23.04.2015 йилдаги 100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.04.2015 йилдаги 100-сон
Date of entry into force
27.04.2015
Ҳужжат 27.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортда соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юришни ва ҳаво транспортида имтиёзли юришни тегишли равишда таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда қопласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 23 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқини, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар бериш (кейинги ўринларда бепул ва имтиёзли юриш деб аталади) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш тадбирлари ушбу Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бепул ва имтиёзли юришга чипталарни бериш (сотиш), ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш чипталари «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ваколатли бўлинмалари орқали берилади (сотилади). Ҳаво транспортида юриш қийматининг 50 фоизи миқдоридаги чегиришлар, аэропорт йиғимларини ҳисобга олмаган ҳолда, юриш тарифларидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш учун чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли филиаллари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспортнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари айни бир вақтда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тегишли кассасига кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар (паспорт ҳамда ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ваколатли бўлинмалари берилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказадилар ва ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритадилар ҳамда чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари бепул ва имтиёзли юришга чипта олинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш учун чипталар бериш (сотиш) купели вагон тарифи бўйича, ҳаво транспортида имтиёзли юришга — эконом (режали) класс тарифи бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бепул ва имтиёзли юришга харажатларни қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юришини таъминлаш харажатлари ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юриш харажатларини қоплаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатларнинг реестрларини ва Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ўз навбатида 5 иш куни мобайнида ушбу маблағларни «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул ва имтиёзли юриш чипталари билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият ушбу Низомга мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раҳбарларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик бепул ва имтиёзли юришга чипталар олувчиларга юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари сарфларининг асосланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 199-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)