Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2023 11.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2670
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 11.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2670
Date of entry into force
18.05.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2023
Ҳужжат 18.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2022 йил 17 ноябрдаги 8-mh-сонли ««Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2670-2, 28.11.2022 й.) асосан 2023 йил 1 февралдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Экстернат тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир У. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экстернат тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган таълим олувчиларни экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб
Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстернат — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерн — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда аттестациядан ўтказиладиган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернлар мазкур Низом асосида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Экстернларни аттестациядан ўтказиш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб
Экстернлар рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аттестация тегишли давлат таълим стандартлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиғининг буйруғи билан ҳар йили 1 мартга қадар аттестация ўтказиш учун тегишли ҳудуд марказида жойлашган битта умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Экстернлар тегишли йилнинг 1 майига қадар (шу куни ҳам) мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерннинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерннинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Экстерн томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганда, бу ҳақда Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерннинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерннинг туғилган йили, санаси ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерннинг доимий яшаш жойи ва телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолар (ўзлаштириш) табелига кўра сўнгги ўқиган синфи, агар ўқиган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза ва бошқа ҳужжатлар топширилган сана ва ҳужжатларни қабул қилиб олган шахснинг имзоси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ариза билан мурожаат қилган экстернлар рўйхати ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан (1 майдан) бошлаб икки иш куни ичида мактаб директори томонидан тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экстернлар рўйхати ҳудудий бошқармалар томонидан, улар мактаблардан олинган кундан бошлаб бир кун ичида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб
Экстернларнинг аризаларини кўриб чиқиш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Экстернларнинг аризалари мактаб педагогик кенгаши томонидан тегишли йилнинг 10 майига қадар кўриб чиқилади ва экстернни аттестацияга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор экстернларнинг танишиши учун аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Экстернлар қонун ҳужжатларида мактаб битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Экстернларни аттестациядан ўтказиш Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Экстерн 9-синфдаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан, аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Экстерннинг 9-синфдаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9-синфда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Меҳнат таълими», «Жисмоний тарбия» фанлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Узрсиз сабабларга кўра аттестацияга келмаган экстернлар, жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта аттестациядан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узрли сабабларга кўра, аттестацияда қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, жорий ўқув йилида қайта аттестациядан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Касаллиги туфайли экстерн мактабга шахсан ўзи кела олмаса, унинг (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) мурожаатига асосан, мактаб директори томонидан ушбу экстернга уй шароитида аттестациядан ўтиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Экстернларнинг аттестацияси натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва мазкур баённоманинг юқори ўнг бурчагига «eksternat» сўзи ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Экстернларнинг аттестацияси тамом бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида мактаб директори томонидан ёзма равишда ҳисобот тайёрланиб, тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳудудий бошқармалар томонидан мактаб директорининг ҳисоботи олингач, икки иш куни ичида ушбу ҳисобот асосида маълумот (ўтказилган аттестация натижалари бўйича) тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Экстернларнинг шаҳодатномалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб
Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Экстерн томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Экстернлар томонидан топширилган ҳужжатлар, Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтари, аттестация баённомалари ва аттестация билан боғлиқ бошқа материаллар 3 йил давомида аттестация ўтказилган мактабда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 236-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)