Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 03.07.2003 йилдаги 302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.2003 йилдаги 302-сон
Date of entry into force
03.07.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Ҳужжат 23.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидининг ягона тизимини яратиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танлов савдолари мажбурий ўтказилиши учун буюртмачилар, танлов савдоларини ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун эса қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танлов савдолари ташкилотчилари жавоб берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатли бажарилган ишлар ва хизматларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш юзасидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун шартнома шартларига мувофиқ буюртмачи моддий жавоб беради, шунингдек кўрсатиб ўтилган сабаблар натижасида солиқ органлари томонидан ҳисобланган, уларга тўланган жарималар ва пеняни пудратчига тўлиқ қоплайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, фақат улар белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилгандан ва тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланади, ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллардан ташқари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг амалдаги қийматини танлов савдолари натижалари бўйича шартномада белгиланган шартномавий нархга нисбатан камайтириш натижасида тежалган маблағлар пудрат ташкилотининг тасарруфида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошишига йўл қўйилган объектлар бўйича танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши қурилиши ва реконструкция қилиниши Ҳукумат даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган тақдирдагина қабул қилинган деб ҳисобланади.
(2-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари — резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 3 июлдаги
302-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини (кейинги ўринларда матнда ишлар, хизматлар деб юритилади) бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2-бандда санаб ўтилмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун мазкур Низом талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низом, агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларига кўра ўзгача тартиб белгиланган бўлса, товарлар, ишлар ва хизматлар харидига жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх – буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметининг ҳисоблаб чиқилган қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи гуруҳ – офертани баҳолаш учун танлов комиссияси томонидан ташкил этиладиган вақтинчалик орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи комиссия – эркин савдода харидни амалга оширишда буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш мезонлари – талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш ва савдолар ғолибини аниқлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи – инвестор ёки товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш учун белгиланган тартибда инвестор томонидан белгиланган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш – танлов савдоларида қатнашишга қўйиш учун талабгорларни танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестор – товарлар, ишлар ва хизматлар харидига ўз маблағларини ёки қарз олинган маблағларни (бюджетдан молиялаштиришда – назарда тутилган маблағларни) қўювчи юридик ёки жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш – янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомаларни таъминлаш – оферент томонидан буюртмачининг талабига кўра улар бўйича дастлабки мажбуриятни банк берадиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредитивлар, чеклар шаклидаги танлов савдолари шартларида назарда тутилган исталган мажбуриятнинг, ёхуд таъминлашнинг бошқа турларида таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор – офертаси савдо ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар таклиф этилган шартларда танлов савдоларида қатнашиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов буюртманомаси акцепти – унинг ютган офертаси эътироф этилган ҳолда оферентга юбориладиган ва шартнома тузишга таклиф ҳисобланадиган буюртмачининг ёзма билдиришномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов комиссияси – мазкур Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари – танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предмети – товарлар, ишлар ва хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ташкилотчиси – буюртмачи ёки танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатлари – танлов савдоларининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий тавсифлари ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш шартлари, тартиб-қоидалари тўғрисидаги дастлабки ахборот мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар – хом ашё, буюм, конструкция, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарга қўшимча равишда кўрсатиладиган хизматлар, агар уларнинг қиймати товар қийматининг ўзидан ортиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферент – малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган талабгор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферта – танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномавий жорий нарх – танлов савдолари натижалари бўйича белгиланадиган танлов савдолари предмети нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бажарилишини таъминлаш – буюртмачининг талабига кўра танлов савдолари ғолиби томонидан улар бўйича бирламчи мажбуриятни банк ўз зиммасига оладиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредетивлар, чеклар шаклидаги, нақд маблағлардаги депозитлар, ёхуд бошқа шакллардаги депозитлар шаклидаги шартномадаги мавжуд мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Танлов савдолари қатнашчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестор, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферентлар танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ёки бунингсиз танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий фармойиш берувчи ҳужжат чиқарган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш шакли, тури ва санасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ташкилотчиси функциясини амалга ошириш (ушбу функцияларни жалб этиладиган ташкилотга бериши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда танлов савдолари предметининг бошланғич қийматини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Буюртмачи қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов комиссияси таркибини ва иш тартибини шакллантиради ва тасдиқлайди, унинг ишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдори танлов ҳужжатларида қайд этиладиган аниқ танлов шартларига боғлиқ бўладиган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларининг ташкилотчиси бўлади (ушбу функцияларни жалб этиладиган ихтисослашган ташкилотга бериши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатлари таркибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларига қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган ва танлов ҳужжатлари таркибига киритиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда экспертизанинг ўтказилиши ва танлов ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда танлов савдолари натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи инвестор билан белгиланган тартибда тузилган шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар танлов савдолари ташкилотчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предметига қўйиладиган махсус, техник ва тижорат талабларини ҳисобга олган ҳолда талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларини ўтказиш учун танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни матбуотда чиқариш ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар танлов ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, аризалар ва оферталарни қабул қилиш, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган буюртмачи билан шартнома асосида мустақил экспертлар ёки маслаҳатчиларнинг ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларга танлов ҳужжатларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталарнинг асл нусхаларини улар очилгандан кейин буюртмачига бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танлов савдоларини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган ташкилот жалб этилган тақдирда танлов савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг иш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдори танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов шартларига боғлиқ бўлган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлайди, агар у танлов ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда расмийлаштирган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичида оферталар бўлган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади (ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилиши, расмийлаштириш ва ҳоказолар) ва конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб этиш зарурлигини белгилайди ёки танлов комиссияси аъзолари орасидан баҳолаш гуруҳини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ оферталарни ўрганади, текширади ва кўриб чиқади, танлов савдолари ғолибини аниқлайди ёки бошқа қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ўтказиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқади ва тартибга солади ҳамда улар бўйича тегишли хулосалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов савдолари предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов комиссияси таркибида инвестор ва буюртмачининг вакиллари сони комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агар мажлисда танлов комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссияси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидалари босқичлари бўйича қарор танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда танлов комиссияси томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танлов комиссияси мажлисларида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли вакили иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Танлов савдолари шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танлов савдолари қуйидагиларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ танлов савдолари – оферентлар сони чекланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёпиқ танлов савдолари – оферентлар сони чекланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланган ҳолда ёки аниқланмасдан, ёхуд икки босқичли бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш танлов савдоларининг биринчи тури, танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш – унинг иккинчи тури ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари ўтказишда талабгорларнинг умумий рўйхати тузилади, талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланади ва малакаси олдиндан аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Икки босқичли танлов савдолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи танлов савдолари предметининг аниқ тавсифини ва ўзига хослигини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада ишларни уларнинг рентабеллигини таъминлаш учун етарли бўлган ёки тадқиқ этиш ёки ишлаб чиқишга сарфланган харажатлар қопланишини таъминлайдиган ҳажмларда бажариш назарда тутилган ҳоллардан ташқари, буюртмачи илмий тадқиқотлар, экспериментлар ўтказишга, қидирувлар ёки ишланмалар юзасидан шартнома тузиш ниятида бўлган ҳолларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Икки босқичли танлов савдолари қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда концептуал қарор ва техник, тижорат жиҳатидан аниқланиши ва тузатилиши керак бўлган, танлов ҳужжатларида кўрсатилган шартлар асосида ишлаб чиқилган оферта баҳоси кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети параметрлари бўйича оферент билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. Оферталарнинг умумий сонидан танлов савдоларининг иккинчи босқичида қатнашишга йўл қўйиладиган оферталар танлаб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда танлов савдолари предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳоси мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда оферталари танлов савдоларининг иккинчи босқичига ўтган қатнашчиларнинг таклифлари ва буюртманомалари берилган ҳолда танлов ҳужжатларига тузатиш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ёпиқ танлов савдолари ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланадиган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сони билангина бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ёпиқ танлов савдоларини ўтказишда танлов савдолари ташкилотчиси пудратчилар (етказиб берувчилар) умумий сонидан олдиндан етарлича малака маълумотларига эга бўлганларни, бироқ уларнинг камида учтасини танлайди ва уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агар ёпиқ савдоларда қатнашишга розилик билдирган пудратчилар (етказиб берувчилар) сони учтадан кам бўлса, у ҳолда танлов шартлари аниқлаштирилган ва/ёки унга тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ёпиқ танлов савдоларини ташкил этишда матбуотда эълон берилмайди, танлов савдолари таклиф этилган талабгорлар ўртасида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларига тенг суммани ташкил этган ҳолларда улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни таққослаш йўли билан эркин савдода амалга оширилиши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 49-сон, 480-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 500 млн сўмгача қийматда бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш учун пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Эркин савдода харид қилишда таклифларнинг етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан алоқа каналлари орқали ёзма шаклда тақдим этилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Эркин савдода харид қилишда етказиб берувчи ёки пудратчини танлаш баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Баҳолаш комиссияси буюртмачи томонидан камида беш нафар ваколатли мутахассисдан иборат таркибда тайинланади. Баҳолаш комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) ягона етказиб берувчи (пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (реализация қилинса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт товар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда харид қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар мустақил лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдоларига бирлаштирилади, бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Буюртмачининг асосланган қарорига мувофиқ танлов савдолари предметини лотларга бўлган ҳолда танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади (қурилиш ва монтаж ишлари, асбоб-ускуналарни харид қилиш ва монтаж қилиш, юкларни транспортда ташиш ва ҳоказо).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади, бош пудратчи ташкилот функциясини буюртмачи бажаради ва лойиҳада назарда тутилган ишлар ва хизматларнинг бутун комплекси бажарилиши учун жавоб беради. Инвестор ва/ёки буюртмачи товарларни харид қилишда танлов савдолари предмети бўлиниши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Танлов савдоларини кейинчалик танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган турлар бўйича ўтказиш имконини берувчи унинг қийматини пасайтириш мақсадида танлов савдолари предметини онгли равишда бўлишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Талабгорга қўйиладиган малака талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлиги;
(35-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 49-сон, 480-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав сармоясининг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов объектига ўхшаш объектларда ишлаш тажрибасининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз кучлари билан илгари бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов объектида ўз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов савдоларида қатнашиш талабгорига буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар танлов савдолари предмети ҳисобланадиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган талабгорлар танлов савдоларида қатнашишга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Танлов комиссияси талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишни талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Талабгорларга танлов савдоларида қатнашишга малака талаблари танлов ҳужжатлари таркибида кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Малака талабларига мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларни баҳолаш танлов ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Танлов комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг ўз интеллектуал мулкини ёки тижорат сирини муҳофаза қилиш ҳуқуқини бузишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар (оферентлар)нинг танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган малака маълумотларига нисбатан мезонлар ва талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Буюртмачининг тор ихтисослашган пудратчи ташкилотлари очиқ танлов савдоларида умумий асосларда қатнашадилар, ёпиқ танлов савдоларида эса танлов савдолари ташкилотчиси камида иккита чет қатнашчини таклиф қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Малака маълумотлари тўғрисида нотўғри ахборот аниқланган тақдирда танлов комиссияси қарори билан талабгор (оферент) бундан кейин танлов савдолари тартиботида қатнашишдан четлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Малака маълумотлари тўғрисида танлов савдолари натижасига таъсир қилмайдиган унчалик муҳим бўлмаган ноаниқликлар мавжуд бўлган ахборотни тақдим этган талабгор (оферент)га танлов комиссияси қарори билан аниқланган ноаниқликларни унинг офертасини кўриб чиқиш давомида тузатишига рухсат этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш), тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорлар танлов савдолари тартиботларида қатнашишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ёки потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонда ёки танлов савдоларида қатнашишга таклифномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предметини маблағ билан таъминлаш манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни сотиш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предметини сотиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталарни тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталарни очиш жойи, куни ва вақти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон, қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади.
(47-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Оферталарни тақдим этиш муддати эълон оммавий ахборот воситаларида берилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб ўттиз беш кунни ташкил этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари объектлари учун оферталарни тақдим этишнинг энг қисқа муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 15 кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб 20 кунни ташкил этади».
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 49-сон, 480-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина чоп этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Танлов ҳужжатларининг таркиби, тузилиши, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, уч қисмдан: умумий, техник ва тижорат қисмидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Умумий қисмга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларида қатнашишга таклифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартноманинг умумий шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга буюртманомалари шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг малакасини ҳамда унинг техник ва молиявий аҳволини баҳолаш талаблари ва мезонларини, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов савдолари ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдолари тартиботига тааллуқли бошқа ҳужжатлардан иборат бўлган йўриқнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Техник қисм Қуриш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисми товар (ишлар, хизматлар) нархидан, ишлар (хизматлар)ни бажариш ва/ёки товарни етказиб бериш шартларидан, маблағ билан таъминлаш манбалари ва шартларидан, танлов савдолари предметини сотиш муддатидан, шартнома лойиҳасидан иборат бўлади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи эълон ва таклифномада кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари предметининг бошланғич нархини пасайтириш юзасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Оферталарни тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилаётган оферта танлов ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари — резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Танлов ва талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ҳужжатларига, офертани жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига шартлар ва талаблар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оферталарни тақдим этиш муддати тугагунгача танлов савдолари ташкилотчиси танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир, ташкилотчи улар тўғрисида танлов ҳужжатларини олган талабгорларга дарҳол хабар қилиши, оферталарни тақдим этиш муддатини офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов миқдори буюртмачи ва/ёки танлов савдолари ташкилотчиси томонидан, танлов ҳужжатларини кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Танлов савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра танлов ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ бўлган саволларга ёзма равишда жавоб бериши, танлов савдоларининг барча қатнашчиларига жавобни сўров манбаини кўрсатмасдан юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ва /ёки талабгорлар ўртасида хабарлар, билдиришномалар ва бошқа ахборотларни алмашиш танлов ҳужжатлари таркибида тасдиқланган шакл бўйича ёзма равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Оферталарни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Офертанинг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оферта уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтариб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Талабгорнинг имзоси ва муҳри қўйилган оферта савдолар ташкилотчисига конвертга солиб елимланган ҳолда жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Тақдим этиш муддати тугагандан кейин олинган оферта кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офертани тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномасидаги оферта олинганлиги тўғрисидаги қайд бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган (оферта чопар орқали етказиб бериладиган ҳол) оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Талабгор оферта таркибида танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани танлов ҳужжатларида кўрсатилган, лекин танлов савдолари предмети ҳисоблаб чиқилган қийматининг кўпи билан 2 фоизи миқдорида таъминлашни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъминлашнинг амал қилиш муддати офертанинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Буюртмачи танлов ҳужжатларида таъминлаш кафилининг ишончлилиги бўйича талабларни, унинг шаклларини ва танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлашдан фойдаланиш тартибини белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ғолибига – шартнома тузилгандан кейин, шартнома ижросини талаб қилинадиган таъминлаш тақдим этилгач;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган оферентларга – танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузилгандан кейин, лекин офертанинг амал қилиш муддатидан кечикмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офертани қайтариб олган оферентга – уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомани таъминлаш уни қайтариш учун асос пайдо бўлган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагач офертани ўзгартирган ёки уни қайтариб олган оферентга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ғолибига – оферта унинг амал қилиш даврида қайтариб олинганда, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузиш ёки шартнома ижросининг талаб қилинадиган таъминланишини тақдим қилиш рад этилганда қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Танлов савдоларини ўтказиш ва уларни якунлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Танлов савдолари, қоидага кўра, буюртмачи жойлашган жойда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Танлов комиссияси мажлиси ушбу Низомнинг 48-бандида белгиланган муддат тугагандан кейин ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажлис вақтида оферталар солинган конвертлар очилади, шартлар ва тартиботларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Оферталар солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдиришган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов комиссияси мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов комиссияси мажлислари натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ҳужжатлар пакетида танлов ҳужжатлари талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Танлов комиссияси танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларни улар бошқа қатнашчиларнинг рейтингига таъсир кўрсатмайдиган ва уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда эътиборга олмаслиги мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Танлов ҳужжатлари шартларига жавоб берадиган оферталар бўйича оферентнинг исми (номи), малака маълумотлари, таклиф қилинган нархлар ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Танлов комиссияси мажлисида офертани кўриб чиқиш давомида оферент томонидан офертанинг мазмуни тушунтириб берилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда офертанинг мазмунини, шу жумладан нархи ёки бажариш муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
741. Қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
(741-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Офертада арифметик хатолар мавжудлиги аниқланган тақдирда сўзлар билан кўрсатилган якуний сумма тўғри миқдор сифатида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Тендер комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича, шунингдек тендер савдоларида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига нарх преференциялари бериш тартибини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ аниқлайди. Танлов савдолари ғолиби танлов қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар белгиланган тартибда хабардор қилинади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидага кўра, бу – талабгор малакасини олдиндан аниқлаш, конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибларини аниқлаш ва танлов савдолари ўтказиш тартиботи билан боғлиқ бўлган бошқа протоколлардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Танлов савдолари буюртмачи томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тугалланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Буюртмачи «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган кундан бошлаб беш кун муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари натижалари (предмети, ғолиби, инвестиция лойиҳасининг шартномавий нархи ва уни амалга ошириш муддати) тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Танлов савдолари агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталарни тақдим этиш муддатида учтадан кам оферта тушса ;
(81-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталар танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталарда танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолати мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предмети бошланғич қийматидан анча ортиқ бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишув бўйича танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар пайдо бўлса ўтказилмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталар бўйича ўтказиладиган танлов савдолари қатнашчилари ўртасида ушбу тоифа корхоналар мавжуд бўлмаса.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Танлов савдоларининг ўтказилмаган деб эълон қилиниши асосий қатнашчилардан биронтасининг мулкий ёки бошқача тусдаги жавобгарлигига олиб келмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса танлов савдолари такроран ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларининг қайтадан кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Танлов савдолари ташкилотчиси улар тугаллангандан кейин танлов савдолари ғолибига беш кундан кечикмай ёзма билдиришнома жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Шартнома танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки шартнома ижросини таъминлашни белгиланган муддатда тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Шартнома ижросини таъминлаш миқдори буюртмачи томонидан, лекин танлов савдоларида белгиланган қийматнинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Танлов савдолари натижалари бўйича тузилган, эркин муомаладаги валютада амалга ошириладиган шартномани рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг методлари ва усулларининг асосланганлигини аниқлаш, танлов савдоларини ташкил этиш, танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиботига риоя қилиш мониторинги «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Танлов ҳужжатлари экспертизаси шартнома асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов савдолари ташкилотчиси томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шартларига ҳамда ушбу Низомга риоя қилиниши танлов ҳужжатлари экспертизаси предмети ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предмети ва ташкилотчиси тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов комиссиясини тайинлаш ва унинг таркиби тўғрисидаги буйруқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ресурсларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар). Зарур ҳолларда экспертиза органи савдолар ташкилотчисидан қўшимча маълумотларни сўраб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда буюртмачи танлов ҳужжатлари таркибида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг нархлар конъюнктураси бўйича хулосасини тақдим этади.
(91-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Танлов ҳужжатлари экспертизаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган Қурилиш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Танлов ҳужжатлари экспертизаси ва экспертиза органи томонидан тегишли хулосани бериш ушбу Низомнинг 91-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такрорий экспертиза беш кун муддатда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Қуйидагилар мониторинг объекти ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишда танлов савдолари шартларининг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларининг ижроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланган объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Мониторинг буюртмачи ва пудратчи томонидан томонларнинг танлов савдолари шартларини бажариши тўғрисида «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳудудий бошқармасига ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ҳужжатларига буюртмачи ва пудратчи томонидан ахборотлар тақдим этиш бўйича мажбуриятларни киритиш танлов савдолари шартларининг узвий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг натижаларини умумлаштириш «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Нархларга тузатишлар киритиш ва суғурта
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Танлов савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Иккинчи йил ва ундан кейинги йиллар учун шартнома нархларига тузатишлар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Танлов савдолари ғолиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда объект қурилишининг суғурта қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Танлов савдолари танлов савдолари предметини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилинган тақдирда уларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги харажатлар бўйича буюртмачи томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Танлов савдолари қатнашчиларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Танлов савдолари қатнашчилари қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104 Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов комиссиясини шакллантиришда унинг таркибига оид талабларга риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган шакллар бўйича танлов савдоларини амалга ошириш имконини берадиган унинг қийматини камайтириш мақсадида танлов савдолари предметини бўлишга йўл қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатининг бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада келишилган муддатларда физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов шартларининг бажарилиши мониторинги учун нотўғри ахборот тақдим этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши тугаллангандан кейин уч йил мобайнида оферталар оригиналларининг сақланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботларининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар унинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома тузиш шарт бўлган буюртмачи шартномани тузишдан воз кечса ёки бош тортса танлов савдолари ғолиби шартномани тузиш ёки етказилган зарарни ва бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Танлов савдолари ташкилотчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферталар тақдим этиш муддати тугагунгача танлов ҳужжатларига танлов ҳужжатларини олишган талабгорларга ўз вақтида хабар қилмасдан ва офертага тузатишлар киритиш учун етарли бўлган вақт учун оферталарни тақдим этиш муддатини узайтирмасдан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосасисиз чоп этганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризалар ва оферталарни қабул қилиб олишни рад этганлик, уларни ҳисобга олишни таъминламаганлик, конвертларни очишгача уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминламаганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ўтказиш тартиботи бузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Танлов комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини ўтказиш тартиботлари босқичлари бўйича кам овоз билан ва/ёки танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарор қабул қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишнинг асоссиз талаб қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқи бузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар (оферентлар)нинг малака маълумотларига нисбатан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларида қатнашишга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислик ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш) тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорларнинг қўйилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор (оферент)нинг танлов савдолари тартиботида қатнашишдан асоссиз равишда четлатилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларининг бошқа қатнашчилари рейтингига таъсир қилмайдиган, уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларга номувофиқлиги эътиборга олинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферта мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришлар ва тузатишларга йўл қўйилганлиги, шу жумладан нархлар ёки бажариш муддати ўзгартирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида оферентнинг тушунтириш беришига асоссиз равишда йўл қўйилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотнинг ошкор қилинганлиги, савдолар қатнашчиларининг ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар билан келишувига йўл қўйилганлиги, шунингдек қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатлар қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ғолибининг танлов комиссиясининг очиқ мажлисида аниқланганлиги, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш тартиботи бузилганлиги, иштирок этмаган қатнашчиларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари тартиботининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Танлов савдолари ғолиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов шартларининг бажарилиши мониторинги натижаларининг бузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов шартлари ва шартноманинг бошқача бузилишлари учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда шартнома бажарилиши таъминланишини тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Танлов савдолари тартиботидан келиб чиққан келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, савдолар ташкилотчиси ёки танлов савдолари бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлар юзасидан шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши монополияга қарши орган томонидан назорат функцияларини амалга оширишда, ўрганишлар ўтказишда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мурожаатлари ва тегишли органларнинг тақдимномаси асосида назорат қилинади. Ушбу назорат ва ўрганишни амалга ошириш тартиби монополияга қарши орган томонидан белгиланади.
(XIII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 105-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 34-36-сон, 264-модда; 2008 й., 49-сон, 480-модда; 2009 й., 9-сон, 89-модда; 52-сон, 560-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2012 й., 8-9-сон, 79-модда, 21-сон, 232-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 18-сон, 201-модда; 2015 й., 44-сон, 564-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 26-сон, 592-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон; 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)