тўлиқ қамраб олиниши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторинг ўрнатсин, бунда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг бюджетга тўловлар тўлиқ тушишига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда танлаб текширишлар ўтказилишини назарда тутсин. Аниқланган тафовутларга ялпи тушумни яшириш сифатида қаралсин ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо фаолиятини юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътиборни қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг натижалари асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиқ солишга доир белгиланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлар миқдорларини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 13 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаш учун
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАР ВА ЎЗГАРУВЧАН КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏
Фаолият тури‎
‎‏
Солиқ солинадиган база‎
‎‏Бир ойдаги солиқнинг базавий ставкаси (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан карра миқдорда)

Ягона солиқнинг базавий ставкасига ўзгарувчан коэффициентлар‎‎

Тошкент ш.‎ вилоятлардаги шаҳарлар‎ туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлар‎
10 кишигача ишчиси бўлган турғун савдо шохобчалари орқали амалга ошириладиган чакана савдо‎ Умумий фойдаланиладиган майдон‎ ҳар кв.метр учун‎ 0,7—2,0‎ 0,5—1,5‎ 0,3—1,0‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган даромадига белгиланган ягона солиқ ставкасига сотилаётган товарлар турига қараб ўзгарувчан
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎

Товарларнинг номи‎

Коэффициент*
1‎ Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар‎ 1,5‎
2‎ Автомобиллар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар ‎ 2,0‎
3‎ Чарм ва мўйнадан тайёрланган буюмлар, кийим-бош ва пойафзал‎ 1,2‎
4‎ Қурилиш, пардозлаш материаллари ва қурилиш асбоб-ускуналари ва жиҳозлари ‎ 1,2‎
5‎ Маиший техника, ташкилий техника, ёритиш приборлари, алоқа воситалари, кино ва фототехника, шунингдек улар учун тегишли анжомлар‎
‎1,5‎
6‎ Мебеллар, гиламлар ва гилам буюмлари ‎ 1,5‎
7‎ Заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар‎ 1,5‎
8‎ Чинни ва биллур идишлар‎ 1,2‎
9‎ Бошқа товарлар, шу жумладан озиқ-овқат товарлари‎ 1,0‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*) Аралаш турдаги товарларни сотишда сотилаётган товарларнинг айрим турлари учун белгилангандан базавий коэффициентнинг энг юқори миқдори қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик корхона ёки микрофирманинг бир нечта савдо шохобчалари мавжуд бўлган тақдирда белгиланган даромадига ягона солиқ суммасини ҳисоблаш тегишли базавий ва ўзгарувчан коэффициентларни қўллаган ҳолда ҳар бир савдо шохобчаси бўйича алоҳида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушум(товар айланмаси ҳажми)дан олинадиган ягона солиқ
СТАВКАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тўловчилар‎‏

Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи тушум ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида):‎‎

шаҳар ва қишлоқ жойларда‎

узоқ ва тоғли туманларда‎
Улгуржи, чакана савдо корхонаси‎ 5‎ 3‎
Умумий овқатланиш корхонаси‎ 10‎ 7‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқнинг
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎‏
Фаолият тури‎‏*
Солиқ солинадиган база ‎‏

‎‏Қатъий белгиланган ойлик солиқнинг базавий ставкаси (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан карра миқдорида)

Қатъий белгиланган базавий ставкага ўзгарувчан коэффициентлар‎‎

Тошкент ш.‎

вилоят шаҳарлари‎

туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлар‎
I. Савдо фаолияти‎‎‎
1.1.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо:‎
Озиқ-овқат товарлари‎‏
10м2 гача 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) ‎‏‎ 10
0,7—2,0‎
‎‏
0,5—1,5‎
‎‏
0,3—1,0‎

0,3‎

Ноозиқ-овқат товарлари шу жумладан:
‎ заргарлик буюмлари ‎
10м2гача 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) ‎ 10
‎1,2 ‎

‎0,7—2,0‎

‎0,5—1,5‎

‎0,3—1,0‎
автомобиллар‎‏
10м2гача‎ 10‎
‎0,7—2,0‎‏

‎0,5—1,5‎

‎0,3—1,0‎‏

10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун)‎

0,9‎

мебель‎‏

10м2гача‎ 10‎
‎0,7—2,0‎‏
‎‏
0,5—1,5‎
‎‏
0,3—1,0‎
10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) ‎ 1,0‎

‎қурилиш материаллари‎
10м2гача 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) ‎ 10
‎0,6 ‎

‎0,7—2,0‎

‎0,5—1,5‎

‎0,3—1,0‎
Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан)‎‏
10м2гача‎ 10‎ ‎‏
0,7—0,2‎
‎‏
0,5—1,5‎
‎‏
0,3—1,0‎
10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учунгача‎ 0,4‎
1.2.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Турғун савдо шохобчалари ташкил қилмасдан, шу жумладан бозорларда:**)‎
‎Озиқ-овқат товарлари, шу жумладан:


‎12‎


‎0,7—0,2‎


‎0,5—1,5‎


‎0,3—1,0‎
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари***)‎ 10‎ 0,7—1,5‎ 0,4—1,2‎ 0,3—1,0‎
Ноозиқ-овқат товарлари, шу жумладан:‎ 15‎

‎0,7—2,0‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
0,5—1,5‎‏
‎‏
‎‏
0,3—1,0‎‏
заргарлик буюмлари‎ 20‎
автомобиллар, мебел‎ 30‎
Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан)‎ 15‎
1.3.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Улгуржи савдо, улгуржи-чакана савдо ва савдо-воситачилик фаолияти****)‎
Озиқ-овқат товарлари, шу жумладан:‎ 45‎ 1,0—2,0‎ 0,5—1,5‎ 0,3—1,0‎
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари‎ 30‎ 1,0—1,5‎ 0,4—1,2‎ 0,3—1,0‎
Ноозиқ-овқат товарлар, шу жумладан:‎ 45‎
заргарлик буюмлари, мебель, қурилиш материаллари‎ 50‎ 1,0—2,0‎ 0,5—1,5‎ 0,3—1,0‎
Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан)‎ 45‎
II. Умумий овқатланиш‎ овқатланиш ўринлари сони‎ 4‎ 1,0—2,0‎ 0,6—1,2‎ 0,4—1,0‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*) Фаолиятнинг бир нечта тури билан шуғулланувчи жисмоний шахс солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**) Кўрсатилган ставкалар «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамиятида савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***) Шахсий ёрдамчи хўжаликда ўстирилган чорва моллари, нутрия, балиқ, парранда (тирик ҳолда ёки уларнинг сўйилган ҳолдаги хом ва қайта ишланган маҳсулотлари), шунингдек табиий ва қайта ишланган ҳолдаги асаларичилик ва деҳқончилик (гулчиликдан ташқари) маҳсулотлари билан савдо қилиш бундан мустасно. Деҳқон хўжалиги фуқаросидаги мавжуд маҳсулотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган белгиланган намунадаги маълумотнома билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
****) Солиқ солиш мақсадида улгуржи савдо деганда жисмоний шахсларнинг бозорларда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус белгиланган жойларда ва турғун савдо шохобчаларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган муайян шахсга (аҳолига) товарлар сотиш билан боғлиқ савдо фаолиятидан бошқа барча савдо турлари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун белгилаб қўйилган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тадбиркорлик фаолияти турига, фаолият жойига (шаҳар, туман, шу жумладан қишлоқ жой) кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 92-модда, 13-сон, 108-модда, 21-сон, 167-модда, 24-сон, 200-модда)