07.08.2003 йилдаги 345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2003 йилдаги 345-сон
Date of entry into force
07.08.2003
Ҳужжат 07.08.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎМИР ТАННАРХИНИ ПАСАЙТИРИШ ВА КЎМИР САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўмир тармоғи корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган параметрларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, уларни замонавийлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш, қазиб олинаётган кўмир таннархини пасайтириш ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда унинг ёқилғи таркибидаги салмоғини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси (Э.Шоисматов) ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси (А.Клименко) раҳбариятига кўмир қазиб олиш корхоналарини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишнинг белгиланган муддатларига риоя этилмаганлиги, кўмир таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш ва кўмир тармоғининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан иқтисодий чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналарида кўмир қазиб олиш таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси раҳбарларига Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўмир таннархининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ўзгариши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар, 1 тонна кўмир қазиб олиш учун моддалар бўйича чекланган харажатларни тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашнинг йилига 4,5 млн куб.метр кон очадиган биринчи босқичи объектлари қурилиши бўйича ишлар тугалланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» кони объектларини техника билан қайта жиҳозлаш учун «Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи» очиқ акциядорлик жамиятида импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш бозорини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш учун 2003 йил июль ойида «Бойсункўмир» очиқ акциядорлик жамиятида қадоқланган кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан 2003 йил октябрь ойидан бошлаб «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бошланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмасининг Кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўмир саноати корхоналарининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган фойдасининг бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ва 2010 йилгача бўлган даврда «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси акцияларини сотишдан тушумлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил сентябрь ойидан бошлаб электр энергияси истеъмолчилари учун имтиёзли тарифларни бекор қилиш натижасида «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси оладиган қўшимча соф даромадининг 40 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фақат «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашда, «Апартак» участкасини реконструкция қилишни молиялаштиришда, кўмир саноатини замонавийлаштириш учун жалб қилинадиган хорижий кредитларни қоплашда фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси қўшимча соф даромадининг Жамғарма орқали кўмир саноатини техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришга йўналтириладиган бир қисми кўмир қазиб олувчи корхоналарнинг даромад (фойда) солиғининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йилдан бошлаб Ангрен кўмир кони объектларини техника билан қайта жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг марказлаштирилган маблағлар, Жамғарма маблағлари ва тармоқнинг ўз ресурслари ҳисобига амалга ошириладиган қурилишлари аниқ рўйхатига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналари ва ташкилотларига олинадиган электр энергияси учун энергия тизимининг хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланадиган Х тариф гуруҳи тарифлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
345-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
7 августдаги 345-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналарида кўмир қазиб чиқариш таннархини пасайтириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Чора-тадбирлар номи‎

Бажариш муддати‎

Кутилаётган самара (йилига млн сўм) ‎

Масъуллар‎

1.‎

Ташкилий тадбирлар‎

1610‎

1.1.‎

«Апартак» ОАЖ, «Кўмирэнерго» ОАЖ, «Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи» ОАЖ, «Белазкўмир» ОАЖ, «Кўмир қурилиш» ОАЖ, «Алоқакўмир» ОАЖни «Кўмир» акциядорлик бирлашмасининг таркибий бўлинмаларига айлантириб ва ортиқча бошқарув ходимларини кескин қисқартирган ҳолда кўмир тармоғининг бошқариш тузилмасини такомиллаштириш‎ 2003 йил октябрь‎ 1050‎ Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ ‎
1.2.‎ Ёрдамчи корхоналар («Техтаъминот» ОАЖ, «Автокўмир» ОАЖ, «Информуголь» ОАЖ, «Горняк» ОАЖ, «Лойиҳа қидирув» МЧЖ, «Техэско» МЧЖ, «Ангренкўмиртаъминот» МЧЖ, «Горняк» санаторий-профилакторийси)ни тегишли хизматлар кўрсатиш юзасидан танлов асосида шартномалар тузишга ўтган ҳолда «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси таркибидан чиқариш ‎ 2003 йил октябрь‎ 560‎ Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, Иқтисодиёт вазирлиги,Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ ‎
2.‎ Молиявий назоратни кучайтириш‎ 1590‎
2.1.‎ 1 тонна кўмир ҳисобига харажатларнинг асосий моддалари бўйича харажатларнинг чекланган суммаларини тасдиқлаш ҳамда харажатларнинг асоссиз ўсиши аниқланган моддалар бўйича лимитларни камайтириш‎ ҳар чоракда‎ 1590‎ Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ ‎
3.‎ Кўмир қазиб чиқариш ва кон очиш ишлари технологиясини такомиллаштириш‎ 2530‎
3.1.‎ Транспорт харажатларини камайтириш мақсадида коннинг Шимолий участкасида кон жинсларини ички қатламларга тўкиш‎ 2003-2004 йиллар‎ 1680‎ «Кўмир» АБ‎
‎3.2. ‎«Ангрен» кони ўнгирларидан кўмирни фойдаланиб келинган автомобиль транспортида ташиш ўрнига лентали конвейер линияларида ташишни амалга ошириш ‎2003 йил IV чорак ‎70 «Кўмир» АБ‎
3.3. ‎‎«1 бис» юклаш пунктида кўмирни темир йўл транспортида ташишга барҳам бериш мақсадида «Ангрен» конида иккинчи юклаш пунктини қуриш ва фойдаланишга топшириш ‎2003 йил IV чорак ‎270 «Кўмир» АБ‎
‎3.4. ‎«Ангрен» конидан бирлаштириш йўллари бўлган «Апартак» юклаш темир йўл станциясини қуриш ва фойдаланишга топшириш ‎2006 йилдан бошлаб ‎105 «Кўмир» АБ‎
‎3.5. ‎Кузатиб бориш йўли билан кўчкилар ҳажмини камайтириш ва тегишли участкаларда кўчкиларга қарши чора-тадбирларни бажариш ‎доимо ‎405 «Кўмир» АБ‎
4.‎

Импорт ўрнини тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш

‎125
4.1.‎ «Бойсункўмир» ОАЖ, «Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи» ОАЖ ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмасининг бошқа корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (кўмир брикетлари, конвейер секциялари, эҳтиёт қисмлар) турини кўпайтириш‎ 2003-2010 йиллар‎ 125‎ «Кўмир» АБ‎‎
5.‎ Энергияни тежаш бўйича чора-тадбирлар‎ 1330‎
5.1.‎ «Ангрен» конини техник қайта жиҳозлаш I босқичининг тугалланиши муносабати билан кон очишга электр энергияси сарфини камайтириш‎ 2004 йил‎ 700‎ «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ
5.2.‎ Ускуналарни электр энергияси билан таъминлаш ҳамда манбалардан ҳимоя қилиш бўйича тақсимловчи қурилмани ишга тушириш‎ 2004 йил II чорак‎ 630‎ «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ ‎
ЖАМИ:‎ 7185‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 125-модда; 2005 й., 3-4-сон, 24-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)