Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2018 17.02.2000 йилдаги 57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.2000 йилдаги 57-сон
Date of entry into force
17.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2018
Ҳужжат 17.02.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-5343-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштиришга доир вазифалардан келиб чиққан ҳолда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтириш, тадбиркорлар фаолиятини фаоллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларининг ишончли кафолатини таъминлаш, кичик ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султоновга Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини суст ташкил этганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг янгиланган таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ўз фаолиятида эътиборни қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилишга қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши устидан мониторинг ўтказиш, тадбиркорларнинг улар фаолиятига ҳокимият ва бошқарув органларининг асоссиз аралашувидан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорларга кредит ва кичик кредит олишда кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари ва таклифлари танлов асосида саралаб олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорларга моддий-техника ресурслари олишда ҳамда уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш мониторингини амалга ошириш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлар ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш, кичик ва ўрта бизнес учун консалтинг, лизинг, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ишчи органи функцияларининг тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Адлия вазирлиги тузилмасида ходимлари сони 12 нафардан иборат бўлган Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ходимлар сони 2-иловага мувофиқ бўлган тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бошқарма ва бўлимларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун ҳужжатларига ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат органлари ўтказаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш чора-тадбирларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта корхоналар, хусусий тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш, давлат тузилмалари ва амалдорлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан зимдан қаршилик кўрсатишнинг барча ҳоллари устидан мониторингни амалга ошириш. Ҳар бир ҳолат бўйича айбдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги марказий аппаратининг 6 ходимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг иккитадан, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари адлия бошқармаларининг биттадан ходимининг жорий харажатлари учун қўшимча маблағларни назарда тутсин. Бошқарма ва ҳудудий бўлимларнинг қолган ходимлари ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар тузилмасини қайта кўриб чиқсин, Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бошқармаси ва бўлимлари тузилмасини ҳамда улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари оғишмай бажарилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларига қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, бузилиш сабабларини, сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳақ-ҳуқуқларини бузувчи ҳаракатларини ёки қарорларини тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларини, уларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида судларга, шу жумладан, хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов бошчилигида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 июлдаги 335-ф-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 мартдаги 118-ф-сон фармойиши 1-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўлимларининг штатдаги ходимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Вилоятлар‎

Ходимлар сони‎

1.‎

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари‎

4‎

2.‎

Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари‎

3‎

3.‎

Тошкент шаҳри‎

5‎

Кейинги таҳрирга қаранг.