Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2015 04.07.2003 йилдаги 304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 04.07.2003 йилдаги 304-сон
Date of entry into force
04.07.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2015
Ҳужжат 22.02.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сонли «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хўжалик жамиятлари раҳбар бўғинларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шароитларида корхоналарни бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг таркибий бўлинмаси сифатида Корпоратив бошқарув ўқув маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Корпоратив бошқарув марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларни, кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссиялари аъзоларини корпоратив бошқарув, молиявий ва ишлаб чиқариш жиҳатидан таҳлил қилиш, корхона ва унинг ижро этувчи органлари фаолиятини назорат қилиш усулларига ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларининг бошқарув ижро этувчи органлари раҳбар ходимларини менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал бошқарувчи компаниялар ходимлари, давлатнинг ишончли вакилларини ва ишончли бошқарувчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш соҳасида ва бошқа иқтисодий тузилмаларда ишловчи мутахассисларнинг касб даражасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув марказининг ходимларнинг чекланган сони 14 кишидан иборат бўлган (ёрдамчи ходимлардан ташқари) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Корпоратив бошқарув маркази раҳбари айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби директорининг ўринбосари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга тингловчилар хўжалик юритувчи субъектлар буюртманомаларига кўра қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув марказида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби томонидан тасдиқланган ўқув дастурларига ва уларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитиш учун олинган маблағлар, республика ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Хусусийлаштириш, бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш сарф-харажатлари учун назарда тутилган маблағлари Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув марказида ўқишни муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув марказининг доимий ишловчи профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимлари моддий-маиший шарт-шароитлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Корпоратив бошқарув марказига зарур ўқув ва моддий-техника базасини яратиш, Корпоратив бошқарув маркази биноларини таъмирлаш учун 100,0 млн сўм ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Корпоратив бошқарув марказига халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корпоратив бошқарув маркази қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Пушкин кўчаси, 59-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Махсусқотишма» республика ташкилоти билан биргаликда кўрсатиб ўтилган бинонинг умумий майдони 1100 кв. метр бўлган учинчи қаватини Корпоратив бошқарув маркази балансига берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзрангметлойиҳа» лойиҳалаштириш институти «Махсусқотишма» республика ташкилоти балансига учинчи қаватда «Махсусқотишма» республика ташкилоти бўшатаётган майдонга тенг миқдорда бинонинг бўш майдонларидан берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Корпоратив бошқарув марказини кутубхонани тўлдириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Корпоратив бошқарув марказини иқтисодий таҳлил ва корхоналарда корпоратив бошқарув дастурларини моделлаштириш учун ахборот бюллетенларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида Олий бизнес мактаби ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 18 майдаги 222-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг учинчи хатбошидаги «40 кишидан» сўзлари «55 кишидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг охирги хатбошидаги «икки нафар ўринбосари» сўзлари «уч нафар ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 4 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 июлдаги 304-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 июлдаги 304-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув ўқув маркази (кейинги ўринларда матнда «Марказ» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган ҳамда хўжалик жамиятлари учун раҳбар кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Олий бизнес мактабининг таркибий таълим бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисидаги низомга ва мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказ фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ Олий бизнес мактабининг ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказнинг тўлиқ номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилида — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг корпоратив бошқарув маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилида — Центр корпоративного управления Высшей школы бизнеса при Академии государственного и общественного строительства при Президенте Республики Узбекистан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тилида — Тhe Center for Corporate Management of the Higher School of Business under the Academy of state and social construction under the President of the Republic of Uzbekistan.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказнинг манзили: Тошкент шаҳри, Пушкин кўчаси, 59.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республикада амалга оширилаётган демократик қайта ўзгартиришлар ва иқтисодий ислоҳотлар вазифалари ва устуворликларини ҳисобга олган ҳолда илғор халқаро дастурлар асосида хўжалик жамиятлари корпоратив бошқаруви раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун Марказга қуйидаги вазифалар юкланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссиялари аъзоларини корпоратив бошқарув принципларига, молиявий ва ишлаб чиқариш таҳлили усулларига, корхоналар ижро этувчи органлари фаолиятини назорат қилишга ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятлари бошқаруви ижро этувчи органлари аъзоларини менежмент ва маркетингнинг илғор усуллари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи асослари, бошқарувнинг корпоратив шакллари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал бошқарувчи компаниялар ходимларини, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши ва тангликка қарши тартибга солиш соҳасида, давлатнинг бошқа иқтисодий тузилмаларида ишловчи мутахассисларнинг касб даражаси ва малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар молия-хўжалик фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий ва Ватанимиз тажрибасини умумлаштириш асосида тавсиялар, қўлланмалар ва ички корпоратив ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўқитувчилари ва тингловчиларининг корпоратив бошқарув соҳасида хорижий ўқув марказлари ва индустриал марказларда илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш бўйича халқаро ташкилотлар ва институтлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ўқув жараёнига етакчи хорижий илмий ва ўқув юртлари профессорлари ва мутахассисларини жалб этиш, ўқув ва моддий-техника базани мустаҳкамлаш, кутубхона фондини барпо этиш учун халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув принципларини жорий этиш, ички корпоратив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хўжалик жамиятларига шартнома асосида маслаҳат хизматлари кўрсатиш, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни тушунтириш бўйича мавзули семинарлар ва давра суҳбатларини, шу жумладан республика минтақаларида ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув назарияси ва амалиёти бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ҳам йирик, ҳам ўрта ва кичик корхоналар, шу жумладан қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорлик тузилмалари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни такомиллаштириш учун ўқув, методик, маълумотнома ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув маркази тингловчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг ўқув ва маслаҳат адабиётларининг электрон манбаларидан фойдаланишини таъминлаган ҳолда ўқув жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув, кичик бизнесни, тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўқув жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказда ўқув жараёни тингловчиларнинг қуйидаги тоифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув кенгашлар аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятлари ижро этувчи органлари аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтиш комиссиялари аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал бошқарувчи компаниялар ходимлари, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий тартибга солиш давлат органлари мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий корхоналарнинг акциядорлари ва мулкдорлари учун тасдиқланган ўқув режаларига мувофиқ ўқув курслари шаклида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тингловчиларни Корпоратив бошқарув марказига қабул қилиш хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари ҳамда давлат улушига эга бўлган корхоналар учун — Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари йўлланмалари бўйича амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комплекс тест синови, назорат ишлари якуний билимларни назорат қилиш шакли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ тингловчиларни ўқув воситалари (ўқув адабиёти ва бошқа адабиётлар, аудиовизуал ва техник воситалар) билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказда ўқишни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тугатганлик тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказнинг тингловчиларига ўқиш даврида асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади. Бошқа шаҳарлик тингловчиларга асосий иш жойида ўқиш даврида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суткалик харажатлар тўланади ҳамда ўқиш жойигача йўлкира берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказда ўқув жараёни юқори малакали профессорлар ва ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, шу жумладан етакчи хорижий илмий ва ўқув юртлари, халқаро ташкилотларнинг профессорлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказнинг доимий ишловчи профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимлари моддий-маиший шароитлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Марказни молиялаштириш ва ўқиш учун тўлов шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказни молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган вазифаларга ва Марказ фаолияти йўналишларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларга кўрсатиладиган ўқитиш, маслаҳат хизматлари ва бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Хусусийлаштириш, бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва халқаро ташкилотларининг грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказда тингловчиларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Тингловчилар белгиланган тартиб бузилганлиги ёки ўзлаштирмаганлиги учун тингловчилар сафидан чиқарилганда ўқиш учун тўланган пул қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказ Олий бизнес мактаби билан келишган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларга тарифлар, нархларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб топилган ҳамда бошқа шахслар ва ташкилотлардан олинган маблағлардан ўқув ва моддий-техника базани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва мазкур Низомда назарда тутилган бошқа вазифалар учун фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Марказнинг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказ фаолиятига жорий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Олий бизнес мактаби директори томонидан тайинланадиган раҳбар амалга оширади, у айни вақтда Олий бизнес мактаби директорининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Марказ раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий мақсадлар ва юкланган вазифаларга биноан Марказ сиёсатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимлари ишини ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув режалари ва дастурларини, Марказнинг даромадлари ва харажатлари сметалари бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Олий бизнес мактаби директорига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш ва профессор-ўқитувчилар таркибини моддий рағбатлантириш бўйича Олий бизнес мактаби директорига таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказ раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни ўқитиш сифати таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиш учун берилган мол-мулкдан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 106-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 2009 й., 6-сон, 52-модда, 52-сон, 568-модда; 2015 й., 1-сон, 7-модда)