Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996 13.11.1992 йилдаги 5-4ПЛ-92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 13.11.1992 йилдаги 5-4ПЛ-92-сон
Date of entry into force
13.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 40-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича қонунларни асосан тўғри қўлламоқдалар. Шу билан биргаликда уларнинг фаолиятида иш ҳолатларини ва айбдорнинг шахсини таъриф-тавсифловчи маълумотларни юзаки текшириш фактлари, содир этилган жиноий ҳаракатларни квалификация қилишда ва қилинган жиноят учун жазо тайинлашда хатога йўл қўйиш ҳоллари учрамоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятнинг субъектив томонларини тўғри аниқламаслик, айрим ҳолларда, судларни жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказишни ёки эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришни қасддан одам ўлдиришдан, шунингдек қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишни бошқа жиноят составларидан фарқлай олмаслигига сабабчи бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўпинча безорилик орқасида одам ўлдиришга, жуда раҳмсизлик билан одам ўлдиришга, жабрланувчининг хизмат ва жамоат бурчини бажариш муносабати билан ўлдиришга, икки ёки бир неча кишини ўлдиришга оид ишлар бўйича айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда хатога йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғараз ният одам ўлдирилгандан сўнг юзага келган ёки бундай мақсад бўлмаган ҳолларда одам ўлдириш ҳаракатлари, баъзан ғаразлик билан одам ўлдириш деб нотўғри квалификация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир неча киши иштирокида одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни судлар томонидан кўришда ҳам айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишдаги хатолар учраб туради. Судлар ҳар доим ҳам ҳар бир судланувчининг жиноятни содир этишдаги хатти-ҳаракатлари ва тутган ўрнини аниқламайдилар ва айрим ҳолларда жабрланувчининг ҳаётидан маҳрум этишда бевосита қатнашмаган шахсларни, шунингдек жабрланувчини ўлдириш мақсади бўлмаган ва бошқа жиноят иштирокчиларида бундай ният бўлганлигини билмаган шахсларни асоссиз равишда одам ўлдириш жиноятининг биргаликда бажарувчилари деб топадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасида кўзда тутилган айрим айбни оғирлаштирадиган ҳолатларни изоҳлашда ҳам якдиллик йўқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларнинг эътибори ҳар бир жиноят ишини кўришда мажбурий ҳисобланган содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда текшириш тўғрисидаги қонун талаби айниқса, одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича инобатга олиниши кераклигига қаратилсин, чунки қонун айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда бу жиноятни содир этган айбдорга ўлим жазосини қўллашни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки терговнинг тўла ўтказилмаганлиги ва бир томонлама юргизилганлиги натижасида ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган одам ўлдириш жиноятининг барча ҳолатлари аниқланмаган ҳолларда ва бу камчиликларни суд мажлиси вақтида тўлдириш мумкин бўлмаса, иш қўшимча терговга юборилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Содир этилган ҳаракатни тўғри баҳолаш ва жазо тайинлаш учун одам ўлдиришнинг сабаблари, мақсади ва усули муҳим аҳамиятга эга эканлигини назарга олиб, судлар, барча ҳолларда, бу ҳолатларни аниқлашлари зарурдир. Шунинг билан биргаликда ҳукмда судлар томонидан қилинган хулосаларни асословчи аниқ далиллар келтирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судлар қасддан одам ўлдириш учун жазо тайинлашда айбдорнинг ижобий ёки салбий томондан таъриф-тавсифловчи маълумотларни аниқлаш жиддий аҳамиятга эга эканлигини назардан четда қолдирмасликлари лозим. Шу баробар жабрланувчининг шахсига оид маълумотларни, унинг айбдор билан ўзаро муносабатини, шунингдек воқеа содир бўлган вақтдаги хатти-ҳаракатини ҳам текшириш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбланувчининг руҳий томондан соғломлигига шубҳа бўлган тақдирда суд руҳшунослик экспертизаси ўтказиш, зарурият туғилганда эса шахсни тегишли тиббиёт муассасасига ётқизиб кузатув олиб бориш тўғрисида экспертиза тайинлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бир неча шахс жавобгарликка тортилаётган қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар ҳар бир судланувчининг жиноятда иштироки характери ва даражасини текширмоғи даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунинг билан биргаликда одам ўлдириш мақсади билан биргаликда ҳаракат қилган ва жабрланувчининг ҳаётидан маҳрум этишга бевосита қатнашган шахслар жиноятни бажарувчилари деб танилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар томонидан биргаликда жиноят содир этилганда судлар алоҳида хавфли рецидивист ёки илгари қасддан одам ўлдирган шахслар томонидан одам ўлдиришни кўрсатувчи аломатлар фақат шундай ҳолатлар тегишли бўлган жиноят иштирокчиларининг ҳаракатларини квалификация қилишда эътиборга олинишини кўзда тутмоқлари даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Судлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддаси ёки 81-моддасида жавобгарлик белгиланган қасддан одам ўлдириш тўғри қасд билан, ҳамда эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкинлигини назарда тутишлари лозим. Қонун мазмунига кўра одам ўлдиришга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан бўлиши мумкин, яъни айбдорнинг ҳаракатлари у ўлим юзага келишини олдиндан билган ҳолда, шуни хоҳлаб, ҳаракат қилганлигидан далолат бериши, аммо ўлим унинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келмаган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизликдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбдорнинг қасди тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар содир этилган жиноят ҳолатларининг барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва, жумладан, жиноят усули ва қуролини, жароҳатларнинг сонини, характерини, жойлашишини ва бошқа етказилган шикастларни /масалан, инсоннинг ҳаёти учун муҳим жойига/, жиноий ҳаракатларнинг тўхташ сабабларини ва ҳ. к., шунингдек айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атворини, уларнинг ўзаро муносабатини, жиноят содир этилгандан кейинги айбдорнинг ҳаракатлари характерини эътиборга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди билан ўзи ва бошқа шахснинг қандай бўлмасин моддий манфаатдор бўлишига /пул,буюм, мулк, мулкий ҳуқуқ, уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи ва ҳ. к./ ёки моддий жавобгарликдан қутилишига /қарз, нафақа тўлаш ва ҳ. к./, шунингдек бошқа ғараз мақсадларга эришиш истаги билан содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда босқинчилик жараёнида қасддан одам ўлдирилса, содир этилган жиноий ҳаракатни қайд этилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилмоқ даркор, чунки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди босқинчиликни ўз ичига қамраб олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбдорнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди билан квалификация қилишда судлар, одам ўлдириш жинояти фақат қандай бўлмасин моддий манфаатга эга бўлиш нияти айбдорда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин юзага келган ҳоллардагина ғараз мақсадда содир этилган деб танилишини эътиборга олишлари керак. Агарда бундай ният одам ўлдирилгандан сўнг пайдо бўлган бўлса, унинг ҳаракатларини тегишлича одам ўлдириш ва ўғирлик деб квалификация қилиш лозим бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди билан айбдорнинг атрофдагиларга ўзини қарши қўйиш, уларга илтифотсизлигини намойиш этиш истаги билан жамоат тартибини ошкора менсимаган ҳолда жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилиш, жамоат тартибини ва ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш орқасида қасддан одам ўлдириш ҳаракатларини квалификация қилиш керак. Ташқаридан қараганда безорилик туйғулари билан одам ўлдириш кўпинча сабабсиз ёки одам ўлдиришга арзимас баҳонани сабаб қилиб содир этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда айбдор томонидан безорилик туйғулари билан одам ўлдиришдан ташқари жамоат тартибини қўпол равишда бузиш ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар ҳам қасддан содир этилган бўлса, у томонидан содир этилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди ва 204-моддаси билан квалификация қилиш керак бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рашк орқали, ўч олиш мақсадида ва бошқа шахсий муносабатлар замирида юзага келган қасддан одам ўлдириш, уларни қаерда содир этилишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди билан квалификация қилинмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 3 банди билан жабрланувчининг хизмат ёки жамоат бурчини амалга оширишдаги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида, шунингдек бундай фаолиятни бажариши муносабати билан ўч олиш ниятида содир этилган одам ўлдириш ҳаракатлари квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат бурчини бажариш деганда ҳар қандай шахснинг унга хизмат вазифасини бажариши муносабати билан юклатилган барча фаолияти, жамоат бурчини бажариш деганда эса фуқаролар томонидан уларга махсус топширилган жамоат мажбуриятлари, шунингдек жамоат ёки айрим шахсларнинг манфаати учун қилинган бошқа ҳаракатлар /қонун бузишларни олдини олиш, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ҳокимият органларига хабар бериш ва ҳ. к./ тушунилмоғи лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агарда айбдор икки ёки бир неча кишини ўлдириш ягона мақсади билан икки ёки бир неча кишини ўлдирса бундай одам ўлдириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 4 банди билан квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир одам ўлдирилиб иккинчисининг ҳаётига суиқасд қилинганда, икки ёки бир неча кишини ўлдириш жиноятини охирига етказилган деб баҳолаб бўлмайди, чунки бу вазиятда икки ёки бир неча кишини ўлдириш тўғрисидаги жиноий мақсад айбдорнинг эркига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келиши натижасида охирига етказилмайди. Бундай ҳолларда жиноий ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 81-моддаси ёки 80-моддаси ва 15, 80-моддасини 4 банди билан квалификация қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I0. Қасддан одам ўлдиришни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 6 банди билан квалификация қилишда қонун жуда раҳмсизликни одам ўлдиришнинг усули билангина эмас, балки айбдорнинг жуда раҳмсизлигини намоён этувчи бошқа ҳолатлар билан ҳам боғлашлигини эътиборга олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жуда раҳмсизликнинг белгилари, жумладан: жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин ёки одам ўлдириш жараёнида қўлланилган қийнаш, азоблаш ёки ўликни таҳқирлаш ҳолларида, шунингдек одам ўлдириш айбдор томонидан атайлаб жабрланувчини қаттиқ азоблаш усули билан содир этилганда /жуда кўп миқдорда жароҳат етказиш, азоблайдиган заҳар бериш, инсонни тириклигича ёқиб юбориш, узоқ муддат озиқ-овқат, сув бермаслик ва ҳ. к./ намоён бўлади. Шунингдек айбдор ўзининг ҳаракатлари билан уларга азоб-уқубат бераётганини англаган ҳолда жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдирганида ҳам жуда раҳмсизлик аломатлари ифода бўлиши мумкин. Жиноятни яшириш мақсадида ўликни йўқ қилиш ёки бўлакларга бўлиш одам ўлдиришни жуда раҳмсизлик билан квалификация қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар сифатида қаралиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар, кўп миқдорда тан жароҳатлари етказиш, шунингдек жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдиришдек жуда раҳмсизликнинг аломатлари мавжуд бўлсада, жабрланувчи томонидан қилинган зўрлик ёки оғир ҳақорат туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир этилган одам ўлдиришни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 82 ёки 84-моддаси билан квалификация қилиниши кераклигини эътиборга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қасддан одам ўлдиришни кўпчиликнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усуллар билан қилинган деб квалификация қилиш учун айбдорнинг, муайян шахсни ўлдириш мақсадини амалга оширишда, ягона одам учунгина эмас, балки бошқаларга нисбатан ҳам хавфли бўлган одам ўлдириш усулини қўллаганлигини англаганлиги аниқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа шахсларга тан жароҳатлари етказилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 6 бандидан ташқари қасддан баданга шикаст етказишни кўзда тутувчи жиноят кодексининг моддалари билан ҳам квалификация қилиниши даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Номусга тегиш билан боғлиқ одам ўлдириш деганда номусга тегиш жараёнида ёки номусга тегишни яшириш мақсадида қасддан одам ўлдиришни, шунингдек номусга тегишда қаршилик кўрсатганлиги учун ўч олиш мақсадида содир этилган одам ўлдиришни тушунмоқ керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда бир-биридан алоҳида бўлган иккита жиноят содир этилишини назарга олиб содир этилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 8 банди ва 94-моддаси билан квалификация қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Айбдорнинг бошқа миллатга, ирққа, динга мансуб шахсни муайян миллат ва ирққа мансублиги, диний эътиқоди ёки ўз миллати ва ирқининг урф-одатларини, диний эътиқодини амалга оширгани учун қасддан ўлдириш ҳаракатлари, шунингдек оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 9 банди билан квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий тартибсизликлар жараёнида айбдор томонидан қасддан одам ўлдиришдан ташқари қирғин солиш, вайрон қилиш, ўт қўйиш ва шунинг каби бошқа жиноятлар ҳам содир этилса, унинг ҳаракатлари жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилинмоғи даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 10 банди муқаддам қасддан одам ўлдирган (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш ёки она томонидан гўдак боласини ўлдириш, шунингдек зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришдан ташқари) шахс томонидан, айбдор биринчи жинояти учун судланган-судланмаганлигидан қатъий назар, қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такрорий равишда қасддан одам ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш учун жавобгарлик, айбдор муқаддам одам ўлдирган ёки суиқасд қилганлигидан, жиноятни қилишда бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлигидан қатъий назар, вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда айбдордан муқаддам содир этган қасддан одам ўлдирганлиги учун судланганлиги амнистия ёки авф этиш йўли билан олиб ташланса, ёҳуд қонунда белгиланган тартибда бекор қилинса ёки олиб ташланса, шунингдек одам ўлдириш жиноятини содир этган вақтга келиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган муқаддам содир этган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш муҳлатлари ўтган бўлса, одам ўлдириш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 10 банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини икки ёки ундан ортиқ бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари шу ҳолатларни кўзда тутган барча бандлар билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолларда жазо ҳар бир банд бўйича алоҳида тайинланмаслиги керак, аммо жазо тайинлашда айбни оғирлаштирадиган бир неча ҳолатлар борлиги инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агарда айб мазмунини ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса суднинг, жиноят-процессуал қонунга кўра, суд жараёнининг барча босқичида ҳам, ишни қўшимча терговга юбормасдан айбдорнинг ҳаракатлари квалификациясини ўзгартиришга ҳақи йўқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни кўзда тутувчи жиноят кодекси моддасининг нотўғри тадбиқ этилган бандини судлар томонидан шу модданинг бошқа бандига алмаштириш фақат квалификациянинг ўзгариши айб мазмунини ўзгаришига ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузилишига сабаб бўлмаган ҳоллардагина мумкин бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 4, 5, 6, 10 бандларида кўрсатилган ҳолатларда тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш, шунингдек зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдириш ҳаракатлари айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш деб квалификация қилинмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Айбдорнинг ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқари чиқиб содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 150-моддасини 2 қисмида кўрсатилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Банда иштирокчилари томонидан ҳужум вақтида содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари бандитизм ва қасддан одам ўлдириш зайилида содир этилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилиниши даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Алоҳида хавфли рецидивист ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахс томонидан тузалиш йўлига кирган маҳбусларни даҳшатга солишда (террор қилишда) ёҳуд маъмуриятга ҳужум қилишда содир этилган қасддан одам ўлдириш жиноят қонунининг қасддан одам ўлдириш ва ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалари билан квалификация қилиниши керак, чунки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 67-моддасини диспозицияси жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этилишини қамраб олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қасддан одам ўлдиришда айбдор бўлган шахсларга жазо тайинлашда судлар алоҳида ёндошиш тартибига қаттиқ риоя қилиш кераклигига эътиборларини қаратишлари зарур. Шу билан биргаликда судлар ўлим жазоси фавқулодда жазо чораси эканлигини ва айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун қонун уни тадбиқ этишга йўл қўйишини, аммо бу жазони қўллашни талаб этмаслигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлим жазосини тайинлаш масаласи содир этилган жиноят тафсилотларини эътиборга олиб, ҳар бир ҳолатда, алоҳида ҳал қилиниши керак. Ўлим жазоси тайинланган барча ҳолларда ҳам ҳукмда бундай жазони тайинлаш сабаблари кўрсатилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги жиноят ишларини биринчи босқич судларида кўрилиши устидан кассация ва назорат босқичи судлари тегишли назоратни таъминлашлари, қабул қилинган ҳукмларнинг қонунийлигини ва асослантирилганлигини синчиклаб текширишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1978 йил 24 майдаги 2-сонли ва 1983 йил 12 декабрдаги 8-сонли, шунингдек ССРИ Олий Суди Пленумининг 1975 йил 27 июндаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» ги қарорлари кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси У. МИНГБОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг аъзоси И. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 13 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-4ПЛ-92-сон