Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 19.03.2002 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2002 йилдаги 88-сон
Date of entry into force
19.03.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжат 12.12.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИШ ҲАҚИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2002 йил 1 апрелдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаши тақиқлансин, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно, ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банклари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли кафолат билан, шу жумладан юқори ликвидли мол-мулк гарови асосида (шу жумладан корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари, транспорт воситалари ҳамда бошқа ликвидли активлари) иш ҳақи тўлаш учун хўжалик юритувчи субъектларга кредитлар берсинлар. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар, кейинчалик белгиланган тартибда уни сотиш ҳуқуқи билан тижорат банкининг мулкига ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда банкоматлар тармоғини кўпайтирган ҳолда электрон пластик карточкалар воситасида иш ҳақи тўлашга доир банк хизматлари ҳажмини кенгайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларининг рағбатлантирувчи ролини оширишни, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткаларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда хабардор қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назоратни кучайтирсин ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, касаба уюшмаларининг тармоқ кенгашларига вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва у ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа шартномаларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа норматив ҳужжатларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин, чора-тадбирларда иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун иш берувчиларнинг моддий жавобгарлиги чоралари назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги, шунингдек иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланмаганлиги ёхуд иш ҳақи тақиқланган шаклда тўланганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари раҳбарларининг жавобгарлигини, шу жумладан моддий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 41-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)