Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011 23.05.2003 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.05.2003 йилдаги 230-сон
Date of entry into force
23.05.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011
Ҳужжат 06.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат-касса машиналарининг техник ҳолати ва уларнинг тўғри қўлланилиши учун жавобгарликни ошириш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, назорат-касса машиналарини мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар, уларни етказиб берувчилар ва улардан фойдаланувчилар, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш корхоналари фойдаланилаётган назорат-касса машиналарининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, машинанинг даромад яширилишига кўмаклашувчи фискаль хотирасига хизмат кўрсатувчи дастурнинг ноқонуний ўзгартирилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фискаль хотирага хизмат кўрсатиш дастури бузилган ҳолда техник талабларга мувофиқ бўлмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланган тақдирда улардан солиқ органлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида, қоида бузиш такрорланганда эса — энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорга мувофиқ солиқ органлари томонидан солинган жарима қоида бузувчи томонидан тўланмаган тақдирда, суд ижрочилари ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахснинг мол-мулкига қаратишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни амалга оширувчи корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар уларни таъмирлаш ҳамда пломбалаш бўйича талабларга қатъий риоя этилиши учун жавоб берадилар, фискаль хотирага хизмат кўрсатиш дастурларининг ноқонуний ўзгартирилиши ҳоллари тўғрисида солиқ органларига дарҳол хабар қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги янги низомни ушбу қарорга мувофиқ ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти назорат-касса машиналарини қўллаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 23 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 78-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; 46-47-сон, 458-модда)