06.05.2002 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2002 йилдаги 154-сон
Date of entry into force
06.05.2002
Ҳужжат 10.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва улар юкларини божхонада расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2002 йил 1 июндан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 ноябрдаги 518-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 462-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган товарлардан қўшилган қиймат солиғи, божхона божлари ва йиғимлар ўрнига ягона божхона тўлови тўлашни назарда тутувчи божхона тўловлари ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган акциз солиғи солинадиган товарларга амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ставкалар бўйича акциз солиғи солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 сентябрдаги 335-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 ноябрдаги 518-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 462-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Ягона божхона тўловини ундириш ва унинг суммасини давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда табақалаштирилган ставкалар қўлланилиши назарда тутилсин, улар олиб келинадиган товарларнинг физик ўлчов бирликлари ва божхона қиймати билан ўзаро мувофиқлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда товарларнинг хусусиятидан, миқдоридан ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши даражасидан келиб чиқиб товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда олиб чиқилган ва олиб кирилган товарлар ҳажмларининг божхона органларида электрон ҳисобга олиниши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин (маълумотлар ҳар чоракда солиқ органларига берилган ҳолда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат солиқ қўмитаси Назорат-тафтиш бош бошқармасининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилувчи жисмоний шахсларда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда товар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилади;
(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари сотувчи улгуржи ва чакана савдо субъектларида, шунингдек умумий овқатланиш субъектларида алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибга мувофиқ сотилишини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида ахборот тақдим этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 9-сон, 68-модда, 17-18-сон, 142-модда; 2003 й., 1-2-сон, 12-модда, 20-сон, 187-модда; 2004 й., 44-сон, 462-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)