Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.04.2003 йилдаги 173-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.04.2003 йилдаги 173-сон
Date of entry into force
02.04.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан қатъий ва ҳамма жойда назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига бошқа давлатлар ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валютада ҳисоб рақами очишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кўрсатиб ўтилган валюта маблағларидан аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ мақсадларда фойдалансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибига, 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 2 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Иш билан таъминлаш жамғармаси деб юритилади) аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда меҳнат бўлимлари деб аталади) самарали фаолият кўрсатиши тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иш билан таъминлаш жамғармаси бюджетдан ташқари мақсадли давлат жамғармаси ҳисобланади, маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади ва унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақлаб қолинган ҳолда Давлат бюджети таркибида жамланади ҳамда Жамғарманинг мустақил балансида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг бюджетдан ташқари мақсадли махсус ҳисоб рақамларида жамланади. Бунда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда иш берувчилар деб юритилади) ажратмалари ҳисобига ташкил топадиган Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ихтиёрида қолади, кейинчалик туманлар ва шаҳарлар ўртасида тақсимланади, ўттиз фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тегишли ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг тўлов топшириқномалари билан пул ўтказиш йўли билан республика даражасида марказлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тасарруф этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Иш билан таъминлаш жамғармасининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан давлат кафолатларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат бўлимлари таъминотини молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларида кредит линиялари очиш йўли билан иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш учун кредитлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ишга жойлаштириш, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, социологик кузатувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчиларнинг мажбурий ажратмаларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг бюджетдан ташқари мақсадли махсус ҳисоб рақамларида жамлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан ишсизлик нафақаларини, ишсиз фуқароларга моддий ёрдамни ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа тўловларни ўз вақтида тайинлайдилар, молиялаштирадилар ва тўлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий мақсадли фойдаланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Иш билан таъминлаш жамғармасининг молиявий аҳволини прогнозлаш бўйича актуар ҳисоб-китобларни амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий ажратмалар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармасининг келгуси йил учун даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари прогнози лойиҳасини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳар ойлик ҳисоботларни, шунингдек йилига бир марта Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадлари ва улардан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тайёрлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини амалга оширишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишда қатнашадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий ажратмалар ва тўловларнинг тўғри ҳисобланишини ва ўз вақтида Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлиқ тўланишини ҳисобга оладилар ва назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчилар томонидан мажбурий ажратмалар ва тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилишини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Иш билан таъминлаш жамғармаси билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аҳволини текширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ва тўлов муддатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан молиявий ва маъмурий чоралар қўллайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармасининг тўлов субъектлари ва молиялаштириш объектлари бўйича тўлиқ ҳисоб-китобни ва электрон маълумотлар базаси юритилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иш берувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳисоблаб чиқариш ва Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармасининг кредитлашга, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишсиз деб тан олинган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ажратилган маблағларини сарфлашнинг мақсадли йўналтирилишига қатъий риоя этилишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботларнинг ишончлилигини ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг иш ҳақи фондидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги мажбурий ажратмалари, ушбу харажатлар маҳсулот таннархига қўшилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бюджет маблағларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳаллий бюджет маблағларидан дотациялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилганлиги учун жойлардаги меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда солинадиган молиявий санкциялар ва қўшилган пенялар суммаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ва янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун тижорат банклари томонидан очилган кредит линияларидан фоизлар;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар жамоат ташкилотларига қарашли ўқув-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш корхоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқаришга, ногиронларга протез қўйиш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбия ва таълим муассасалари ҳузуридаги ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет таъминотидаги театр-томоша ташкилотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун банкларда ҳисоб рақамлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат органларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизлик бўйича нафақалар, меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш учун компенсациялар тўлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишсизларга моддий ёрдам бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизларга муддатидан олдин пенсия тайинланганлиги сабабли бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ тўланадиган жамоат ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат органлари таъминоти, барча даражалардаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини (туман ва шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларидан ташқари) жойлаштириш учун бинолар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, уларни моддий-техникавий таъминлаш, компьютерлар, нусха кўчириш ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-маълумотлар ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демография, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни нормалаш ва унга ҳақ тўлаш масалалари бўйича норматив-услубий ва йўриқнома материаллар ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда республика даражасида ва ҳудудий даражада ижтимоий кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, иш билан таъминлаш масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва ҳудудий меҳнат бозори ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлашга доир муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи кучи экспорт қилиш масалалари бўйича халқаро лойиҳа ва шартномаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг чет элларга ишга юборилган фуқароларини ишга жойлаштиришни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтиришга йўналтирилган, аҳолини иш билан таъминлашга бевосита кўмаклашувчи тижорат ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга ошириш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналар ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан очиладиган кредит линиялари орқали хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан кичик бизнес субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов, таъминлаш ва қайтариш шартларида янги иш ўринлари яратиш учун қисқа муддатли ва ўрта муддатли кредитлар бериш. Бунда Иш билан таъминлаш жамғармасидан кредитлар устувор тартибда ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бош бошқармалари таклифларига кўра янги иш ўринлари устувор равишда яратиладиган ҳудудларда, узоқда жойлашган, бориш қийин бўлган ва чегара туманларда, мураккаб вазиятда ва экологик ноқулай шароитли минтақаларда янги иш ўринлари яратиш, шунингдек «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида кўрсатилган аҳолининг алоҳида тоифаларини иш билан таъминлаш билан боғлиқ мақсадлар учун берилади.
(11-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иш билан таъминлаш жамғармаси ҳисоб рақамларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижасида мажбурий ажратмаларга қўшимча ҳисобланган маблағлар суммасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундирилган маъмурий ва молиявий санкциялар суммасидан тушадиган маблағларнинг 15 фоизи Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий ёрдам жамғармасига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишлари республика ва ҳудудий даражада ишлаб чиқилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган иш билан таъминлаш дастурлари асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иш билан таъминлаш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ҳисоб рақамларида етишмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларининг Республика қисми ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил бошида зарур ҳолларда Иш билан таъминлаш жамғармаси ҳисоб рақамидаги бўш маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун йўналтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадлари прогнозини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда ҳар йили, лекин жорий йилнинг биринчи июлидан кечикмай келгуси йил учун Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадлари манбалари ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнозни Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади, ушбу прогноз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадлар манбалари бўйича маблағларнинг ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида ҳудудлар бўйича ҳақиқий тушумини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар бўйича молиявий ҳисобот йили охирида иш берувчиларнинг ҳудудлар бўйича кредиторлик қарзларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан тасдиқланган прогнозлар билан таққослаганда ҳудудлар бўйича мақсадли фойдаланилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган йилда ходимлар сони ва иш ҳақининг ўсиш суръатини эътиборга олган ҳолда ҳисобланган иш ҳақи фонди прогнозини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш чоғида Иш билан таъминлаш жамғармасига келгуси йил учун мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкаларининг прогноз қилинадиган ўзгаришини ва макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг кўриб чиқилган ва келишилган прогнози келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрлари таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан сўнг, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин Молия вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасининг келгуси йил учун даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг тасдиқланган асосий параметрларини ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг параметрлари Молия вазирлигидан олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат бўлимлари учун келгусида, Вазирликнинг ҳайъат мажлисида уларнинг иш якунларини кўриб чиққан ҳолда, Жамғарма даромадлари манбалари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг йўналишлари бўйича йиллик прогнозни чоракларга бўлган ҳолда тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат бўлимлари Иш билан таъминлаш жамғармасининг тасдиқланган бюджет кўрсаткичларини бажариш учун:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчилардан мажбурий ажратмалар, жарималар ва пеняларнинг тўлиқ йиғилиши ва тушишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда мақсадли фойдаланилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларининг шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат бўлимлари Иш билан таъминлаш жамғармасига тушумларнинг тўлиқ йиғилиши таъминланиши, шунингдек Жамғарма маблағларининг қатъий мақсадга мувофиқ равишда молияланиши ва фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Иш берувчилар Иш билан таъминлаш жамғармасининг ўз ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва Иш билан таъминлаш жамғармасига ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларининг тушиши ва фойдаланилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иш берувчиларнинг Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмалари тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг жойлардаги органлари ва солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ишсизлик нафақалари, шунингдек ишсизларга компенсациялар ва моддий ёрдам тўғри ҳисобланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг вилоят бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан, зарур ҳолларда, аудиторлар ва аудиторлик фирмаларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 2 апрелдаги
173-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Дастурни ишлаб чиқишнинг умумий масалалари» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва бешинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «органлари» ва «вилоят меҳнат бошқармаларига» сўзлари тегишли равишда «бўлимлари» ва «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «Вилоят меҳнат бошқармалари», «Меҳнат вазирлигига» сўзлари тегишли равишда «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари», «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ўринлари барпо этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар» бўлимининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «вилоят меҳнат органлари» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Дастурни амалга ошириш» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлигига» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлигига» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 2 апрелдаги
173-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарори, 1-банддан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 8 июндаги 277-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 8 майдаги 197-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 59-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2006 й., 30-сон, 294-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда)