Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ВА СОТИЛАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 3 ИЮНДАГИ 240-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ–456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаб чиқишнинг амалдаги тартибини Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига асосланган халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2003 йил ҳосилидан бошлаб Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига биноан тола узунлиги 1,3/32 дюйм (код 35) бўлган 5-тип пахта толаси базавий нархидан толанинг бошқа типларига ўтишда иловага мувофиқ чегирма ва накидкаларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмалари рақамлари ҳамда Cotton Outlook томонидан эълон қилинадиган котировка кўрсаткичлари ±5 фоиздан ортиқ миқдорга ўзгарган тақдирда пахта толасининг типлар бўйича нархларини қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ва Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбарлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 396-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 18 октябрь,
450-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 396-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 190-модда; 2004 й., 34-35-сон, 396-модда)