Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2630]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 1 февралдаги 1-сонли ««Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2630-3, 11.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 10 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сонли буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саройдан фойдаланиш коэффициенти — автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш тартиби — автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — таклиф этилган шартларда тендер танловида қатнашиш ниятини маълум қилган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлар ичида йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида йўналишларни, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларни, шунингдек халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчилар ташишларни ташкил этиш бўйича комиссиялари ҳамда Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ўз фаолиятида мазкур Йўриқнома талабларига амал қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тендер қатнашчиларидан тендер бўйича тушган таклифлар Комиссия томонидан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тендер бўйича таклифларни баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, тендер бўйича таклифлар Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан мазкур Йўриқноманинг 6 — 11-бандларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йўналишдаги 1 йўловчи — км учун тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун — ташиш тарифи даражасини Комиссия талаб қилаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича баҳоланади (Бунда, мисол учун: тендер талабларида юмшоқ ўриндиқли автобусларда 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 35 сўм миқдорида белгиланган. Талабгор томонидан юмшоқ ўриндиқли автобуслар учун 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 34 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда йўналишдаги 1 йўловчи — км учун тариф даражасига тендер бўйича таклифларнинг баҳоси (35 : 34 х 5) = 5,15 баллга тенг бўлади.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Транспорт воситасининг русуми (класси) учун — мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ, транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун — мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони учун — мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиллар русумини (классини) ва улар бўйича табақалаштирилган балларни мустақил белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар атрофи йўналишларида автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони бўйича баллар автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сонига (ўриндиқлар сонига) йўловчиларнинг туриш ўринлари сонини қўшиш асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони бўйича баллар автотранспорт воситаларининг ўриндиқлари сони асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Автобуслар иш тартибининг таклиф этилаётган варианти учун — иш тартибини оширишнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича баҳоланади. (Бунда, мисол учун, тендер талабларида автобуслар иш тартиби соат 6-00 дан соат 18-30 гача ёки 12,5 соат бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан иш тартиби соат 6-00 дан соат 19-00 гача ёки 13 соат таклиф этилган. Бундай ҳолатда автобуслар иш тартибининг таклиф этилаётган варианти учун тендер бўйича таклифлар баҳоси (13 : 12,5 х 5)= 5,2 баллга тенг бўлади.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун — талаб қилинаётган миқдордан ортиқча таклиф этилаётган ҳар бир қатнов учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича баҳоланади. (Бунда, мисол учун, тендер талабларида йўналишдаги қатновларнинг сони 32 та бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 36 та қатнов бажарилиши таклиф этилган. Бундай ҳолатда йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун тендер бўйича таклифлар баҳоси (36 : 32 х 5) = 5,62 баллга тенг бўлади.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ўтказишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар талабгор қайд этилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда 5 баллга нисбатан камайиб борувчи коэффициент қўлланади, у амалда бажариладиган шартларнинг учта мажбурий талабга бўлган нисбати сифатида аниқланади. (Бунда, мисол учун, талабгор томонидан 3 та шартдан иккитаси, яъни ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ҳамда ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиш шарти таъминланмоқда. Бироқ, ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаган. Бундай ҳолатда талабгор томонидан ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаганлиги сабабли, йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси учун тендер бўйича таклифлар баҳоси (2 : 3 х 5) = 3,33 баллга тенг бўлади.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия, йўналишга нисбатан аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни таклиф этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасининг русумини (классини) баҳолашнинг намунавий ҳисоб-китоби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Транспорт воситасининг русуми (класси)
Транспорт воситасининг бирлиги учун намунавий
табақалаштирилган баллар
Автобуслар учун:
1.
Мерседес-Бенц (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)
10,0
2.
Даймлер-Бенц, Сетра, Кассбохрер ва бошқалар (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)
9,0
3.
Икарус (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)
8,0
4.
ЛАЗ-699 (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)
7,0
5.
ЛАЗ-695 (оддий ўриндиқли, модификациялари)
6,0
6
Отойўл, Исузу (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)
10,0
7.
Отойўл, Исузу (оддий ўриндиқли, модификациялари)
9,0
8.
ПАЗ (оддий ўриндиқли, модификациялари)
5,0
Йўналишли таксилар учун:
1.
Мерседес-Бенц (модификациялари)
6,0
2.
ФОТОН, ИСТАНА (модификациялари)
5,5
3.
ГАЗЕЛЬ, Форд, Хундай ва бошқалар (модификациялари)
5,0
4.
Малибу
8,0
5.
Эпика
7,0
6.
Ласетти (модификациялари)
6,0
7.
Кобальт
5,5
8.
НЕКСИЯ (модификациялари)
5,0
9.
ДАМАС (модификациялари)
4,0
10.
Спарк, Матиз (модификациялари)
4,0
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар жамланади ва йўналиш бўйича талаб қилинаётган жадваллар сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар ишлаши учун тузилган 5 та жадвални автобуслар билан таъминлаш учун, саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олганда, автобуслар сони (5 х 0,8) = 6 та бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли ва 2 та ПАЗ русумли автобуслар таклиф этилган тақдирда, балларнинг сони 4 та Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 9 баллдан (4 х 9) = 36 баллга ва 2 та ПАЗ русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 5 баллдан (2 х 5) = 10 баллга тенг бўлади. Автобусларнинг русуми бўйича баллар миқдори қўшилади ва талаб қилинган жадваллар сонига бўлинади [(36 + 10) : 5] = 9,2 балл. Бундай ҳолатда транспорт воситаларининг русуми учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси 9,2 баллга тенг бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.
(1-илова Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 60-сонли (рўйхат рақами 2630-2, 03.08.2017 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 789-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йилини баҳолашнинг намунавий ҳисоб-китоби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йилига кўра ишлатилиш йиллари
Ҳар бир транспорт воситаси учун намунавий табақалаштирилган баллар сони
1 йилдан 3 йилгача
5,0
3 йилдан 5 йилгача
4,5
5 йилдан 8 йилгача
4,0
8 йилдан 10 йилгача
3,0
10 йилдан ортиқлари
2,0
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра ишлатилиш йиллари учун белгиланган баллар жамланади ҳамда саройдан фойдаланиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, техник ишлатиш тавсифига мувофиқ талаб қилинадиган транспорт воситалари сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда 6 та транспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва 2 та ПАЗ русумли 2009 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 3 йилгача) балларнинг сони 5 баллдан (4 х 5) = 20 баллга ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 5 йилдан 8 йилгача) балларнинг сони 4 баллдан (2 х 4) = 8 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(20 + 8) : 6] = 4,67 баллни ташкил этади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сонини баҳолашнинг намунавий ҳисоб-китоби (шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ичидаги йўналишлар учун)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер талаби бўйича
Талабгорнинг тендер
бўйича таклифи
Т/р
Автотранспорт воситасининг русуми
Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони
Автотранспорт воситасининг русуми
Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони
1.
Исузу
37
Исузу
37
2.
Исузу
37
Исузу
37
3.
Исузу
37
Исузу
37
4.
Исузу
37
Исузу
37
5.
Исузу
37
ПАЗ
42
6.
Исузу
37
ПАЗ
42
Жами:
222
Жами:
232
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган барча автотранспорт воситалари умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндиси техник ишлатиш тавсифида талаб қилинадиган барча автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндисига бўлинади ва ҳосил бўлган натижа 5 га кўпайтирилади. Мисол учун, тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, умумий йўловчи ўринлари сони 222 та йўловчи бўлган 6 та автотранспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли умумий йўловчи ўринлари сони 37 тадан йўловчи бўлган ва 2 та ПАЗ русумли, умумий йўловчи ўринлари сони 42 тадан йўловчи бўлган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобус учун умумий йўловчи ўринлари сони (4 х 37) = 148 та йўловчига ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун умумий йўловчи ўринлари сони (2 х 42) = 84 та йўловчига тенг бўлади ва йўналиш бўйича жами умумий йўловчи ўринлари сони (148 + 84) = 232 та йўловчини ташкил этади. Бундай ҳолатда автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сони учун тендер бўйича таклифлар баҳоси [(232 : 222) х 5] = 5,23 баллни ташкил этади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда; 2016 й., 51-сон, 595-модда; 2017 й., 31-сон, 789-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)