Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 12.01.2000 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаининг қарори, 12.01.2000 йилдаги 10-сон
Date of entry into force
12.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКИНЛАРНИ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва республика Прокуратураси томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар кўпчилик ҳолларда зарур самара бермаётир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экинларнинг пайҳон қилиниши туфайли ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг сезиларли даражада нобуд бўлишига йўл қўйилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экинларни сақлаш билан боғлиқ вужудга келган аҳвол хўжаликлар раҳбарларининг экинларни сақлаш муаммоларига етарли эътибор бермаётганликлари, баъзан эса, ушбу муаммолардан ўзларини четга олаётганликлари, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан уларга нисбатан талабчанлик бўшаштириб юборилганлиги оқибатидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишга доир ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда хўжаликлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 1994 йил 21 ноябрдаги Фармони талабларини бажаришга доир ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улардан қишлоқ хўжалиги экинларининг сақланишини таъминлаш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўриш талаб этилсин. Ушбу мақсадларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экинзорларда мол боқиш ва уларни ҳайдаб ўтиш, экинзорлардан автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ўтиши ҳолларига, шунингдек, экинларнинг нобуд бўлиши ва пайҳон қилинишига олиб келувчи бошқа салбий ҳаракатларга қарши курашни кучайтирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда экинларни пайҳон қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказсинлар. Пайҳон қилиниши мумкин бўлган жойларда кузатув постлари ўрнатсинлар. Дала қоровуллари ишлари самарадорлигини оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экинларни пайҳон қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда моллар, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинларни зарарлантириш ва пайҳон қилишнинг бошқа воситалари эгаларига нисбатан тезкор чоралар кўрсинлар. Айбдорларни республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун материалларни тегишли органларга берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, пайҳон қилинган жойларда олиб қўйиладиган моллар мол эгаларини аниқлаш, кейинчалик уларни жавобгарликка тортиш учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин. Ушбу ҳолатларга қарши курашни фаоллаштириш учун тегишли бўлинмалар ва хизматларни жалб этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов), Ички ишлар вазирлиги (Алматов) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига нисбатан экинларни пайҳон қилиш ва зарарлантиришнинг аниқланган ҳоллари бўйича кескин чоралар, шу жумладан, уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 1994 йил 21 ноябрдаги Фармонининг бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин, унинг сўзсиз бажарилиши учун мансабдор шахсларга нисбатан талабчанликни оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев) экинлар пайҳон қилинганлиги учун жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш юзасидан кенг тушунтириш ишлари ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзтелерадио» компанияси (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Муҳаммад Дўст), оммавий ахборот воситалари ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мунтазам равишда ёритиб борилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси экинларни ва кўчатларни пайҳон қилиш ва зарарлантиришга қарши кураш олиб бориш бўйича ишлар аҳволини 2000 йилнинг февралида биргаликда пухта кўриб чиқсинлар, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ йўналишларни белгиласинлар. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 12 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-сон