24.12.2014 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2014 йилдаги 361-сон
Date of entry into force
31.12.2014
Ҳужжат 22.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда санаторийда соғломлаштириш ҳисобига уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази тузилмасида ходимларининг сони 4 нафардан иборат бўлган Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси тўғрисида низомни тасдиқласин, унда ходимларга бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устама белгилашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 30 декабргача бўлган муддатда барча уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилишини таъминласин, унинг натижаларига кўра ҳар бир уруш ва меҳнат фронти фахрийсига санаторийда соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 20 январгача бўлган муддатда — уруш ва меҳнат фронти фахрийларини 2015 йилда санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари шакллантириш ишлари ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 февралгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режасининг, ҳар бир санаторийда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар бир ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 15 февралгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган чекланган суткалик харажатларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан 2015 йилда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 мартдан бошлаб — уруш ва меҳнат фронти фахрийларига 2015 йил учун соғломлаштиришга йўлланмалар берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарори 3-иловасига мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
361-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) юбориш тартибини, шунингдек уларни соғломлаштириш шарт-шароитларини, муддатларини ва давомийлигини, йўлланмалар қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Нуроний» жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун киритилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бошқа тоифалари ушбу санаторийда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда кузатувчи шахс учун тўлов асосида қўшимча йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларига қарашли санаторийларда, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринлар сони параметрларидан келиб чиққан ҳолда, ўринлар фонди (квотаси)нинг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жой ажратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 1 сентябргача бўлган муддатда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар йили уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари олингандан кейин ўн кун муддатда рўйхатларни уруш ва меҳнат фахрийлари яшайдиган жойдаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тиббиёт муассасалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан тақдим этилган уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари бўйича ҳар йили 15 октябргача бўлган муддатда уруш ва меҳнат фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар, унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилади, ушбу карта расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой мобайнида амал қилади ва йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда, уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг саломатлиги ўзгарган тақдирда санаторий-курорт картасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тиббиёт муассасалари ҳар йили 20 октябргача бўлган муддатда диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рўйхатини соғломлаштиришнинг талаб қилинадиган йўналишини ва тавсия этилаётган муддатини кўрсатган ҳолда тузадилар, рўйхатни туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тиббиёт муассасаси раҳбари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатлари таъминланиши учун, шунингдек тиббиёт ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги ва уларнинг фахрийнинг саломатлиги ҳолатига мос келиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш ва уларни олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Санаторийга йўлланма олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспортининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзини кузатиб бораётган шахс тўғрисидаги маълумотларни (паспортининг нусхаси ва ушбу шахс ногиронни амалда парвариш қилаётганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномасини) ҳам тақдим этади.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни «Нуроний» жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Йўлланмалар тушганда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази уч кун муддатда бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини хабардор қилади ва соғломлаштириш учун йўлланмаларни расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тушган йўлланмаларни тегишли санаторийларга расмийлаштириш уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг фамилияси, исми, отасининг исми, муҳр билан тасдиқланган йўлланмани берган муассаса номи кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаларнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг яшаш жойига етказилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фронти фахрийси саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида 15 кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда, фахрийнинг истагини ҳисобга олган ҳолда, йўлланманинг амал қилиш муддатини кейинги чоракдан олдин бўлмаган муддатга кўчириш тўғрисида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига хабар бериши шарт. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди. Бошқа ҳолларда ушбу йил учун йўлланма фойдаланилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Санаторийда соғломлаштиришдан ихтиёрий равишда воз кечилганда йўлланма навбатлилик тартибида бошқа уруш ва меҳнат фронти фахрийсига расмийлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Йўлланмаларни тақсимлаш ва ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимланган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, «Нуроний» жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлланмаларни тақсимлаш режаси соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг сони ва соғломлаштириш йўналиши тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, идоравий мансублигидан қатъи назар, келгуси календарь йил учун ўринлар ажратишнинг ойлар бўйича режасини санаторийларга етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш асосли сабаблардан (тиббий кўрсаткичлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рад этиши ва шу кабилардан) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда «Нуроний» жамғармаси билан келишилган ҳолда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар чорак охирги ойининг 25-санасигача бўлган муддатда келгуси чорак учун ўринлар ажратишнинг тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар қайси йилнинг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан кейинги йил учун уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун бериладиган ўринлар сони ҳамда соғломлаштириш қиймати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар танлов савдолари ўтказилмасдан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига ва санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Йўлланмаларни ажратиш Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари шакллантирган буюртманомаларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлланмалар асосан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга, уларда ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилиши мумкин;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган йўлланмалар санаторийга етиб келишнинг белгиланган санасигача бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бевосита уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ёки унинг қонуний вакилига бериш учун туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази берилган йўлланмалар реестрини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ажратилган йўлланма унинг санаторийда соғломлаштириш вақтига доир талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бошқа санаторийга йўлланма ажратиш ёки соғломлаштириш муддатини кўчириш масаласи, унинг талабларини қондириш имконияти мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, якка тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масалаларни ҳал этиш ҳокимликнинг, «Нуроний» жамғармасининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори иштирокида Комиссия тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Санаторийларнинг раҳбарлари тузилган шартномага мувофиқ ўринларнинг зарур миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этган тақдирда уруш ва меҳнат фронти фахрийси яқин жойдаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига дарҳол мурожаат қилади, марказ вакили мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай рад этишнинг ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш учун санаторийга боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Соғломлаштиришга ва йўлланмалар учун тўловларга харажатларни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга харажатларни молиялаштириш Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш улар таъминоти учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш учун календарь йилдаги харажатларнинг чекланган миқдори ҳар йили 10 ноябргача бўлган муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 октябргача бўлган муддатда — келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига талабнома юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 ноябргача бўлган муддатда — олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари ҳар ойда Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига улар асосида амалда фойдаланилган йўлланмалардан (амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар) келиб чиқиб, тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган бажарилган ишлар далолатномаларини ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахс фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Санаторийга келган уруш ва меҳнат фронти фахрийларида паспорти, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари стандарт тартиб рақамлари билан таъминланадилар. Уруш ва меҳнат фахрийларини кузатиб келувчи шахсларга, қоидага кўра, фахрий жойлашган палатада жой берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторийнинг даволовчи шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг санаторийда бўлиши тугагач муассаса раҳбари Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига йўлланманинг қайтиш (йиртма) талонини жўнатади, унда уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг ушбу санаторийда ҳақиқатда бўлган даври кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тегишли хулосани тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Санаторийлар томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун жойларнинг Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ ажратилганлиги юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда ушбу санаторийлар ўзларининг тасарруфида бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санаторийлар раҳбарлари Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Йўлланмалар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари йўлланмаларнинг ўз вақтида ва мақсадли берилишини, шунингдек уларни беришда навбатлиликка риоя этилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда «Нуроний» жамғармасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санатория-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎___________________ туман (шаҳар)
‎ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини
‎ижтимоий муҳофаза қилиш маркази
‎ директорига

‎‎___________________________________
‎ ____________________ манзилида яшовчи
‎ ________________________________дан
‎ (ариза берувчининг Ф.И.О.)
‎ ___________________________________

‎‎АРИЗА

‎‎Менга ______ йил _____________ ойига _______________________ санаторийсига

(санаторий номи)

‎‎йўлланма ажратишингизни сўрайман.
‎Аризага қуйидагиларни илова қиламан:
‎паспорт нусхаси;
‎уруш фахрийси гувоҳномасининг/1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

‎соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши кўрсатилган санаторий-курорт картаси;
‎бошқа ҳужжатлар: _________________________________________________________

‎‎‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси:

‎‎___________________

‎‎Сана: 20___ йил «___» _______________

‎‎
‎Аризани рўйхатдан ўтказувчи

‎__________________________________________
‎‎(Аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)

‎Сана: 20__ йил «___» _____________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризаларни рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАФТАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ф.И.О.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийси-нинг тоифаси

Доимий яшаш жойи

Тиббий маълумот-номанинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек тиббий маълумотномани берган муассасанинг номи

Тиббий маълумотномада кўрсатилган санаторийнинг номи

Санаторийнинг номи, тартиб рақами, санаси, йўлланманинг муддати

Йўлланмани берган масъул ходимнинг имзоси ва Ф.И.О.

Йўлланмани олган уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг имзоси

Санаторийга келиш куни

Санаторийдан кетиш куни

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«санаторий-соғломлаштириш муассасалари билан биргаликда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.,52 (I)-сон, 642-модда; 2015 й., 24-сон, 314-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)