1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грант ёрдами ажратиш тўғрисида 2013 йил 3 декабрдаги Ҳадли Битимга мувофиқ Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятида касб-ҳунар таълими салоҳиятини кучайтириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида Самарқанд шаҳрида 240 ўқувчи ўрнига, 60 ўринли ётоқхонага эга бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш учун 5,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант (кейинги ўринларда грант деб аталади) бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 июндаги 339-ф-сон фармойишини бажариш юзасидан Марказ қурилиши учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Самарқанд шаҳрида умумий майдони 1,6 гектар бўлган ер участкаси ажратилганлиги, қурилиш участкасини тайёрлаш, коммуникация тармоқларини ўтказиш, дастлабки рухсат берувчи ҳужжатларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грант маблағлари ҳисобига четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни қуриш доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (кейинги ўринларда KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси деб аталади) объектнинг буюртмачиси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахсларни ўқитиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш: автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар), пайвандлаш ва чилангарлик ишлари (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари) электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича — ходимларни, ҳар йили ўқитиладиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда касб-ҳунарга тайёрланганлиги (қайта тайёрланганлиги) тўғрисидаги дипломнинг ва қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бўйсундирилсин, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлар ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлардан 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сонли буйруғи билан тасдиқланган Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент (рўйхат рақами 3472, 31.10.2023 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ устави ҳамда Марказ ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш ва якуний малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин, бунда қабул ўқиётганларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жисмоний шахс) шартнома мавжуд бўлганда, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмалари бўйича танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказнинг моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвали ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа доирасида Марказнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилишини ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
20__ йилда______________________________________________________________ мутахассислиги бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўлиқ курсини тамомлади. Марказ аттестация комиссиясининг 20__ йил «___» _______даги № ______ қарори бўйича