18.04.2003 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.04.2003 йилдаги 188-сон
Date of entry into force
18.04.2003
Ҳужжат 04.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тақдимномасига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар ўз балансидаги:
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектларини — ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари балансига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (электр тармоғи хўжалиги, сув таъминоти объектлари, транспорт коммуникациялари ва ҳоказолар) — функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ балансдан балансга берилаётган умумий фойдаланиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қиймати берувчи томон учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда ва қабул қилувчи томон учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик бирлашмалари, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар билан биргаликда берилаётган объектларни пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқишнинг чекланган муддатлари кўпи билан икки ҳафта этиб белгилансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъатининг қарорига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг (мулкий комплексни ва бизнесни баҳолаш ҳам шу жумлага киради), шунингдек хўжалик судининг қарори билан уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини халқаро методикага мувофиқ мол-мулкнинг реал бозор, инвестиция ва тугатиш қийматини ҳисобга олувчи мустақил баҳоловчилар томонидан амалга оширилган баҳолаш кимошди, биржа савдоларида ва ошкора таклиф асосида мол-мулкни сотишда белгиланган тартибда бошланғич баҳо сифатида қўлланилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганда ва тугатиш ишлари бошланганда, агар қарздор кредитори кредиторлар талабномалари реестрига киритилган, кредитор қарзи бўйича қарздор кредитор қарзининг умумий суммасидан 70 ва ундан кўп фоизи талабига эга тижорат банки ҳисобланган тақдирда, ушбу кредитор, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, қарздор корхонаси (мол-мулки)ни ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, агар кредиторлик қарз бўйича банк талаби «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 131-моддасига мувофиқ аниқланган корхонани баҳолаш қийматидан кўп ёки тенг бўлса, банк томонидан «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган тартибда навбатдан ташқари харажатларни қоплаш учун маблағлар қарздорнинг ягона ҳисоб рақамига ўтказилганда ҳамда корхона ходимларининг иш ҳақлари бўйича қарздорлик қопланганда корхона банк мулкига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг кредиторлик қарз бўйича, шунингдек корхона ходимларига иш ҳақи тўлашдаги қарзларни ҳамда «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси биринчи қисмида белгиланган навбатдан ташқари харажатларни тўлаш бўйича талаблари суммаси корхонанинг баҳолаш қийматидан кам бўлган тақдирда корхонани банк мулкига ўтказиш кўрсатилган тафовут ҳамда навбатдан ташқари харажатларни қоплаш ва корхона ходимларининг иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаш учун маблағларни банк томонидан қарздорнинг ягона ҳисоб рақамига ўтказиш шарти билан амалга оширилади. Ушбу маблағлар тугатиш бошқарувчиси томонидан, биринчи навбатда — навбатдан ташқари тўловларга ва корхона ходимларининг иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашга, шунингдек «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддасида кўрсатилган тартибда йўналтирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар банк томонидан бажарилганда, қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан суд ҳужжатлари асосида тижорат банкининг мулкига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг учинчи — олтинчи хатбошида кўрсатилган тартиб 2005 — 2007 йилларда амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарорига мувофиқ учинчи—еттинчи хатбошлари билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси 2003 йил мобайнида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкининг қарзини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 18 апрелдаги
188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати қарорига кўра таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан хўжалик суди қарорига кўра банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомга мувофиқ, келгусида таркибий ўзгартириш ва банкротлик тартиботини амалга ошириш режаларига мувофиқ сотиладиган мол-мулк баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Корхоналар мол-мулкининг баҳолаш қийматини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Баҳоловчи ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматини тўлаш ҳисобига (шу жумладан аванс тўловлари) пул маблағларининг бир қисми буюртмачига Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси маблағларидан белгиланган тартибда берилиши мумкин, у келгусида таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхонанинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхонани хатловдан ўтказиш натижаларига кўра баҳоланадиган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона балансида бўлган, шу жумладан, техник ҳолатидан қатъи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилган ҳам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номоддий активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугалланмаган қурилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа узоқ муддатли активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий активлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ) қиймати бўйича баҳоланади. Мол-мулкнинг баланс (қолдиқ) қийматини баҳолаш Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида — ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкни баҳолаш мақсадида — кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган баҳоловчи жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчини жалб этиш мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Баҳолашни ўтказишда, атамалар, тушунчалар ва методикалардан фойдаланишда, шунингдек баҳолаш бўйича ҳисобот тузишда баҳоловчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши ва мавжуд баҳолаш стандартларига амал қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини баҳолашда баҳоловчи томонидан қийматнинг қуйидаги турлари аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатиш қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган қилиш қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция қиймати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Корхонанинг бозор қийматини баҳолаш баҳоловчи томонидан корхонанинг (мол-мулкнинг) баланс (қолдиқ) қийматини, баҳолаш санасида мазкур мол-мулкка бўлган аниқ талабни, унинг жойлашган жойини, унинг таркибида махсус мол-мулкнинг, бозорда харидоргирлиги чекланган мол-мулкнинг мавжудлигини, шунингдек физик ва/ёки маънавий эскирган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг бозор қийматини баҳолаш — кредиторлар мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхонага нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Корхоналар мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматига асосланади, бунда мол-мулкни мажбур этувчи ҳолатлар мавжудлиги туфайли қисқа муддатларда сотиш зарурлиги фактори юзасидан дисконт қилиш, шунингдек мазкур мол-мулкни сақлаш ва қўриқлаш бўйича қўшимча харажатлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мол-мулкнинг фойдаланиладиган қилиш қийматини баҳолаш баҳолаш санасида маънавий (функционал) эскирганлиги ёки техник ҳолатига кўра белгиланган мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, фақат унда сотиш учун материаллар мажмуи мавжудлиги туфайли қизиқиш туғдирадиган объектларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инвестиция қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолашга асосланади ва икки қисмга — бадал тўловига ҳамда сотиб олинаётган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда бизнес ташкил этиш учун зарур бўлган инвестиция мажбуриятларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг инвестиция қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда корхона (ёки унинг бир қисми) мол-мулк комплекси ёки бизнес сифатида сотилган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкни инвестиция қиймати бўйича сотишда савдоларнинг мажбурий шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадал тўловини тўлаш суммаси ва муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин айни бир вақтда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция мажбуриятларини бажариш, шу жумладан банкрот корхонанинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш суммаси ва тўлаш муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин бир йил мобайнида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадал тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари миқдорлари нисбати савдолар шартларида белгилаб қўйилади ва кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарори билан тасдиқланади, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса — шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ва ваколатли орган қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Корхоналар мол-мулкини сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини сотиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимошди савдолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа савдолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов бўйича савдолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошкора оферта шартларидаги тўғридан-тўғри савдолар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Корхоналарнинг давлатга қисман ёки тўлиқ тегишли бўлган мол-мулки савдоларини ўтказиш шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкини сотиш ҳолларида (тугатиш ишларидан ташқари) савдолар ташкилотчисига (ихтисослаштирилган ташкилотга) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар (қатнашчилар)нинг ваколатли органи ёки мулкдорнинг белгиланган тартибдаги қарори протоколи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар мажлиси протоколи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувга қўйиладиган мол-мулк рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи томонидан баҳоланган мол-мулкни сотишнинг дастлабки нархини белгилаш тўғрисидаги ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Корхона мол-мулкини сотишда тугатиш ишларини ўтказиш давомида суд бошқарувчиси савдолар ташкилотчисига белгиланган шакл бўйича қуйидаги ҳужжатлар пакети билан бирга буюртманома беради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг корхонани банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувга қўйилаётган мол-мулк рўйхати, унда баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳар бир объектнинг дастлабки нархи кўрсатилган бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибга мувофиқ бошқа материаллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва манфаатдор шахсларни сотиладиган объектлар ҳамда савдолар шартлари билан таништириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Дастлабки савдоларда сотилмаган мол-мулк такрорий савдоларга қўйилади ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса — ваколатли орган қарорига кўра пасайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона мол-мулки такрорий савдоларда бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотиш учун сотувчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлисининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда, суд бошқарувчиси такрорий савдолар ўтказмасдан, корхонани мулкий комплекс сифатида ошкора оферта шартларида тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин уч ой мобайнида олди-сотди шартномаси асосида сотилмаган тақдирда суд бошқарувчиси мол-мулкни кредиторларга қарзларни узиш ҳисобига тавсия этади. Кредиторлар мол-мулкни рад этган тақдирда (рад этиш ёзма шаклда расмийлаштирилади) мол-мулк бир ой мобайнида мулкдорга берилади. Мулкдор жойлашган жой аниқланмаган тақдирда мазкур мол-мулк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият органларига берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Тугатилган корхоналар мол-мулкини қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тугатиш ишлари тартиботида турган корхоналар мол-мулки қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш суд бошқарувчиси томонидан, кредиторлар (қўмитаси) мажлиси билан келишув бўйича ва сотиб олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли кафолатномаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хўжалик суди мол-мулкни унинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш тўғрисида хабардор қилинади.
(23-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида дастлабки бадал тўланишини назарда тутади. Бунда дастлабки бадал миқдори мол-мулк қийматининг камида 15 фоизини ташкил қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Мол-мулк қийматига кўра уни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараварига тенг бўлганда — уч ойгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан тўрт юз бараваригача тенг бўлганда — уч ойдан олти ойгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг тўрт юз бараваридан минг бараваригача тенг бўлганда — олти ойдан тўққиз ойгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг минг бараваридан юқори бўлганда — тўққиз ойдан бир йилгача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиладиган мол-мулк қийматини тўлаш олди-сотди шартномасига илова қилинадиган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Сотувчида шартномада белгиланган суммани муддатидан олдин тўлиқ ҳажмда тўлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Банкрот корхонанинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилган мол-мулкини сотиб олувчи томонидан сотиб олиш муддати олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ тугатиш ишлари муддатидан ошган тақдирда суд бошқарувчиси тугатиш ишларини тугаллашни ва банкрот корхонани реестрдан чиқаришни тугатиш ишларини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мажбурий тўлангандан ва банкрот корхонанинг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 134-моддасида белгиланган мажбуриятлари биринчи навбатда бажарилгандан кейин амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сотув суммаси навбатда турган барча кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун етишмаган тақдирда иккинчи ва кейинги навбатдаги қарзларини узиш жадвали «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 83-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Банкрот корхонанинг иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги кредиторлар талабларини қондириш сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ бевосита уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Дастлабки бадал тўлангандан кейин мол-мулк сотиб олувчига берилади. Тугатувчи бошқарувчи томонидан мол-мулкни бериш ва уни сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олиш томонлар имзолайдиган топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Сотиб олувчида мулк эгаси ҳуқуқи мол-мулк қиймати тўлиқ тўлангандан кейин тузилган рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ, зарур ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб тугатувчи бошқарувчининг кредиторлар билан ўзаро муносабатлари, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолларда алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади, унда келгусидаги харажатлар (шу жумладан тугатувчи бошқарувчининг ҳақи) миқдори, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, кейинчалик у хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишдан олинган маблағлар тугатиш ҳисоб рақамига тушганда тугатувчи бошқарувчи банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича кредиторлар талабларини қондиради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси сотиб олувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда мол-мулк белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда сотиб олувчи ушбу шартноманинг бекор қилиниши оқибатида кўрилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайтарилган мол-мулк тугатувчи бошқарувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтадан савдоларга қўйилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Мол-мулкни сотиш бўйича битишувларни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Савдоларда тузилган битишувлар қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Савдолар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шартлари ва савдоларни юритиш қоидалари, тузилган битишувлар бўйича закалатлар миқдорлари, тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек савдолар қатнашчиларининг жавобгарлик шартлари ҳамда белгиланган қоидалар ва мажбуриятларнинг қатнашчилар томонидан бузилганлиги учун неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдорлари савдоларнинг ташкилотчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.,30-31-сон,235-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда; 17-18-сон, 148-модда; 2004 й., 3-сон, 32-модда; 7-сон, 82-модда; 2005 й., 30-31-сон, 235-модда; 32-33-сон, 251-модда; 34-36-сон, 263-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2008 й., 52-сон, 522-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 44-45-сон, 385-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 13-сон, 157-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)